Жуда қоронғи бўлиб қолгач, Каштанканинг юрагини қайғу ҳамда ваҳима босди; у аллақандай бир эшикка сиқилиб олиб, зор-зор йиғлади. Каштанка Лука Александрич билан кун бўйи саёҳат қилиб чарчаган, қулоғи ва оёқлари совқотган, бунинг устига қорни ҳам жуда оч эди. Куни бўйи у атиги икки марта овқатланди: муқовасозникида озгинагина елим, қовоқхоналарнинг бирида колбасанинг пўстлоғини топиб олди. Ана шу холос. Агар у одам бўлганда эди… Davomini o'qish
Bo'lim: YANGILIKLAR
Saytimiz yangiliklari
Abdulla Qahhor o’gitlari & Shukur Xolmirzayev. Abdulla Qahhorni eslab
Абдулла Қаҳҳор таваллуд топган куннинг 110 йиллиги олдидан
Абдулла Қаҳҳор деганда, дарҳол унинг китобларини эслаб, жавонга қарайман. Дафъатан кўринмаса, синчиклаб боқаман. Кейин, кўнглим жойига тушади. Агар у зот ҳақида ўйланиб қолсам, кўз олдимга қайсидир синфда ўқиган чоғимда «Ватан абадиёти» дарслигида кўрганим — адибнинг кўзойнак тақиб, хиёл жилмайиб тушган сурати келади… Davomini o'qish
Xurshid Abdurashid. Uch hikoya
Ёш ижодкор дўстимни туғилган куни билан қутлайман
Мусаввир синиққина нур тушаётган туйнукдан теваракка қараркан, ўзи излаётган ранг қайдадир яширинган эканини қалбан ҳис этди. Туйнук олдидан эндигина бошлаган суврати ёнига қайтди. Суврат қаршисида бир муддат сукут этиб, тасаввур денгизида сузди. Тарқоқ хаёллари ҳар ёнда учиб юрар, уларни жамлаш ғоятда мушкул эди… Мусаввирнинг хаёли гоҳ осмонда сузиб юрган булутларда бўлса, бир хаёли самога интилиб, кўзларида умидворлик акс этган одамда эди. Айни лаҳзада у булутга интилаётган инсоннинг расмини чизмоқ ила машғул эди. Davomini o'qish
Qashqadaryolik Muhammadjon haqida yangi ma’lumot
Қашқадарёлик салкам икки ойлик чақалоқ Муҳаммаджон Рашидов билан боғлиқ ҳодиса баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Ўз навбатида, 7 июль куни давомида «Дарё» интернет-нашри таҳририятига болакайнинг соғайиб кетиши йўлида ёрдам бериш ниятидаги кўплаб фуқаролар қўнғироқ қилиб, чақалоқнинг оиласи билан боғланиш учун алоқа маълумотларини сўради.
Davomini o'qish
Abdulhamid Cho’lpon. Kileo’patra va Semiramisga maktublar
Абдулҳамид Чўлпон таваллудининг 120 йиллигига
Ойдин кечаларда, сирли Нилнинг бўйларида узун этакларингни майсалар, гуллар устидан судраб юруб янги очилғон вафо ҳидли нилуфар чечаги узубсан. Ўзингни елпиб турғучи қулға чечакнинг фазилатларидан гапирганингни эшитдим: «Бу гул сувда ўсиб, сувда етишиб, яна сувда битадир», — дединг. Биламан, тенгсиз қиз, биламан. Нил суви билан ўсган нилуфарни қанча мақтасанг ҳам оздир. Davomini o'qish
Allohim, Muhammadjonni saqlagin!..
22 ёшли бола вазир ўринбосари, Озодбек «Ёшлар» канали директори бўлгани ҳақидаги фойдасиз гапларни тўхтатиб, бир дақиқа мана шу Муҳаммаджон ҳақида Аллоҳдан сўранг…Ялинаман, Аллоҳдан сўранг. Балки шунда ўзингизниям дўзах ўтидан сақлаб қоларсиз… Davomini o'qish
Shoir, tarjimon, publitsist, jamoat arbobi Nosir Muhammad vafot etdi
Шоир, таржимон, публицист, жамоат арбоби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Носир Муҳаммад бугун — 5 июль куни 72 ёшида вафот этди. Аллоҳдан раҳматига олишини сўраймиз.Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун! Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Men nima uchun yozaman? & » Mendan «Men»gacha» to’plamidan
Ёзувчи Назар Эшонқулни 55 ёши чин юракдан табриклаймиз
Биз ҳар бир нарсадан – ўзимизни ўраб турган борлиқдан тортиб, бизга, ҳаётимизга дахлдор бўлган барча нарсадан ненидир излаймиз. Бу «не»дир асли ўзимиздан ўзга нарса эмас. Худди кўзгуга қарагандай ўзга аксларда ўзимизни кўрамиз, таъсирланамиз, хулоса қиламиз. Бизни ўраб турган олам бизга кўзгудир. Бизнинг қаршимизда турган одам бизга кўзгудир. Ёнимиздан оқиб ўтаётган издиҳом бизга кўзгудир. Ёнимизда юз бераётган воқеалар бизга кўзгудир. Биз ўқиётган китоблар бизга кўзгудир. Davomini o'qish
Chingiz Aytmatov. Askar bola & «Qiyomat» romanida ostiga chizib o’qiladigan satrlar
10 июнь — Чингиз Айтматов хотираси куни
…одам нега туғилади-ю нега ўлади ва нега ўлим доим сен билан бирга, сендан нари жилмайди ва ўлгандан сўнг ўлим йўқ, лекин ҳаёт ўлимдан юқори, дунёда ҳаётдан кўра юқори ўлчов йўқ — шунинг учун тирик жонни маҳв этма, лекин элингга ёв бостириб келса, дарҳол ҳимояга отлан, севганингнинг номусини асра, худди она Ерни ётлардан асрагандай; айрилиқни ҳеч тотиб кўрганмисан, биласанми айрилиқнинг душворлигини, худди елкангга чўнг тоғларнинг юклари ортилгандай...
Marina Svetaeva. Mening Pushkinim.
6 июнь — Александр Сергеевич Пушкин туғилган кун
Адабиётга ўзига хос овоз билан кириб келган ҳассос рус шоираси Марина Цветаева (1892-1941) ижоди рус шеъриятининг ўлмас хазинасидан муносиб ўрин олган. Буюк шоира қолдирган бой адабий меросида унинг ҳеч кимникига ўхшамаган бадиий тафаккури акс этган прозаси алоҳида эътиборга молик. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган «Менинг Пушкиним» бадиаси 1937 йилда ёзилган. Бадианинг ҳар бир жумласига сингган шоира эҳтироси, буюк рус шоирига чексиз муҳаббати,унинг ижоди ва ҳаёти ҳақидаги титроқ ўйлари сизни лоқайд қолдирмайди, деган умиддамиз.). Davomini o'qish
Shoyim Bo’tayev. Haykal & Kunduzgi ertaklar (Yozuvchi bilan suhbat) & Marhabo Qo’chqorova. Neomifologik obraz talqini
Рости билмайман, бадиий асарга қанақа мезонлар билан ёндашиш кераклигини; аммо бир нарсага ҳайрон қоламан, кейинги пайтларда бадиий асарни таҳлил этаётганда матн бир ёқда қолиб, аллақанақа аниқ фанларнинг формула-жумбоқларими, схема-чизмаларими ишлатиладиган бўлди. Бу кетишда уларга яқин орада устурлобу логарифмик жадваллар, мураккаб қонунлару нисбийлик назарияси формулалари ҳам асқатиб қоладими, деб ўйлайсан киши… Davomini o'qish
Asmai husna. Go‘zal ismlar madhi
Энг гўзал исмлар (Асмаи ҳусна) Аллоҳникидир, Ундан бошқа ибодат қилинадиган илоҳ йўқ. Аллоҳ таолонинг борлигига ишонган киши у Зотнинг гўзал исмлари ва сифатларини билиши керак. Ҳақ таолонинг чиройли исмларига имон келтириш нолойиқ сифатлардан Аллоҳ таолони поклашни ҳам тақозо қилади. Davomini o'qish
