Yangiboy Qo’chqorov. Yurtini yuragiga joylagan shoir

0426 апрель – Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун

Алломаи замон Иброҳим Ғафуров қуйидаги сўзларни ёзганида минг бора ҳақдир: “Улуғ тарихий, ижтимоий ҳодисалар ўз одамларини – ўз шоирлари, ўз сиёсатчилари, ижодкор фидокорларини яратади. Муҳаммад Юсуф худди истиқлол учун яратилгандек эди. У худди Маҳтумқулига ўхшарди. Шеърлари озод халқ орзулари билан туташиб кетган эди…” Davomini o'qish

O‘zbekiston xalq shoiri Anvar Obidjon vafot etdi / Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон вафот этди

045 11 апрель куни Ўзбекистон халқ шоири, ўзбек болалар адабиётининг ёрқин сиймоси Анвар Обиджон вафот этди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси хабар берди. Аллоҳи Карим кўп йиллик хизматдошим, акамдек қадрдон инсонни раҳматига олган бўлсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун Davomini o'qish

Rajabboy Raupov. Uch hikoya & Yurak sadosi. Hikoyalar to’plami

04521 март — таниқли ёзувчи Ражаббой Рауповни 65 ёши билан чин юракдан қутлаймиз

     Ражаббой Раупов ўзбек адабиёти китобида ўз саҳифасига эга ижодкор. Унинг илк китобига сўзбоши ёзган атоқли адиб Ўлмас Умарбеков ёш ёзувчининг иқтидорини шундай таърифлаган эди:»Мен унинг ҳикояларида оддий ҳодисаларда жиддий, ижтимоий масалалар қўйишга интилиш сездим. Табиат ва инсон муносабатларидаги нозик мутаносибликни меъёрида, ширали ифодалай олади. Ражаббой бир ҳикоясида кишиларни тонгни, нурни қаршилашга, биринчи бўлиб кўришга ундайди».  Davomini o'qish

Ivan Turgenev. She’rlar va sochmalar & «Asya» qissasi asosida radiospektakl

088   Асли келиб чиқиши туркқавмли бўлмиш Иван Тургенев нафақат рус, балки жаҳон адабиётининг йирик намояндасидир. Унинг ижодига замондошларигина эмас, ҳатто кейинги асрларда ҳам Михаил Шолохов, Эрнест Ҳемингуэй, Франс Кафка каби буюк адиблар юксак баҳо беришган. Ҳаётининг сўнгги йилларида ёзиб тугатган ва катта шуҳрат қозонган “Нақадар муаттар, сўлим бу гуллар” (1882) насрдаги назм (сочмалар) тўплами ёзувчи фалсафий-поэтик ижодининг юксак намунаси десак, хато бўлмайди. Бугун ана шу сочмалардан ва адиб шеърларидан айримларини сизга тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Shomirza Turdimov. Chechanning og’zida qissa o’ynaydi & Ergash Jumanbulbui dostoni asosida «Oysuluv» radiospektakli

002   Эргаш шоир “Гўрўғли «(туғилиши ва болалиги), “Холдорхон», “Хушкелди”, “Авазхон”, “Ҳасанхон”, “Далли”, “Равшан”, “Хиромон”, “Қундуз ва Юлдуз”, “Нурали”, “Алпомиш”, “Юсуф — Аҳмад», “Алибек билан Болибек”, “Кунтуғмиш», “Якка Аҳмад”, “Вомиқ — Узро”, “Қумри”, “Ошиқ Ғариб”, “Қизжибек”, “Тулумбий”, “Махтумқули” каби йигирмадан ортиқ достонни, жуда кўп термаларни айтган. Бу асарларнинг ярмига яқини ёзиб олинган, холос. Шундай бўлса-да, ундан қолган ёзма мероснинг ўзиёқ Эргаш Жуманбулбул ўғли “Ўзбек фольклорининг Навоийси” (Абдулла Орипов таърифи) эканини тасдиқлаб турибди. Davomini o'qish

Saidakbar Maxsumxonov. An’analar davom etadi & Qosimjon Rahmiyev — Shodmon. Ikki muxammas

0214 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган кун

Шарқ мумтоз адабиётини, хусусан, Жалолиддин Румий, Сайфи Сароий, Лутфий, Алишер Навоий, Фузулий, Машраб, Огаҳий, Нодира, Увайсий, Муқимий, Маҳжурий каби шоирлар ижодини мустақил ўрганган Қосимжон Раҳмиев Бобур шеъриятига ҳам ўзгача ихлос қўйди. Бобурнинг ўтли ғзаллари, рубоий ва туюқлари Шодмон учун маҳорат мактаби бўлди. Шоҳ Бобур шахси ва ижодига бўлган ҳурмат ва муҳаббат, адабий таъсир Шодмон шеърларида акс этганини кўрамиз. Davomini o'qish

Nodira Afoqova. Xalq shoiri Xurshid Davronga

07 Туғилган куним муносабати билан ижтимоий тармоқларда  самимий тилаклар билдирган даврадошларимга,аввалан ёш шоир дўстларимга, телефон орқали кўнглимни шодлантирган жигарларимга, уйга келиб муборакбод этган инсонларга, узоқ-яқин юртлардан қутловлар йўллаган қардошларимга, барча юртдошларимга энг самимий миннатдорчилигимни айтаман. Барчангизни Аллоҳи Карим ўз паноҳида асрасин. Davomini o'qish

Maqsud Asadov. Soqiyo, jomi tarab kelturki…& Ogahiy. Asarlar. 1-jild: Devon

11Огаҳий таваллудининг 210 йиллигига

   Огаҳий лирикаси ҳам мавзу хилма-хиллиги, ҳам жанрлар кўламдорлиги жиҳатидан Алишер Навоийдан кейинги ўзбек мумтоз шеъриятида ўзига хос ўрин тутади… Davomini o'qish

Bugun Baxtinisoning tug’ilgan kuni

BM
31 октябрь — шоира Бахтинисо Маҳмудова таваллуд топган кун

Шоиранинг “юрагига юрагини тўккан шомлар, кўзига илиниб, кўнглига кўриниб ўтган ёмғирлар, пойига йиқилган хазонлар, дарё-дарё оққан шамоллар, кўзига ажинлар солиб ўтган ойдин фасллар” тароватини ҳис этиш, мусиқасини тинглаш ва англаш учун инсон… бу дунёнинг одами бўлмаслиги керак.
Davomini o'qish

Cho‘lpon tarjimoni: «Kecha va kunduz»ning «kunduz»i yozilmagan

07   Ноябр ойида Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз» романи инглиз тилида нашрдан чиқади. Уни Мичиган университети аспиранти Кристофер Форт таржима қилган. Форт яқинда Чўлпон ижоди ва ҳозирги Ўзбекистон ҳақида мақоласини эълон қилди. Minbar ушбу мақолани тақдим этади: Davomini o'qish