Abdulla Qahhor o’gitlari & Shukur Xolmirzayev. Abdulla Qahhorni eslab

002Абдулла Қаҳҳор таваллуд топган куннинг 110  йиллиги олдидан

   Абдулла Қаҳҳор деганда, дарҳол унинг китобларини эслаб, жавонга қарайман. Дафъатан кўринмаса, синчиклаб боқаман. Кейин, кўнглим жойига тушади. Агар у зот ҳақида ўйланиб қолсам, кўз олдимга қайсидир синфда ўқиган чоғимда «Ватан абадиёти» дарслигида кўрганим — адибнинг кўзойнак тақиб, хиёл жилмайиб тушган сурати келади… Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Qadimda bo’lgan ekan & Tanlangan asarlar. 1-jild. Hikoyalar

Ashampoo_Snap_2016.04.13_22h54m47s_003a_.png    Мақсад момо эридан қолган уйчада яшар, уйча пешайвони ҳалиги шолча билан тўсилган эди: кампир ҳадеганда чиқиб кетавермасин ҳамда… биров-ярим келганда унга кўзи тушмасин учун. Момо шишган, юзида окиш доғлар пайдо бўлган, бунинг устига, чиндан ҳам хаёли кирди-чиқди эдики, уни бировларга кўрсатишдан ор қиларди келин, зеро келиннинг бу тадбири Ўсарбойгаям охири маъқул тушганди. Бироқ кампир барибир кечаси бир неча марта пастга тушади… Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Ay, Shuhrat akam-a

Ashampoo_Snap_2017.05.08_19h49m41s_001_.png   Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг шонли 72 йиллиги, Хотира ва қадрлаш куни нишонланаётган кунда жанг майдонларида қон тўккан, ўзбек адабиёти майдонида ҳам фидойи ижодкорлар сифатида ном қолдирган Шуҳрат, Одил Ёқубов, Матёқуб Қўшжонов, Қодир Мирмуҳаммедов каби инсонларни эслашни қарз деб биламан, уларнинг хотираси олдида бош эгаман Урушда офицер сифатида иштирок этган Шуҳрат домла адабиётимизнинг бурчига содиқ  асл  зобити эди. Davomini o'qish

Esse — erkin ijod. Shukur Xolmirzayev bilan suhbat

Ashampoo_Snap_2016.11.20_21h46m53s_004_.png    …Шофёр одам машинанинг машинадан фарқини, чавандоз йигит отнинг отдан фарқини билганидек, адиб дегани ҳам адабиёт илмидан баҳоли қудрат хабардор бўлиши керак. Бу – аксиома. Энди менинг «эссе»га,  унинг «табиати»га доир мулоҳазаларимга келсак, маълумингиз, асосан ҳикоянавис сифатида гапни ҳикоядан бошласам… Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. O’zbek xarakteri & Olim Toshboyev. Hikoya haqida

Ashampoo_Snap_2017.03.08_15h41m04s_002_.png24 март — Устоз адиб Шукур Холмирзаев таваллуд топган кун

   Шу ерга келиб жойлашгандан бери ҳалиги аёл билан эрининг яшаш шароити, ётиш-туришини ҳам кўриб турардим: аёл тонг отмасдан уйғонарди: сигир соғади, эрини кузатади, кейин ўрмак тўқийди… Кун кўтарилаверганда, ариқнинг у бетидаги пахтазорга тушади: кечгача бир қопни тикка қилиб қўяди. Кечаси ҳам алламаҳалгача уларнинг кулбасидаги ёлғиз деразадан ариқ бўйига нур тушиб турарди. Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Navro’z,navro’z…

Ashampoo_Snap_2017.03.07_17h08m05s_001_a.pngШукур Холмирзаев таваллуд топган куннинг 77 йиллиги олдидан

   Султон катта-катта одим отиб борар, шундоқ ҳам эсиб турган шабада унинг кўкрагига урилар, жонсиз, узун, саноқли сочларини тўзғитар (у онда-сонда бармоқлари билан сочини силаб қўярди), у энг олий, энг одамий ниятини амалга ошириш учун бораётир, қутлуғ айём арафасида (эртага — наврўз!). У бу ниятни амалга ошириш учун илгари ҳам бир мунча хаёлларга толган эди, бироқ шу ишни амалга оширса — бачканалик қилгандек туюлган, кейин бир хўрсиниб: «Барибир, айб менда эмас-ку!» деб қўя қолган эди. Энди, наврўз арафасида… Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev bilan uchrashuv & Shukur Xolmirzayev. Yovvoyi gul

Ashampoo_Snap_2016.11.10_15h04m03s_001_.png     Мен ёшлигимдан табиатга қизиқар эдим. Менинг «Ёввойи гул» асарим ҳам бор. Бир вақтлар «Гулистон» журналида ишлар эдик. «Темир тузуклари»ни журналда чиқарганимиз учун ҳайдалиб кетганмиз. Энди «Ёввойи гул»ни ёзишимга ҳам бир нарса сабаб бўлган. Биз бир куни хотиним ва мен тоққа чиқдик… Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Ikki hikoya

043 29 сентябр — Шукур Холмирзаев хотираси куни

   Чалқанча, осмонга қараб ётибмиз. Осмон тўла юлдуз. Кўз қамашади, жимир-жимир. Сомон йўли юлдузлари бошимиз устидан ўтиб, оёқ томонимиздаги қоп-қора тоғнинг орқасига эгилган. Осмоннинг гоҳ у ерида, гоҳ бу ерида юлдуз учади. Учига кичкинагина тош боғлаб отилган бир қатим оқ ипакдай. У учиб бораётганида, гўё думидан бир аланга тушади-ю, то манзилига етгунча уни ёндириб кул қилади… Davomini o'qish

Shukur Xolmirzayev. Bir oqshom suhbati yoki do’stim Ro’zi Choriyev

0528 август  —  таниқли мусаввир Рўзи Чориев таваллуд топган куннинг 85 йиллиги

    Шукур Холмирзаевга ҳаётда ҳам, ижодда ҳам яқин маслакдош бўлган дўстларидан бири Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев эди. “Соқоли кўксига тушган, сочи гарданига етган, бақириб-чақириб, баъзан пала-партиш, баъзан чуқур хаёлчанлик билан, гоҳи бирдан пўртанадек ғалаён қилиб гапирувчи, ҳатто кўзлари тез-тез ёшланувчи”  бу жунунваш рассом бутун вужуди билан ижодга шўнғиши, илҳом отлиғ дулдул ташриф буюрган кезлари ҳар ишга этак силкиб, устахона қўйнидан чиқмаслиги, табиатан хонанишин, ёлғизликка мойиллиги ва яна қатор фазилатлари ила росмана Шукур аканинг ҳамрози, сирдоши эди. Адиб  “Бир оқшом суҳбати ёки дўстим Рўзи Чориев” номли эссесида рассом билан боғлиқ қувноқ гурунглар, дилкаш лаҳзалар, санъат, адабиёт ҳақидаги қизғин мусоҳабаю мунозараларни ёдга олади. Davomini o'qish

O’rinboy Usmon. Adabiyot uchun yaralgan inson & Shukur Xolmirzayev. Tabassum

043     Шукур ака, мен Сиз билан ҳеч қачон юзма-юз ўтириб суҳбатлашмаганман. Лекин аслида Сиз билан жуда кўп марталаб суҳбатлашганман. Бу суҳбатларни унутиб бўлмайди. Ҳеч қачон! Айни шу суҳбатлар мени адабиётга бўлган меҳру муҳаббатимни кучайтирган, ҳикоя ёзишга ундаган, ижод жараёнида қандайдир бир талабчан, лекин меҳрибон ўткир нигоҳ кузатиб турганини ҳис эттирган… Davomini o'qish