10 АПРЕЛ — БУЮК АДИБ АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 125 ЙИЛЛИГИ
Чеховнинг «Хамелеон» ҳикояси буюк ўзбек адиби Абдулла Қодирий таржимасида “Шўро адабиёти” журналининг 1936 йил 3-сонида босилган эди. Саҳифа ҳошиясида “Буқаламун”га “Африқада бўлатурған бир турли эчкиэмар. Буқаламун ўзининг пўстини жуда тез ўзгартира олади. Қаерда турса, ўша ернинг тусига киради”, деб изоҳ берилган. Ҳикоядан аввал адибнинг “Майда ҳикоялар ёзганда сўзни қандай тежаш керак” номли мақоласи берилган бўлиб, унда А. Чеховнинг бадиий маҳорати таҳлил этилади.
Davomini o'qish








ХХ аср олмон адабиётининг улкан намояндаларидан бири, Нобел мукофоти совриндори Ҳерманн Ҳессе (1877-1962) ўзининг кўплаб роман, қисса, ҳикоялари, шеърлари билан дунё адиблари орасидан муносиб ўрин эгаллаган. Ёзувчининг, «Чўл бўриси», «Маржонлар ўйини», «Демиан» каби асарлари катта довруқ қозонган. Шунингдек, «Ғилдираклар остида» романи, «Нюрнбергга саёҳат» сафарномаси, «Курортдаги киши» қиссаси ҳам шулар жумласидандир.