19 январ — Жадидлик ҳаракатининг йирик вакили,буюк мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллуд топган кун
“Муфти Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳазратлари ким эди? Бу саволга жавоб бермак учун газета саҳифалари эмас, жилдларча китоб ёзмоқ керак бўладур”, деб ёзган эди маърифатпарварнинг сафдошларидан бири Садриддин Айний. Ўтган асрнинг 20-йилларидаёқ Беҳбудий ҳақида бир неча асарлар яратилди. Жумладан, Саидризо Ализода, Садриддин Айний, Ҳожи Муин, Вадуд Маҳмуд, Абдулҳамид Азамат, Абулқосим Азимий, Лазиз Азиззода ва Завқий сингари зиёлиларнинг мақолалари, хотиралари эълон қилинди. Биргина Ҳожи Муиннинг “Меҳнаткашлар товуши”, “Туркистон”, “Зарафшон” газеталари ва “Учқун” журналида мақола ва очерклари чоп этилди. Уларда алломанинг шахсиятига доир кузатишлар холис ифодасини топган. Davomini o'qish










