
“Мен фалон ижодий мактабда тарбия олганман”, деб айтолмайман. Жуда кўп шеърият мактабларида таълим олдим. Символистлар, футуристлар, имажинистлар, модернистлар – ҳамма-ҳаммаси билан танишишга, бир-бирига қиёслашга ҳаракат қилдим. Ҳозир ҳам севиб ўқийдиган шоирларим турлича руҳдаги шоирлар. Уларни фақат битта жиҳат бирлаштириб туради, буям бўлса – истеъдод. Шу ёшга кириб англаб етган ҳақиқатим шуки, қайси услубда ёзилишидан қатъий назар, асарнинг қийматини “…изм”лар эмас, талант кучи белгилайди. Ижодкорнинг характери, эътиқоди пойдевор бўлади. Davomini o'qish








