23 декабрь — Устоз Асқад Мухтор туғилган куннинг 100 йиллиги
Асқад Мухтор – ХХ аср ўзбек-турк дунёсининг бутун фожиалари ила, бутун парвозлари-ла мужассам қилган буюк адибдир… Davomini o'qish


Мавлоно Румий “Ҳар туя етаклаган Увайс Қараний эмас”, деб таъкидлаганларидек, бугун ижтимоий тармоқларни тўлиқ эгаллаб олиб шеър ёзаётганларнинг ҳаммаси ҳам шоир эмас…
Ўзбекнинг буюк хонандаси, Ўзбекистон халқ артисти, менинг жонажон синглим Марям Сатторова репертуаридан жой олган мумтоз қўшиқлар тўплами. Иккинчи бор қайта янгиланиб тақдим этилмоқда. 


Кўз илғамас беқиёс адирлар, юксак тоғлар, сўқмоқлар, тупроқ кўчалар,айниқса, ёшлик чоғларингизда қалбингиздан жой олган бўлса, билингки, энди умр бўйи уларнинг ёди ҳам сизни тарк этмайди. Ҳаёт ташвиш-таҳликалари аро бешик бўлиб улғайтирган қадрдон гўшаларни унутгудек бўлсангиз, энди улар тушларингизда намоён бўлиб, гоҳ ҳазин, гоҳ дилхуш ҳис-туйғуларга сизни ғарқ этади.
Муаллифдан: “Бекажон” газетасида “Азизим” рукни ташкил этилгач, унда фақат севги тараннум этилган бадиа, ҳикоялар эълон қилинадиган бўлди. Айни шу ишқномалар газета адади ошиб, мухлисларнинг дил қулфига калит бўлганига таҳририятга ва шахсан ўзимга йўлланган юзлаб мактублар далилдир. Салкам ўн беш йилдан буён давом этиб келаётган мазкур анъана туфайли муҳаббат мавзусида туркум ҳикоя-ю бадиалар вужудга келди.
Асл шоир ҳамиша ўзгаришда яшайди. Ҳаёт тажрибалари, қувончу аламлар, миллат ва она юрт ташвишлари шоир табиатида ўзгаришлар ясайди. Шодмонқул Саломнинг янги шеърларида ана шу ҳақиқатни кўрасиз.
Уч кун аввал Абдумажид Азим 63 ёшга тўлганини нишонлади. Ушбу саҳифа айнан ўша куни тақдим этилиши керак эди, аммо сайтдаги кутилмаган носозлик сабаб ажойиб шоир дўстимизни қутлай олмадик. Боболарнинг «Эзгу ишни кечи йўқ» ҳикматини амал қилиб, шоирнинг янги шеърларини бугун пешкаш қилмоқдамиз. Шоирга узоқ умр, ижодий ишлари янада баракали бўлишини тилаб қоламиз.