Кўнгилдан чиқиб, қоғозга тўкилган ҳайрат мевалари ўзга кўнгилларга ҳам ҳаяжон солади. Ёзганларидан кўнгил кишиси экани аён бўлиб турган Абдунаби Бойқўзининг шеърларидан самимият, ҳалоллик, жонфидолик “тўкилиб” туради (Қозоқбой Йўлдошнинг «Кўнгил суратлари» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Oy: Январь 2016
Xurshid Do’stmuhammad. Qalb hamisha o’rtada. Esse
Ҳар бир ижодкор қалбга йўл излайди. Шу ниятда ўзича сўқмоқ очади, йўл очади. Лекин Иброҳим Ғафуров ижодининг сеҳри, жозибаси, санъаткорлик феноменида бирламчи унсур, бош фигура – СЎЗ! Шунчаки сўз ёки сўзлар эмас, ҳар куни-ҳар гурунгда сийқаси чиқариб юборилган, сўзбозликлардан тўкилган-сочилган алланималар эмас, “сўз заргари”нинг ўзи топган, ЎЗИНИНГ сўзлари. Davomini o'qish
O’zbekiston xalq rassomi Malik Nabiyev 100 yoshda
5 январ – Ўзбекистон халқ рассоми Малик Набиев таваллудининг 100 йиллиги.
«Ҳаётда ўз қўшиғини топа олган, уни қайтарилмас оҳангда кўпчиликка манзур қилиб куйлай олган санъаткорни бахтли деса бўлади»,— деб таъкидлаган эди таниқли рассом Ўрол Тансиқбоев. Шу маънода р ассом Малик Набиев ҳаёти ва ижод йўлига назар ташласак, у нафақат ўз овозига, балки бахтига ҳам эришган устоз санъаткор даражасига кўтарилди. Davomini o'qish
Ra’no Uzoqova. To’rtliklar, g’azallar
Шоира Раъно Узоқова таваллудининг 100 йиллиги олдидан
1916 йилнинг баҳорида Сурхондарёнинг Жарқўрғон райони, Оққўрғон қишлоғида туғилган истеъдодли шоира Раъно Узоқова жуда оз яшади: 31 ёшида уни юрак хасталиги олиб кетди. Шоиранинг ҳаётлигида фақатгина «Мардона юринг» шеърлар тўплами нашр этилган ва бу мўъжаз китобчада асосан, шоиранинг уруш мавзусига оид шеърлари тўпланган эди. Ёш кетган эсада, Раъно Узоқовадан бой мерос: жуда кўп шеърлар, ўнлаб ажойиб ҳикоялар, пьесалар қолди. Davomini o'qish
Zulfiya Qurolboy qizi. Yozsiz yil & Umarali Normatov. Ona sha’niga qasida

Шамолдай елиб юрган кичик ўғил ногаҳон юз берган автоҳалокат туфайли яримжон, майиб бўлиб қолиши Бувгул холани қаттиқ ларзага солди. «Eнди нима бўлади? Болам бир умр ёлғиз ўтадими?» — деган ўйлар хонумонини куйдирарди, албатта, аммо ўғлининг чивиндай жони қил устида турган кезларда бу ўйлар хаёлидан кўтарилиб, мутлақо аҳамиятсиз бўлиб қоларди. Davomini o'qish
Nodir Normatov. Qizg’aldoq rangidek yorqin she’riyat & Manzura To’raeva. She’rlar va sochmalardan
Мозий қўшиқларини айтиб ўтадиган Амударё Манзуранинг ҳовлисига яқин жойдан қайрилиб кетади. Дарёга чўмилиб- кўмилиб тушадиган осмондаги ой ҳам аввал Манзуранинг уй деразаларидан мўралаб ўтади, шаҳарни тандирдек қизитиб юборадиган қуёш йилнинг ўн икки ойида ҳам унга эргашиб юрадигандек туюлади. Йўқса, шеъру бадиҳалар ижод қилишга қўли тегмайдиган, уй рўзғоридан, болалару неваралар ташвишидан ортмайдиган аёл уч- тўрттта китобни қаердан ёзарди?! Davomini o'qish
Dramaturgiyada yosh dramaturg bo’lmaydi. Sharof Boshbekov bilan suhbat
4 январь – Таниқли драматург Шароф Бошбеков 65 ёшга тўлади. Чин дилдан қутлаймиз!
Шароф Бошбеков янги ўзбек драматургиясида чинакам инқилоб ясаган ижодкор. У ҳатто биргина «Темир хотин»ни ёзганидаям адабиётимиз тарихида ўчмас из қолдирарди. «Хуршид Даврон» кутубхонаси» жўра ва сара ижодкорни бутун ихлосмандлари номидан қутлайди ва саломатлик, янги асарлар тилайди. Davomini o'qish
Nikolay Rubtsov. She’rlar
3 январь — машҳур рус шоири Николай Рубцов таваллуд топган куннинг 80 йиллиги
Николай Рубцов ХХ аср рус шеъриятининг жуда машҳур сиймоларидан бири. У рус шеъриятига тиниқ овози билан жўшиб кирди. Унинг ижодида Ватанга муҳаббат кучли ва етакчилик қилади. Бетакрор ишқ изтироблари ва қувончлари, болалик ва ёшлик хотиралари, рус табиатининг улуғворлиги, ҳаётга бўлган улкан муҳаббат билан йўғрилган шеърлар шоир босиб ўтган умр йўлларининг ифодасидир. Davomini o'qish
Farhod Arziyev. Munojot. Hazrat Navoiyga bag’ishlov
3 январь — Ҳазрат Мир Алишер Навоий хотираси куни
Ҳазрат Навоийнинг руҳи покларига бағишладик. Илоҳи, руҳлари шод бўлсин. Davomini o'qish
Ayzek Azimov. Ikki hikoya
2 январь — Машҳур фантаст ёзувчи Айзек Азимов таваллудининг 95 йиллиги
Айзек Азимовнинг биринчи қиссаси 1939 йили эълон қилинган. Шундан сўнг «Пойдевор ва Империя» (1952), «Мен роботман», «Мангулик интиҳоси» (1955), «Нейтрино», «Дарбадар» (1966), «Коинот оқимлари» (1972), «Пойдевор қирралари» (1982), «Пойдевор ва Ер» (1986) асарларини эълон қилди. Азимов фантастикага интеллектуал наср унсурларини киритди ва уни бадиий насрга яқинлаштирди. Бундан ташкари асарларидан ижтимоий муаммолар ҳам ўрин олган. Азимов илмий фантастика асосчиларидан бири. Davomini o'qish
Rustam Musurmon. Vaqt ranglarining musavviri edi
1 январь — Шоир Равшан Файз (1959-1995) таваллуд топган кун
Равшан Файз мусаввирона маҳорат соҳиби эди. Умрнинг беғубор навбаҳорини, ранг-баранг гуллар, ям-яшил майсаларни улуғлаш шоир шеъриятининг асосий мазмун-мундарижасини ташкил этади. Ранглар кўчма маънони ифодалайди. Шу маънода вақт ранглари – болалик, ёшлик ва гўзалликни, меҳр-муҳаббатни, инсоннинг эзгу амалларини англатади. Вақт ранглари… Davomini o'qish
