Саид-Абдулазиз Юсуповнинг мазкур мақоласини ўтган йилнинг сўнгги кунларида ўқиган бўлсам-да, у бугунгача қайта-қайта онгу шууримда қалқиб туради. Чунки унда ўтган асрнинг 70-йилларидан бошлаб менинг фикримни ҳамиша банд этиб келаётган мустақилик йўлига чиққан миллатнинг бош мафкураси бўлмиш жамият тафаккури масалалари билан боғлиқ. Бунинг ёрқин мисоли сифатида «Тафаккур» журналининг 1994 йил 1-сонида эълон қилинган ва ўзбек матбуотида илк маротиба миллий ғоя ва миллий идеал муаммоси ҳақида сўз юритилган «Алпомишнинг уйғониши» номли мақоламга бир назар ташласангиз кифоя. Davomini o'qish
Oy: Март 2018
Annemarie Shimmel. Jonon mening jonimda (3)
Қуръони каримнинг 17-сура, 23-24 оятларида таъкидлаб ўтилганидек, ота-оналарини умр бўйи иззат-ҳурмат қилиш барча мусулмонлар зиммасига юклатилган асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Пайғамбар (с.а.в.) ҳадисларида инсоннинг ўз ота-онаси олдидаги бурчларига янада кучлироқ урғу берилган: «Ота-оналарингга меҳрибон бўлинглар, шунда фарзандларингиз ҳам сизларга меҳрибон бўлади. Хотинларингизга иффатли (покиза) бўлинглар, шунда хотинларингиз ҳам сизларга иффатли бўлғай». Davomini o'qish
Annemarie Shimmel. So’fiy ayollar. «Jonon mening jonimda» asaridan
Басралик озод этилган қул аёл Робийа ҳақидаги ривоятлар сон-саноқсиз, чунки Басра мозийда кўплаб сўфийларнинг макони бўлган. 728 йилда вафот этган машҳур тақводор олим, сўфий Ҳасан ал-Басрий тўғрисидаги ривоятларда ҳам Робийанинг номи тилга олинади. Ислом оламининг машҳур солномачилари бу аёлнинг ҳаёт йўлини аниқ тасвирлаб беришган, чунки у инсоний баркамолликда «кўплаб эркаклардан устунроқ бўлган». Davomini o'qish
Yasunari Kavabata. Xol haqida qo’shiq.
Кечалари, сиз ухлаб қолганингиздан кейин жимжит хонада шифтга термилиб ётганимда ўзимни бахтиқаро ва ҳеч кимга кераги йўқ одамдек сезардим, во ажабо, шу билан сабабини билмаган ҳолда андак енгил тортардим ҳам ва шу тариқа яна беихтиёр холимни ўйнай бошлардим.. Davomini o'qish
Lotin Amerikasi shoiralari ijodidan
Лотин Америкаси минтақаси ўттиздан ортиқ мамлакатни ўзида қамрайди. Бу минтақа адабиёти оламга машҳур ва манзур. Бунда шеърларидан намуналар тақдим этилаётган Лотин Америкаси шоираларининг муносиб ўрни бор. Davomini o'qish
Annemarie Shimmel. Jonon mening jonimda (1)
Мен бу мавзуга фақат унинг адабий муҳимлиги учунгина эмас, балки авлиёсифат аёллар, Ислом дунёсидаги сўфий раҳнамо аёллар билан учрашганларимда, Туркия, Ҳиндистон ва Покистондаги номлари тилларда достон бўлиб қолган аёлларнинг қабрларини зиёрат қилганимда қалбимда аллақандай тасвирлаб бўлмас бир туйғу пайдо бўлиб, фақат борлиғимнимас, балки барча фикру зикрим, руҳимни ўзига ром этгани учун қўл урмоқдаман (Муаллифнинг китобга ёзилган сўзбошисидан). Davomini o'qish
Annemarie Schimmel. Jonon mening jonimda (2).

Кишининг улкан муҳаббат туфайли беҳуд-девона бўлиб қолиши тўғрисида ҳам анча-мунча ривоятлар мавжуд. Уларнинг ичида энг машҳури Шайх Санъон тарихидир. Шайх тўсатдан бир тарсо қизига кўнгил қўйиб қолади ва унинг висолига етиш учун қизнинг буйруғи билан май ичади ва ҳатто унинг чўчқаларини боқади. Ривоят ниҳоясида шайхни йўлдан оздирган қизнинг ўзи Ҳақ йўлига ўтиб, иймон келтиради ва шайх ўз муридлари ёнига қайтади. Мавлоно Фаридуддин Аттор ўзининг «Мантиқ ут-тайр» китобида бу ривоятни мумтоз асар даражасига етказиб ҳикоя қилгач, ривоят Шарқ ислом оламида маълум ва машҳур бўлиб кетди. Кашмир адабиётида ҳам, Малайзияда ҳам бу асарнинг ўша тиллардаги намуналари бор. 1994 йилда Бухорода бўлганимда таржимон қиз бу ривоятнинг Мир Алишер Навоий қаламига мансуб чиғатой туркча намунасини ички бир эҳтиром билан ҳикоя қилиб, мени жуда ҳайратга солди. Davomini o'qish
Abdusattor Jumanazar.“Mabdai nur” va kalavaning ikki uchi
Мақоламиз Машраб ва “Мабдаи нур” асари муаммосига оиддир. Бу масалага икки сабабга кўра тўхталдик. Аввало, Ҳерда Ҳенкел жамғармаси билан Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ходимлари ҳамкорлигида қўлёзма асарлар электрон каталогини тузишда “Мабдаи нур”, “Кимйо” ва “Ғазалийоти эшон Машраб” каби шеърлар тўпламига дуч келиб, уларни аниқ ва батафсил тавсифлаш зарурати пайдо бўлди. Иккинчидан, “Мужаддидийларнинг Бухоро хонлиги маърифий ҳаётида тутган ўрни” мавзусидаги тадқиқотда Рўзибой Машраб мужаддидийлар сафида учради. Davomini o'qish
Vatan haqida she’rlar & Ra’no Mullaxo’jayeva. XX asr o’zbek she’riyatida Vatan mavzusi
Ворисийлик қонунияти ҳамма жойда бир хил амал қилади. 70–80- йиллар ўзбек шеъриятига кириб келган авлод ҳам ўз истеъдод ва иқтидорини салафларининг ижодий тажрибаларини ривожлантириш орқали намоён этди. Одатда, истеъдод мавжуд анъаналарни қабул қилади, янгилайди, бойитади, ўзлигини намоён этиб, келажак авлодга етказади.
Davomini o'qish
Nastarin Iforzoda. “Yaprog‘ida shabnam yig‘lagan ey, gul….”
Нилуфар қабр устидан бир сиқим тупроқни олиб ҳидлади. Ундан опасининг ҳиди келгандек бўлди, энтикиб кетди. Кўзларини яна жиққа ёш қоплади. Кимни айбласин, касалликними, опасиними ёки анов йигитними..?! Қабристон эса мангу жимликка маҳкум манзил эди… Davomini o'qish
