Behzod Fazliddin. So’z saltanati (Rauf Parfi poetik olamiga bir nazar)

043

    Ўтган асрнинг 60-йиллари адабиётимизда Рауф Парфи деган жиддий поэтик ҳодиса рўй берди. Шоир “Энг узоқ ёзилган таржимаи ҳол”ида биринчи “шеърий асар”ини 1953 йилнинг 5 мартида (10 ёшида) ёзганини айтади. “Энди қандай яшаймиз?” сарлавҳали бу марсия-шеър бадиий савияси, кимга бағишланганидан қатъи назар, мурғак юракнинг туб-тубидан отилиб чиққан нидо – рост қайғу эканига шубҳа йўқ. Шоир илк ижодини марсиядан бошлагани бежиз эмасдир… Davomini o'qish

Farog’at Kamol. She’rlar

033     27 март — шоира Фароғат Камол таваллуд топган кун. Чин дилдан қутлаймиз!

Бу шоиранинг шеърларида тунги ёмғирлар шивири, олислаб кетаётган болалик турналарининг ноласи, баҳор набадаси силкитиб турган пардалар ортидаги юракнинг гоҳ кўриниб, гоҳ кўринмай турган сирли манзаралари яширин. Davomini o'qish

Dilmurod Quronov. She’rda mantiq, did, axloq va boshqalar xususida. I qism

01     Ўзингиздан қолар гап йўқ, сўнг вақтларда назмбозлик касалига йўлиққанлар – жўнгина гапларини ҳам шеърга соладиган, энг ёмони, уларни “шеър” деб эълон қиладиганлар кўпайган. Қарангки, буларнинг бахтига овоз кучайтиргичу фонограммалар замони келиб, истеъдоду диддан мосуво қўшиқчилар ҳам кўпайгандан кўпайди! Ўхшатмагунча учратмас, деганлари шу-да: булар наригилари битган маза-матрасиз шеърларни хориждан ўғирланган куйларга солиб, компьютер дастурлари ёрдамида сайқаллаб, чунон “куйлай” бошладиларки, тезда FM тўлқинларини забт этиб, қўл телефон “чип”ларини тўлдирдилар. Davomini o'qish

Faxriyor. Yangi she’rlar

033     Фахриёр дардларига тинимсиз шакл излайди. Ташбиҳлар воситасида бир-биридан узаб кетган воқеликларни ва моҳиятларни ўзаро яқинлаштиради, чоғиштиради. Бу ҳол уларни уйғун ҳолда тасаввур этиш имконини беради. Унинг назарида, ташбиҳ — мазмун қофияси. Қофияли верлибрларни, фикрни асл шаклида сақлаб қолиш эҳтиёжидан туғилган, дейиш мумкин. Davomini o'qish

Bayram Ali. Ko’klam izhori. Badia

003     Эй, дўст!.. Сизнинг ҳам кўзларингизга олам кенгайгандай, атроф чирой очиб бораётгандай бўладими?! Сизнинг ҳам кўксингизга бир ширин нафас, бир тотли хўрсиниқ тўлгандай бўладими? Сизнинг ҳам ўйларингиз мастона-мастона бўлаётирми? Менда ҳам шундай… Ахир Баҳорга етдик, дўстижон, баҳорга етдик!!! Davomini o'qish

Sa’dulla Hakim. She’rlar & Ibrohim G’afurov. Zaminga tutash antenna

05     Тошкентга илк бора келганида бу йигитчанинг кўзлари порлаб, ҳамиша шеър завқи билан жўшиб турар эди. Қанча шамоллар эсиб ўтди, қанча булутлар босиб ўтди, қанча айқирган сойларни кечиб ўтди, қанчадан-қанча ўтли шеърий сатрлар дунёга келди, Саъдулла ҳамон ўша-ўша виждон амри билан яшайди, илҳом амри билан шеър бўстонларига киради. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul: Mutolaa ezgulikka boshlaydi

077     Бу адибларни ўқиб, завқ оласиз, адабиётнинг соф, чинакам вазифасини теран англайсиз, ҳаётни, жамиятни, ўзингизни ўрганасиз. Булар бир илм. Бу илмни ўрганган сайин кўнглингиз юксалиб боради, ақлингиз теранлашади, инсоннинг моҳияти ва вазифасини кўпроқ англайсиз. Davomini o'qish

Abutolib Kalimi Koshoniy. G’azallar. Jamol Sirojiddin tarjimalari

044    Абутолиб Калими Кошоний Ҳиндистонда бобурийлар салтанатининг давомчилари бўлмиш Жаҳонгир Мирзо ва Шоҳжаҳонлар саройининг маликуш-шуароси ҳисобланиб, ундан йирик девон ва бошқа бир неча асарлар мерос қолган. Davomini o'qish

Abdulla Oripov kitoblari taqdimotiga taklif etamiz

09     Устоз  Абдулла Орипов таваллуд топган куннинг 75 йиллиги муносабати билан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида 24 март куни соат 15.00 да шоиркорнинг 2015 йилда нашр этилган китоблари тақдимоти ўтказилади. Тақдимотда таниқли шоирлар, адабиётшунос олимлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этади. Миллий шеъриятимиз ихлосмандларини учрашувга таклиф этамиз. Davomini o'qish

Halima Ahmad. Badialar & Shoiraning o’zi o’qigan she’rlar

07      …Қишнинг ўртасида баҳорни соғинаман. Ва яна қалдирғочларниям. Юрагим орзиқишда онам авайлаган қизғалдоқлардай титрайди. Келажак баҳорнинг қадамларига ишонаман. Унинг осмонида чарх уражак қалдирғочларнинг қанотидаги Ҳақ битган меҳру-муҳаббат, ризқу-насибага ҳам… Davomini o'qish