Zulfiya Qurolboy qizi. Bedor ruh

067   Тонгда денгиз сокин бўлади. Фақат унинг сийнаси қаърида ожиз бир шовуллаш элас-елас эшитилар, гўё уйқусида алағ-чалағ туш кўриб безовталанаётгандек, сув юзи бехосдан титраб-титраб кетарди. Кириб келаётган тонгнинг бўзарган ва туманли жилоси милтиллаши билан тунда, осмон чироқларининг қизғиш шуъласида мусаллас рангига ғарқ бўлган денгиз юзи аста-секин ўзгара бошлайди, гоҳ оч яшил, бинафша, гоҳ зумрад рангда товланади… Davomini o'qish

Zulfiya Qurolboy qizi. Trubka chekayotgan odam

Ashampoo_Snap_2018.04.09_22h03m48s_001_.png   Чилангар балкони қуёшга қараган “Г” шаклидаги кўп қаватли уйнинг учинчи қаватида яшовчи олтмиш беш-етмишларни қоралаб қолган, бадқовоқ, истеҳзоли қарашларидан, гезарган лабларини буриб туришидан унча-мунчани писанд қилмайдигандек кўринадиган бу одамни ёқтирмасди. Айниқса ишга янги келган вақтларида. Ўшанда ҳам, яъни чилангар янги иш бошлаган кезларда, дераза олдида соатлаб туриб олиб трубка чекадиган, хўмрайган бу одамнинг бошида кепка бўларди. Davomini o'qish

Zulfiya Qurolboy qizi. Ikki hikoya: Quyosh nega chiqaveradi? & Ikki manzil

011Ёзувчи Зулфия Қуролбой қизини таваллуд топган куни билан чин юракдан қутлаймиз

   Адибанинг “Ёзсиз йил”, шунингдек, “Қуёш нега чиқаверади?”, “Бахтсизлик маликаси” ҳикояларида персонажлар тушиб қолган чигал вазият, ўша кезлари улар қисмати, табиати, руҳиятида юз берган эврилишлар, қабоҳат ва эзгу туйғулар маҳорабаси ифодаси “Машаққатлар гирдоби”, “Армон асираси” романларидагидан бутунлай ўзгача (Умарали Норматовнинг «Қалбдаги беназир зиё» мақоласидан). Davomini o'qish

Zulfiya Qurolboy qizi. Yetim uy

003     Янги участкани қабул қилиб олган кунимнинг эртаси эди. Ишни нимадан бошлашни билмай, аслида биламан, ахир шу соҳада суягим қотган, аммо нима учундир кўнглимни аллақандай ғашлик, дилгирлик, кимдандир, нимадандир норозилик туйғуси қамраб олганидан, қўлим ишга бормай, битта-ярим бехосдан эшикдан бош суққудай бўлса, ўзимни банд одамдай кўрсатиш учун атрофимга керак-нокерак ҳужжатларни сочиб қўйиб, столга тирсакларимни тираганча ўйга чўмиб ўтирганимда телефон жиринглади. Davomini o'qish

Zulfiya Qurolboy qizi. Yolg’izlik qurboni

011

Тамара хола ҳам эрининг ўлимидан кейин авваллари тўтиқуш сақланадиган каталакдай тор қафас бўлиб туюладиган, айни замонда ҳайҳотдай ҳувиллаб қолган икки хоналик уйда ёлғиз ўзи сўппайиб қолди. Қариндош-уруғлар ҳам ўз йўлига экан, ҳаммаси тирикчилик ташвишлари билан андармон бўлиб Тамара хола ҳақида ўйлашмасди, фақат бегим кунлардагина эрталаб ишга ёки у ёқ-буёққа кетишлари олдидан бирровгина кириб ўтишади. Бу ҳол Улфат аканинг қирқи ўтгунча давом этди холос. Кейин уларнинг қадамлари тийилди. Davomini o'qish

Zulfiya Qurolboy qizi. Ko’lanka

09    Кунчиқарга қараган айвон устунига суянганча ёришиб келаётган уфққа тикилиб ўтирарканман, тўсатдан пайдо бўлган самовий йўл бўйлаб узоқлашиб кетаётган шарпангни кўриб қолдим. Нимадир юз берганини англашга улгурмасимдан, чарақлаб кетган нурафшон ёғду сенинг шакл-шамойилингни нигоҳларимдан яширди… Davomini o'qish

Zulfiya Qurolboy qizi. Yozsiz yil & Umarali Normatov. Ona sha’niga qasida

011

     Шамолдай елиб юрган кичик ўғил ногаҳон юз берган автоҳалокат туфайли яримжон, майиб бўлиб қолиши Бувгул холани қаттиқ ларзага солди. «Eнди нима бўлади? Болам бир умр ёлғиз ўтадими?» — деган ўйлар хонумонини куйдирарди, албатта, аммо ўғлининг чивиндай жони қил устида турган кезларда бу ўйлар хаёлидан кўтарилиб, мутлақо аҳамиятсиз бўлиб қоларди. Davomini o'qish

Umarali Normatov. Qalbdagi benazir ziyo & Zulfiya Qurolboy qizi. Qadimiy qo’shiq

616    Худди эртак саргузаштларини эслатадиган реал ҳаётий ҳодиса-воқеалар ўқувчини ларзага солади, чуқур аламли мушоҳадаларга толдиради. Асарнинг энг муҳим, бениҳоя ибратли, ёрқин жиҳати шундаки, ана шу гирдоб зулмати исканжасида ҳам ўзлигини, асл инсоний фазилатларини йўқотмаган, зулматни ёритишга, унинг темир қафасларини ёриб чиқишга, ёниб, тутқунлик азобларига кўниккан ғафлат бандаларини уйғотишга қодир асл инсонлар ҳам бор. Davomini o'qish

Zulfiya Qurolboy qizi. Ikki hikoya: Kuygan shahar & Xoliq amaiki

011

15 сентябрь – Ёзувчи Зулфия Қуролбой қизи таваллуд топган кун

      Тақдир тақозосини қаранг, Нарзиқул раис қариб, ювғичлар сафига қўшилиб қолган экан. Сўнгги дақиқада ҳам Холиқ амакининг Нарзиқул раис билан дуч келганига нима дейсиз?! Нарзиқул раис амакидан анча ёш катта, бола-чақасидан тинган, невараларини уйлантириб, чевара ҳам кўрганди. Раислигида йиғиб қўйганларини майдалаб чайнаб, ҳузур-ҳаловатда яшаётган пири бадавлат эди. Холиқ амаки эса унга нисбатан ёш, бунинг устига уй кўрмаган бешта қизи бўй чўзиб турарди. Менга бир нарса алам қилиб кетаётган эди. Агар азроилга жон керак бўлса, нега Нарзиқул раиснинг жонини олмади. Нега келиб-келиб бир бечорани танлади? Davomini o'qish

Zulfiya Qurolboy qizi. Kasal qush. Hikoya.

033
Бугун истеъдодли ёзувчи Зулфия Қуролбой қизи таваллуд топган кун. Адиба 1966 йилнинг 15 сентябрида Жиззах вилоятининг Жиззах туманида туғилган. 1989 йили Жиззах педагогика институтининг ўзбек филологияси факультетини битирган. “Турмуш”, “Ёвузлик фариштаси”, “Ўлим ҳеч нарса эмас” ҳикоялар тўпламлари ҳамда “Армон асираси”, “Машаққатлар гирдоби” романлари муаллифи. Айни кунларда “Ўзбекфильм” киностудиясида ишлайди. Ҳикояси асосида “Чақмоқ чаққан тунда” бадиий фильми суратга олинган. “Ёзсиз йил” бадиий фильмининг, “Фидойилар” сериалининг сценарий муаллифи. Ҳикоялари асосида Ўзбек давлат драма театрида “Аёл” спектакли саҳналаштирилди.
Саҳифамиз номидан адибани таваллуд куни билан самимий табриклаймиз ва оилавий бахт, ижодий ютуқлар тилаймиз. Davomini o'qish

Zulfiya Qurolboy qizi. Ayol

776    Қуёш  кўзни қамаштирадиан даражада оппоқ бўлиб порлаб бепоён осмонни ёритди, сўнг юришини секинлаштиргандай бўлди ва касалхона тепасига келганида бор шуъласини деразаси очиқ хонага туширди, шуъла шу лаҳза каравотда ётган хушбичим ва гўзал аёл юзида жилва қилди, қовоқларини қизартирмоқчи бўлди, лекин тош қотган қовоқлар қилт этмади, шуъла ўзига қадрдон қорачиқларда аксланмоқни истади, аммо уларни топа олмади, у фақат аёлнинг бармоқларида пайдо бўлиб қолган узукнинг олмос кўзчаларидагина акс эта олди….
Davomini o'qish