Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сигментида шеърбозлик шу қадар авжига чиққанки, бадиий диди шаклланмаган инсонни бу оқим хасдек оқизиб кетиши, у ҳеч қачон ҳақиқий, сифатли шеърга етиб бора олмаслиги тайин. Davomini o'qish
Muallif: Adib
Anvar Obidjon. Ajinasi bor yo’llar. 1 kitob. 3 parcha
Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллудининг 70 йиллиги олдидан
Бу даврда шеър ёзишга янада берилдим, бадиий китобларга жиппа ёпишиб, дарслар, дарсликларга қизиқишим сўниб бораверди. Китобларнинг аксарияти эртаклар, “Гўрўғли”, “Алпомиш”, “Орзигул”, “Равшан ва Зулхумор”, “Кунтуғмиш” сингари халқ достонлари эди. Davomini o'qish
Adam Mitskevich. She’rlar
24 декабрь — атоқли поляк шоири Адам Мицкевич таваллуд топган кун
Адам Мицкевич умрининг энг гуллаган чоғларини саргардонликда ўтказган бўлса ҳам, хаёлан доим эл-юрти билан яшади. Шоир ўз кўксида олиб юрган ватани унинг достонларида айниқса кўзгудек акс этиб туради. Шоирнинг охирги йирик асари – “Пан Тадеуш” (уни шеърий роман, ҳатто эпопея деб ҳам аташади) поляклар ниҳоят бир уя атрофида асаларидай бирлашиб, янги ва янгича ҳаёт бошлаганларига умид ва ишонч билан йўғрилган. Бу асарларни ўқир эканмиз, истеъдодли ижодкор қаламини юксак мақсад йўналтириб турсагина меҳнат меваси ҳеч сўлмас экан, дегимиз келади. Davomini o'qish
Shodmonqul Salom. Alifbodan ham avval & Alpomish. O’zbek xalq dostoni
23 декабрь — Шоир Шодмонқул Салом таваллуд топган кун
Адабиётда туйғулар ёш танлайди. Шоир, Носир, Ваъзгўй, Арзгўй… туйғулар бор. Бу туйғулар қачон келиб, қачон руҳимизни тарк этишни биздан сўрамайди. “Уй-жой, шароит қилиб олай, кейин бемалол ижод қиламан” деган режаларни адабиёт рад этади (Шодмонқул Саломнинг «Сурхон ёшлари» газетаси анкетаси саволларига берган жавобларидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Asqad Muxtor: Vaqt insonsiz hech narsa!
Дақиқа ва абадийлик, кун ва тун, ёруғлик ва зулмат, ҳаёт ва ўлим тазод-жуфтлиги Асқад Мухтор лирикасида алоҳида мазмун-моҳиятга эга. Ўтган, ўтаётган кунни сарҳисоб қилиш, ўз-ўзини мунтазам тафтиш этиш унинг қаҳрамонига хос хислатлардан. Davomini o'qish
Isomiddin Po’latov. Hikoya va badialar
Бобом менга, мен тилимга ҳайрат билан боқардик. Бошқалар эса бизга ҳасад ва ғазаб билан. Онам бундан мустасно чунки, бобомдан мамнун эканликларини алас пайқагандим… Оналар ўзи шунақа, фарзандига кўрсатилган меҳрни ўзига кўрсатилган меҳрдан устун билади… Davomini o'qish
Ibrohim Saidov. Lui Aragon sevgisi
Хўш, Луи Арагонни тўлқинлантирган, қарийб ярим асрдан буён дунё китобхонларини ҳайратга солиб келаётган «Жамила» қиссасининг сеҳри нимада? Аввал Луи Арагоннинг ҳайрати ҳақида гаплашайлик. Davomini o'qish
Baxtiyor Nuriddinov. Hayhot, hayot & Rahmon Qo’chqor. O’zbekcha ariqlardek sof va iforli
Истеъдодли ёзувчи Бахтиёр Нуриддиновни илк китоби нашр этилгани билан чин юракдан қутлаймиз. «Шарқ» нашриёт-матбаа АК Бош таҳрияти томонидан чоп этилган ҳикоялар тўплами «Шудринг гуллари» деб номланган. Ушбу китобга таниқли адабиётшунос олим Раҳмон Қўчқор томонидан ёзилган сўзбоши ва тўпламдан ўрин олган «Ҳайҳот ҳаёт» ҳикоясини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Matn ma’nodorligi va talqin mas’uliyati
Ўн бешинчи асрдан юртимиз мустақилликка эришгунча Навоий ижодиёти турли муносабат, бири иккинчисидан фарқланадиган англаш, умумий савияси тафовутли таҳлил ва шарҳларни бошдан кечирган. Аммо мутафаккир шоир шеърияти ўтган юз йилликнинг иккинчи ярмигача дунёнинг бирор бир ўлкасида ҳар жиҳатдан тўғри, теран ва ҳаққоний тадқиқ ҳам, талқин ҳам қилинмаган. Бунга гоҳо мафкура ва маслак чеклови, баъзан сиёсат ва дунёқараш биқиқлиги имкон бермаган. Davomini o'qish
Anvar Obidjon. Ajinasi bor yo’llar. 1 kitob. 2 parcha
Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллудининг 70 йиллиги олдидан
Мени кексақори дейишарди. Кўпроқ ўзимдан катта болалар билан ўртоқ тутинганим, гоҳ дадамнинг ишхонасидагиларга, гоҳ уйимизга келган улфатларига даврадош бўлишим, қондошим Ўринбой ака билан қишда маҳалламиздаги мемахонага (аслида “емакхона” – маҳалладаги қўни-қўшнилар ўртада қўй сўйиб ва гуручу сабзи-пиёзни улгуржи ғамлаб олиб, қиш ичи улфатчилик қилишарди) кириб туришим, булар натижасида катталарга хос ҳаётий гапларни кўп тинглаб улғайганим боис, фикрлашим балки тенгдошларимникидан баландроқ бўлгандир. . Davomini o'qish
Jorj Simenon. Uch Rembrandt
Кунларнинг бирида шов-шувга сабаб бўладиган кимошди савдоси ҳақида эълон берилди. Гап кимсан Рембрандтнинг шу пайтгача номаълум асари устида бораётган эди. Валь фамилияли қандайдир антиквар то сотишга қарор қилмагунча – роппа-роса ўн беш йил уни ўз уйида сақлаб келган экан. Davomini o'qish
Anvarjon Jabborov. Shavkat Rahmon va Xurshid Davron she’riyatidagi bir xil poetik obrazlarning ma’no talqini
Бугун Фарғона Давлат университети филология факултетининг 3-босқич талабаси Анваржон Жабборовнинг шеър хусусидаги икки митти тадқиқотини сизга ҳавола қилмоқдаман. Улар менинг шеърларимга бағишлангани учун эмас, балки ҳар икки изланишда ёш тафакурнинг шеърга ўзига хос назар ташлаши-ю, «ўз тушунчасига» ишониб таҳлил қилишга уриниши, қолаверса, ёш адабий авлод вакилининг шеърни нечоғли тушунишини кўргандек бўлганим учун тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish
