Жаҳон насрининг энг ёрқин сиймоларидан бири, норвегиялик ёзувчи Юхан Боргеннинг “Бахт”новелласида ёлғиз аёл иродаси, ҳаётга муҳаббати нафис бўёқларда тасвирланган. Бош қаҳрамоннинг теран туйғулари, оғир изтироблари ажиб чизиқлар ва воқеаларда очилади. Ёлғиз яшаётган аёлнинг дунё билан нафас олиши, уни нозик идрок этиши ўқувчини ҳайратга солади. Davomini o'qish
Muallif: Adib
Dilmurod Quronov. «Ilk avval ko’zimni ishq bilan ochdim…»
Сарлавҳага чиқарилган Чўлпон мисрасида “Анодин қай куни туғдим, сенинг ишқинг билан ёндим” дея фиғон чеккан хижронзада Машраб, умуман, Ҳақ ишқини куйлаб ўтган салафлар анъанасининг таъсири йўқ эмас. Бироқ мудом “кўнгли янгилик қидириб” яшаган Чўлпон салафлари фаол қўллаган “ишқ”, “ошиқ”, “ёр” образларига янгича маъно юклади: унинг талқинида “ёр” юрт озодлигию, “ошиқ” эркка ташна кўнгилдир… Davomini o'qish
Chong Yong Cheol. Yomg’ir ovozi
Аёлим ёмғирли ҳавони ёқтиради. Ташқарида ёмғир ёға бошласа, дарров деразани очиб қўяди. Ёмғир томчиларининг осмондан ерга интилишини томоша қилиш мароқли, аммо у ёмғир томчиларининг тошларга ва тупроққа урилиб чиқарадиган товушларига маҳлиё. Қизлик пайтларида уйининг ҳовли томонга қараган эшигини очиб қўйиб ухлагани-ю, эрталаб ёмғир томчиларига жодуланиб мактабга боришни унутганларини кўп гапириб беради. Davomini o'qish
Bahodir Karim. Bir tovush tashvishi
Бугунги адабиётшунослик адабий матнга жуда яқин келди. Бу мавзудаги муҳокамалар тиниқлик ва аниқлик томон ўзгарди: энди товуш ва ранглар, структура ва семиотик белгилар, матн ва интермант устида фикрлашиш даври-мавриди бошланди. Аслида, филолог мутахассис учун бағоят муҳташам объект саналган адабий матн майда унсурлар йиғиндисидан бино бўлади. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Kuz she’rlari
Куз шоирларнинг севган фасли. Кузни куйламаган шоир бўлмаса керак. Ўзбек шоирлари учун куз фақатгина илҳом манбаи эмас, шу билан бирга, бу мавсум пахта, пахтазор, эгатларга эгилган халқ тимсоллари билан боғланган. Бугун сизга Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг куз билан боғлиқ шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Ortiqboy Abdullayev. Tolstoy va u sevgan adiblar
Даҳо с анъаткор Лев Толстой Европа адабиётини, айниқса француз адабиётини юксак даражада ўрганган ва ўзлаштирган эди. XVIII- XIX асрларда бу адабиёт ўзининг юқори бо сқичига кўт арилгани, жаҳондаги миллионлаб китобхонлар дилини забт этгани маълум. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Harakatdan to’xtagan jarayon qissasi. Frans Kafkaning «Jarayon. Otamga xat» kitobiga muqaddima
Франц Кафка, Жараён, Отамга хат: Роман ва хат. Таржимон Вафо Файзуллоҳ, — Сўзбоши муаллифи Хуршид Дўстмуҳаммад. Тошкент: «Шарқ», 2015. -416 б.
«Шарқ» нашриёт-матбаа концерни «Жаҳон адабиёти дурдоналари» туркумида XX аср Европа адабиётида фавқулодда асарлари билан довруғ таратган ва кўплаб мунозараларга боис бўлган, модернизм адабий йўналиши асосчиларидан Франц Кафканинг «Жараён» романи ва адиб шахсий ҳаёти мураккабликларидан воқиф этадиган ҳамда ижодини тушунишга йўл очадиган «Отамга хат» биографик асарини нашр этди. Бугун китобга сўзбоши ёзган таниқли адиб Хуршид Хуршид Дўстмуҳаммаднинг «Ҳаракатдан тўхтаган жараён қиссаси» эссе-муқаддимасини тақдим этамиз. Davomini o'qish
Zuhra Mamadaliyeva. Modernizm tushkunlik in’ikosimi?
Модернизм ўзбек адабиёти ихлосмандлари учун анча таниш бўлса-да бу услуб (ёки услублар мажмуаси – оқим)да бир қатор ўзбек адиблари ижодий тажрибаларни амалга оширган ва ошираётган бўлсалар-да барибир бу оқим ўзбек китобхони учун ҳамон сирлилигича қолиб келаётир. Davomini o'qish
Qaysi Turk xalqlari bir birlarini juda qisqa vaqtda tushuna oladilar?
Қайси турк халқлари ўзаро бир бирлари билан 1 соат ичида, 60-80 % орасида осон гаплаша/сўзлаша оладилар? Бу маълумотлар илмий тажрибалар натижаси эмас, балки менинг ўз шахсий кузатувларим эканлигини унутманг. Бу кўрсаткичлар албатта бошқаларга сизлардан кўра фарқли бўлади. Davomini o'qish
Hermann Hesse. Ilk sarguzasht
Қизиқ, бошдан ўтган воқеалар вақт ўтиши билан одамнинг хаёлидан ҳам кўтарилиб кетаркан! Ҳатто минглаб турфа кечинмаларга гувоҳ бўлган бутун бош- ли йиллар ҳам аста-секин унутилиб кетиши мумкин экан. Болаларнинг мактаб томон боришаётганини кў- риб туриб, ўзимнинг ўқувчилик давримни бир эслаб қўйиш хаёлимга ҳам келмайди. Борди-ю, гимназия та- лабаларига кўзим тушгудек бўлса, ўзимам бир вақтлар шуларга ўхшаган талаба бўлганимни эслаёлмайман ҳам. Davomini o'qish
Agar so’zi chindur — ko’rinur yuzi (Adabiyotshunos olim Ibrohim Haqqul bilan suhbat)
Ўзбек адабий тилининг бошқа халқлар тилларидан қолишмаслиги, унда ҳам исталган жанрда беназир, бадиий, етук илмий асарлар яратиш мумкинлигини Алишер Навоий ўзининг ижодий меросида исботлаб берди. Шу боис шоир асарлари неча асрдан буён адабиётимиз хазинасини бойитиб келмоқда.
Атоқли адабиётшунос олим Иброҳим Ҳаққулнинг Навоийнинг шахсияти, дунёқараши, ижодининг бадиий жозибаси ҳақида олиб борган илмий тадқиқотлари ва мақолаларини мароқ билан ўқимаган китобхон бўлмаса керак. Davomini o'qish
Halima Ahmad. Sen borsan
Ҳалима Аҳмедованинг шеърлари ҳам оҳорли ўхшатишларга бойлиги, турли таққослашларга тўлалиги билан мафтун этади.Унинг шеърларида ўхшатиш, қиёс қўлланмаган сатр йўқ. Бу қиёс, ўхшатишлар янги, оҳорлилиги баробарида, чуқур, теран маъноларни мужассамлаштиради (Абдулла Улуғовнинг «Ҳур гулсан,ҳаёт» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish
