Айтишларича, ўлимидан илгари 35 ёшли Акутагава шундай деган экан: «Табиат менга жуда жозибали туюляпти, чунки мен дунёга сўнгги марта қараяпман!». Davomini o'qish
Muallif: Adib
Iroda Umarova. She’rlar
Ўзбекистон халқ шоираси Ҳалима Худойбердиева Ироданинг “Учинчи дунё” китоби сўзбошиси шундай ёзади: Мен яна бир найга дуч келдим. Унинг нолалари тугамагунча (тайёрланган китоб охирига етмагунча) кўнглимнинг титроқлари тугамади. То тугамагунча юрагим сел бўлиб эшитиб ўтиравердим. Davomini o'qish
Shukur Xolmirzaev. Arosat & Olim Toshboev. Arosatda qolgan avlod
Устоз Абдулла Қодирий ўзининг тўнғич ромони бўлмиш «Ўткан кунлар»ни «Модомики, биз янги даврга қадам кўйган эканмиз…» деган серандиша сўзлар билан бошлаган эдилар. Аслида, улуғ бобомиз ўшанда фақат битта ўзининг кўлидан келадиган буюк ишга қўл урган эдилар ва зиммасидаги тарихий вазифани сидқидилдан адо этганлар. Ваҳоланки, у кишига ҳеч ким «Ўткан кунлар»ни ёзиб бергайсиз, тақсир, деб буюртма бермаган эди. Зеро, ҳақиқий ёзувчи мудом виждони буюрган ишни бажаради, ижтимоий «заказ»ни эса… Davomini o'qish
Taniqli kinorejissyor Melis Abzalov vafot etdi
Ўзбек кино санъатининг ёрқин намояндаси ва халқимизнинг “Чинор остидаги дуэл”, “Суюнчи”, “Келинлар қўзғолони”, “Армон”, “Майсаранинг иши”, “Кўзларим йўлингда”, “Ўтган кунлар”(эскиси эмас, янгиси), “Чимилдиқ” каби севимли филмлари ижодкори Мелис Абзалов 25 октябрь куни 78 ёшида Швециянинг Стокҳолм шаҳрида вафот этди. Аллоҳ раҳматига олсин. Davomini o'qish
Gulbadanbegim. «Humoyunnoma»dan & Muallif va asar haqida maqolalar
Гулбадан бегим (1522-йил, Кобул — 1603-йил, Деҳли) ўз замонасининг оқила, донишманд аёлларидан эди. У жияни Жалолиддин Акбар подшоҳнинг «Фирдавс макон ва жаннат ошён Ҳазрат ҳақидаги воқеалардан нимаики билсангиз, ёзингиз»,— деган ишорасига мувофиқ, «Ҳумоюннома» номли ажойиб ва муҳим тарихий асарини ёзишга киришади. «Ҳумоюннома» Бобур подшоҳ билан Ҳумоюн подшоҳнинг ҳаёт тарзи ва саргузаштларининг мухтасар тарихи бўлиб, мантиқан «Бобурнома»нинг давомидир. Davomini o'qish
Rafiq Saydullo. Yangi she’rlar
Наманганлик ёш ижодкор Рафиқ Сайдулло номи «Хуршид Даврон кутубхонаси» сайти муштарийларига яхши таниш. Сайтда унинг шеърлари, ҳикоялари, турк, озарбайжон ва рус шеъриятидан қилган таржималарини бир неча марта эълон қилганмиз. Бугун Рафиқнинг янги шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Arkadiy Raykin: Loqaydlardan xudo asrasin
24 октябрь — машҳур кулгу устаси Аркадий Райкин таваллудининг 105 йиллиги
Деворларга ҳазил йўғрилган кўплаб шиорлар осилган бўлиб, улар орасида жумладан, шундайлари ҳам бор эди: “Мени лақиллатишларинг мушкул, чунки мен жудаям гўл одамман”, “Бу ерда шундоқ хам саккиз соат вақтимни ўтказдим, сиз эса устига-устак, ишлагин ҳам дейсиз-а”, “Мен одамларни ниҳоятда севаман, лекин сиз учун бу одатимни истисно қиламан…” Davomini o'qish
Nasriddin Nazarov. Muhammad Ibrohimbek Laqay
Cизга тақдим этилаётган асар миллатимизнинг қаҳрамон фарзанди (бундан роппа-роса 85 йил аввал — 1931 йилнинг 31 августида большевиклар томонидан қатл этилган) Муҳаммад Иброҳимбек ҳаёти ва фаолиятига бағишланган тарихчи олим Насриддин Назаровнинг илмий тадқиқотидир. Мазкур тадқиқот узоқ йиллик илмий изланишларнинг пухта натижаси бўлиб, Davomini o'qish
Ivan Bunin. Oydin kechada
22 октябр — Нобель мукофоти соҳиби Иван Бунин таваллуд топган кун
Кузнинг мунгли тўлин ойи анчадан бери кўкда сузиб юргандай, кун давомидаги майда ташвишлар ва ёлғон-яшиқлардан ором оладиган вақт киргандай туюлди менга. Менимча, бутун Париж, ҳатто энг чеккадаги ғариб кулбалар ҳам уйқуга чўмган эди. Davomini o'qish
Qutbiy – Qutbiddin Muhiddinovning 110 yilligi
Саҳифа атоқли матншунос, манбашунос, луғатшунос олим Қутбиддин Муҳитдинов таваллудининг 110 йиллигига бағишланади
Хожа Аҳрори Вали сулоласига мансуб Қутбий – Қутбиддин Муҳиддиновнинг таржимаи ҳоли жуда мураккаб. Ўтган юз йилликда Ўрта Осиё халқлари қанча оғир кунларни бошдан кечирган бўлса, ҳазрат ҳам булардан бенасиб қолмаган. Лекин машаққатларга қарамай, араб, форс тиллари, тиб, мантиқ, тафсир ва адабиётшунослик фанларини мукаммал эгаллаб, олим ва шоир бўлиб етишади. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Birinchi muhabbatim (onlayn) & O’roz Haydar. Abadiy sado
Яқинда адиб ва шоир Ўроз Ҳайдарнинг “Буғдойзор оралаган сўқмоқлар” асарини завқ билан ўқиб чиқдим. Тил – адабий ҳодиса (Аҳмад Аъзам) эканлигини асарни ўқиш жараёнида янада чуқурроқ ҳис этдим. Davomini o'qish
Alisher Navoiy. G’azallar
Ўзбек халқининг буюк шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ўлмас “Хамса” асари таркибидаги достонлари, беқиёс “Хазойин ул-маоний”ни ташкил этган шеърияти, ўн тўрт номдаги насрий асарлари билан адабиётимизни бойитган, уни жаҳон адабиёти даражасига кўтарган, башариятнинг маданият хазинасига улкан ҳисса қўшган ижодкордир (Суюма Ғаниева). Davomini o'qish
