Насимийни дунёнинг кўпгина мамлакатларида билишади ва асарларини севиб ўқишади. Туркий халқлар, жумладан, ўзбекларнинг эса у ўз шоири ҳисобланади. Мавлоно Лутфий, Алишер Навоий, Бобораҳим Машраб ва бошқа ўзбек шоирлари унинг шахси ва ижодига юксак эҳтиром билан қараганлар. Davomini o'qish
Oy: Март 2018
Vohid Luqmon. 24 yildan buyon bir o‘zanga tusholmayotgan milliy alifbomizning mukammal bo‘lishini istab
Ўртада айримлар матбуотда, телевидениеда, ижтимоий тармоқларда «Бизга лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси керакми, йўқми», деган масалани кўтариб, сувни бир лойқалатиб ҳам олди. Яхшики, чувалашмасидан бу гапга нуқта қўйилди: дунё аҳолисининг энг кўп ва энг илғор қисми фойдаланаётган, чорак аср мобайнида ёшларимизнинг тафаккур кўзини очиб келаётган алифбомиздан воз кечиш эмас, балки уни янада мукаммаллаштириб, амалиётда кенг жорий этишимиз керак! Бироқ, шу ўринда савол уйғонади: шунча йилдан буён чўзилиб келаётган бу муаммони қачон узил-кесил ҳал қиламиз? Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Shoir yuragi. She’rlar kitobi & Nodira Afoqova. Shukrona
Устоз Абдулла Орипов таваллуд топган кун олдидан
Абдулла Орипов шеърларида ҳаёт воқеа-ҳодисаларининг ижодкор қалбда жаранг берган акси-садоси туфайли туғилган қайғу ва кадар; хиёнаткор дўстдан, ҳасадгўйдан, манфаатпараст биродардан, ноқобил фарзанддан ва яна шу каби кўпгина нарса-ҳодисалардан ҳасрат; дунёнинг турли бурчакларида содир бўлаётган адолатсизлик, тенгсизлик, биродаркушликдан туғилган алам ва афсус, эҳтимол, кенгроқ ўрин тутар. Бу ҳасрат, бу мунг нуқул шахсий кечмишлар билан, тор ҳудудий макон билан боғланган бўлмай, умуминсоний дард билан йўғрилган. Davomini o'qish
Jamila Ergasheva. Qir ustidagi ayol & Yozsang, faqat rost tuyg’ularni yoz! Adiba bilan suhbat
Адабиёт миллатнинг маънавий хазинаси, абадий уйғоқ руҳи ва қалбидир. Дарди бор, армони бор одам ёзади. Бу бешафқат ҳаёт суқмоқларида йиқилиб-суриниб, пешонаси тошга теккан одам ёзади. Davomini o'qish
Ma’naviyatni asraguvchi qatlam. O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron bilan suhbat.
«Ҳуррият» газетасининг сўнгги сонида ( 2014 йил 18 июнь) босилган ушбу суҳбатни сизга тақдим этар эканман, мазкур матн газетада эълон қилинган матндан озгина фарқ қилишини маълум қилмоқчиман. Тайёрланган суҳбат матни газета олдиндан белгилаган ҳажмдан каттароқ бўлгани учун уни қисқартиришга рози бўлганман. Аммо, бугун ўша қисқарган фикр ва мулоҳазаларимни сақлаган ҳолда сизга тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish
Shahnoza To‘raxo‘jayeva. Daryo tilim, tilim-tilim…“Tafakkur” jurnali savollariga javoblar
Ўзбек тили ҳамон яшаш, келажак авлодга соф ҳолда етиб бориш учун жон-жаҳди билан курашиб ётибди. Аслида тилимизга давлат тили мақоми берилгач бу мавзу ёпилиши, муаммо кун тартибида турмаслиги керак эди…
Davomini o'qish
Ismoil Bekjon. Navoiy yaratgan kuy
Олийҳазрат амир Алишер мусиқа илмида ҳам шу қадар маҳорат ҳосил қилган эдиларки, агар Муаллими соний Абу Наср Форобий ҳаёт бўлганларида Навоийга шогирдлик сирғасини қулоғига тақиб оларди. У зот қонун ва удда зўр таълим олгандилар… (Хондамирдан) Davomini o'qish
Janub quyoshi taftida ulg‘ayganlar: Shodmonqul Salom. She’rlar
Шодмонқулнинг овозида ўктамлик бор, юрагида кенглик бор. Тошкентдан туриб шеър ўқиса, Сурхоннинг поёнсиз адирларигача етиб келади (Исроил Шомировнинг фейсбук саҳифасида ёзганидан). Davomini o'qish
Komil Xorazmiy. Tanlangan she’rlar & Devon
Комил Хоразмий – шоир, хаттот, бастакор, мусиқашунос, таржимон, давлат арбоби. Унинг ибратли фаолияти замондошлари ва кейинги давр илм аҳлининг эътирофига сазовор бўлган. Davomini o'qish
“Diydor” teatr-studiyasi taqdim etadi: G’ulom Zafariy. Halima.
“Ижодкор учун шундай мавзулар бўладики, улар ўлмас ҳисобланади. Булар – уруш, ўлим, муҳаббат”,-деб ёзган эди адиб Эрнест Ҳемингуэй. Драматург Ғулом Зафарий қаламига мансуб биринчи ўзбек мусиқали драмаси “Ҳалима” гарчи ХХ асрнинг 20-йилларида саҳна юзини илк бора кўрган бўлса-да, шу нуқтаи назардан ўз аҳамиятини йўқотмаган, халқнинг турмуш тарзидаги долзарб масалаларни очиб берган мана шундай асарлардан бири ҳисобланади. Davomini o'qish
Nastarin Iforzoda. She’rlar
Бир неча кун аввал Настарин Ифорзоданинг ҳикояси билан таништирган эдик. Бугун Рафиқ Сайдуллонинг тавсияси билан унинг шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Jontemir. Yangi she’rlar
«Хуршид Даврон кутубхонаси» шеъриятимизнинг янги авлодига мансуб истеъдодли шоир Жонтемирнинг шеърлари билан мунтазам таништириб келмоқда. Бугун ҳам унинг янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish