Normurod Norqobilov.Enatosh

09    У базўр нафасини ростлаб, тепанинг кенг, унинг таъбирича, забардаст яғринига қадам қўяркан, одатига кўра, қаршисида юз очган манзара қошида бир зум тек қотди-да, сўнг яшил водий кунботишида, саноқли қўрғонлардан иборат жимитдек овул жойлашган дўнглик бетида кўкка бўй ростлаб турган Энатош — бошида лачак, сўл қўли кўксига ёпишган, ўнг кафти тиззасида, тепалик сари хаёлчан термулиб ўтирган аёл тимсоли — улкан қоятош бағрига ғайриихтиёрий тарзда ошиғич кўз ташлади. Davomini o'qish

Jak Prever. She’rlar. Sharofat Botirova tarjimasi

045    Жаҳон шеъриятининг етук вакилларидан бири, таниқли француз шоири Жак Превер ишқий, фалсафий, ҳазил-мутойибали шеърлари билан машҳурдир. Бу шеърлар болаларча соддаликни, сўлимлик ва гўзал тароватни ўзига сингдирганлиги билан ажралиб туради. Davomini o'qish

Naim Karimov. Quyosh bilan oy

08     Ойбек улуғ Навоийни бутун умри давомида тавоф этгани, унинг ўлмас сиймосини шоир ва адиб сифатида ҳам, адабиётшунос олим сифатида яратгани, халқ қалбидаги унга бўлган муҳаббат туйғуларини ўзининг фараҳбахш ижодий меҳнати билан мавжлантириб юборгани учунгина эмас, балки ўзининг инсоний камолоти, руҳий гўзаллиги, ҳотамтойлиги ва ўта меҳнатсеварлиги билан ҳам бошқа барча ижодкорларга инсбатан “ўзбек шеъриятининг қуёши”га яқиндир. Davomini o'qish

Xurshid Davron. «Oy menga hamqadam…»

0910 январ – Атоқли ўзбек адиби ва шоири Ойбек таваллуд топган кун

   Ойбек шеърияти сирли, мўъжизага бой, ғоят залвор туғёнлар жо бир ғалаён, ой шуъласидай ёруғ ҳислар бекинган қўшиққа ўхшайди. Шу билан бирга, оташин юрак кечинмаларининг ёдномасидир. Мен бу шеърларни ўқиганимда вужудимда шундай бир тасвири ноаён ҳайрат ва дард сезаманки, бу – дунёда яшашдан мақсадим, олаётган ҳузурларимнинг энг гўзали ва ёқимлиси бўлиб туюлади. Davomini o'qish

Mahmud Bo’ron. Hikoyalar

07        Тоғ олди қишлоғидан олти эркак якшанба куни айиқ овлагани бормоқчи бўлишди. Енгилгина лайлақ қор ёғиб турарди. Икки киши трактор кабинасида, тўрт киши тиркамада тоққа ўрмалашди. Жабборали тоға роса тоғ оралаб бир умр қўй боққанмасми, айиқнинг ғори қаерда, бўри, тулкининг ини қаерда — яхши билар эди. Davomini o'qish

Nargiza Odinayeva. She’rlar

09     Назаримда, бу қизимиз барча истеъдодли устозлари каби адабиётга катта шоира бўлиб кириб келаяпти. Шеърлари ҳис-ҳаяжонга тўла, юракни ҳапқиртирадиган даражада таъсирли – оғриқли дардлар, аллақандай соғинч, ўзига сиғмай тўлғанишлар, дашту дала янглиғ табиийлик… (Усмон Азимнинг «Қувонч хат» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish

Muhammad Sharif. Ikki hikoya.

034    Чол ва кампир шом намози учун таҳорат оладиган палла эди. Бола тўсин ва синиқ шиферлари тутундан қорайган, деворлари ис босиб кетган тандирхонадаги пастак лойўчоқда ғўзапоя ёқиб, қумғонда сув қайнатди, қайноқ сувни обдастага қуйиб совуқ сув билан човуштирди, кейин кафтига қуйиб кўрди: бобоси айтганидек, оби-тобида. Davomini o'qish

G’ovtiy Farovon. Kutish

033     У эрини соат санаб кута бошлади. Эрини олиб кетишга ҳеч қандай асос йўқ эди. Ҳатто энг ҳасадгўй қўшнилар ҳам, ҳеч кимга гап бермайдиган, ҳаммомда учрашиб қолишсада доим фисқу фасод гап сотадиган, ўтакетган ғийбатчи хотинлар ҳам бу одам ҳақида ҳурмат билан ­гапиришарди. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Anosiri arba’a: mohiyat va she’riy talqin

012Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 525 йиллигига

    Имом Ғаззолий ёзади: “Кимки куч ва ғайратини ҳирс ва жисмоний лаззатларга сарфлаб молдай еб-ичишдан қаноат топса, бундай кимса ҳайвон тоифасига мансубдир. Чунки у ҳўкиздай бефаҳм, чўчқадай очкўз, ё ит каби залил, туядек киндор ёхуд қоплон сингари йиртқич, тулки янглиғ айёр ва ҳийлакор бўлади. Бундай бўлмаган тақдирда ҳам у мазкур жонзотларга хос хусусиятларни нафсида жамлаган шайтонга айланади” . Davomini o'qish

Anvar Obidjon: Ko’nglimizning mayli ichki tarbiyamizga bog’liq

098 январь  (ҳужжат бўйича 25 январда) — Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллуд топган кун.

   Ижод оламига қадам босибманки, кўнглимнинг қулига айланиб, бор инон-ихтиёримни деярли унинг қўлига топшириб қўйганман. Шу-шу, унинг измидан чиқолмайман, «Ке, ошна, манави нарсани ёзайлик», дедими, миқ этмасдан итоат қиламан, у шивирлайверади, мен шоша-пиша қоғозга туширавераман.
Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Jajman (To’liq matni) & Adabiyotda kashfiyot bo’lmasa…(Yozuvchi bilan suhbat)

021      ХХ аср ўзбек ҳикоячилигининг энг етук намуналаридан бири сифатида тан олинган «Жажман» ҳикояси уни илк маротиба интернет тизимида тақдим этган сайт хатоси туфайли чала ҳолида эълон қилинган эди. Таниқли ёзувчининг 65 ёшга тўлиши арафасида   хатони тузатиб,   ҳикояни тўлиқ матни ва бир  суҳбатни сизга тавсия этишни ўйладик. Davomini o'qish

Shahodat Ulug’ova. She’rlar

029   «Хуршид Даврон кутубхонаси» саҳифаларида иқтидорли ёзувчи Шаҳодат Улуғнинг асосан насрий асарлари:  «Дўмбира» қиссаси, улуғ саркарда Жалолиддин Мангубердининг жасоратларга тўлуғ ҳаётидан ҳикоя этувчи «Жайхун эпкинлари» романидан парчалар ва «Кузакнинг сўнгги хўрсиниқлари» ҳикоясини эълон қилганмиз. Бугун Шаҳодатнинг шеърларидан айрим намуналарни тақдим этмоқдамиз.  Davomini o'qish