Shavkat Jo’rabek. She’rlar

045    Шавкат Жўрабек қадимий Бухоро заминида туғилган. Ёш шоирнинг шеърлари сайтимиз саҳифасида олдин ҳам эълон қилинган. Бир неча ой аввал тақдим этилган «Сафари қариди хаёлларимнинг» туркумини  ва «Иккимиздан қолган хотира» шеърий тўпламини мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин. Davomini o'qish

Taniqli musavvir Ortiqali Qozoqov 55 yoshda!

55

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Ортиқали Қозоқовни  55 ёши билан қутлаймиз!

    Таниқли ўзбек рассоми Ортиқали Қозоқов 1960 йил 27 октябрда Наманган вилоятида дунёга келган. Атоқли ижодкор юксак мукофот – Ўзбекистон Бадиий Академиясининг “Олтин медали” (1997 йил) ҳамда Ватан равнақи йўлида қўшган ҳиссаси учун “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият арбоби” фахрий унвони соҳибидир. Davomini o'qish

Dilnavoz Yusupova. Alisher Navoiy hasbi holi masalalari

002    Aлишер Навоийнинг ҳасби ҳоли билан боғлиқ масалалар аввало шоирнинг ўз асарларида, шунингдек замондошлари Aбдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаъи саъдайн ва мажмаи баҳрайн”, Мирхонднинг “Равзату-с-сафо”, Хондамирнинг “Хулосату-л-ахбор”, “Макориму-л-ахлоқ”, “Ҳабибу-с-сияр”, Зайниддин Восифийнинг “Бадоеъу-л-вақоеъ”, Давлатшоҳ Самарқандийнинг “Тазкирату-ш- шуаро”, Муъиниддин Муҳаммад ал-Замжий ал-Исфизорийнинг “Равзату-л-жиннот”, Абдураҳмон Жомийнинг “Баҳористон”, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” каби тарихий ва тазкира асарларида учрайди… Davomini o'qish

Umid Bekmuhammad. Xorazmga kelgan sayyohlar

04    Тарихда бот-бот учраб турган ҳолат. Давлат тепасига ёш, тажрибасиз, сиёсий бошқарувга лаёқатсиз кишини чиқаради-да, ўзи унинг жиловини тутиб туради. Шу орқали беҳисоб бойликлар орттиради. Айрим сарой амалдорларининг нияти шу эди. Бундай сиёсий ўйинлар 17 аср охири, 18 аср бошларида авж олганди. Davomini o'qish

Banana Yosimoto. Kaltakesak & Olim Otaxon. Najotsiz umidlar

034    Банана Ёсимотонинг “Жаҳон адабиёти” журналида эълон қилинаётган “Калтакесак” ҳикоясининг қаҳрамони ҳақида дабдурустдан бир нима дейиш қийин. Унинг турган-битгани жумбоқлардан иборат. Бир дақиқадан кейин нима дейиши, нима ҳунар кўрсатишини ёзувчининг ўзи ҳам билмайди, гўё! Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad: Adabiyot yo’q degani — hayot to’xtadi degani!

034     Фикрлаётган одам доимий ҳаракатда бўлади. Ҳаракат қилаётганнинг аниқ мақсадлари бўлади. Аниқ мақсад тинимсиз ҳаракатга ундайди. Тинимсиз ҳаракат ранг-баранг фикрларнинг дояси. Бу — ижодкор Шахс ҳаёти. Бугун айнан шундай ҳаракатдаги ижодкор, таниқли адиб — Хуршид Дўстмуҳаммад билан бўлган суҳбатни сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish

Nazar Eshonqul bilan Odam, jamiyat, adabiyot va fikr haqida suhbat

002      Менга «Одам ўз умрининг рассоми, ҳар ким қандай яшаса, шундай сурат чизади, кунларни, умрни, умрнинг фаслларини чизади» деган фикр келиб қолган. Кейин атрофимда қарашларнинг дувиллаб тўкилишини, таназзулга юз тутган ғоялар ва тушунчаларни кўрдим. Улар бирма-бир Қадимги Бобил қўрғонларига ўхшаб кўз олдимизда қулай бошлади. Ҳа, 80-йилларда биз буларнинг ҳаммасини кўрдик. Ўша қулаган қарашлар, ғоялар, интилишлар миллионлаб умрларни ўзи билан бирга олиб кетди. Davomini o'qish

Abduqayum Yo’ldoshev. Muammo

034    Худо “Ол, қулим!” деб турган эканми, Икром компьютер дастурчилари танловида ютиб чиқди-ю, Европа мамлакатлардан бирига саёҳат йўлланмасига эга бўлди! Бориш-келиш, яшаш, овқатланиш, қўйингки, ҳамма харажатлар ташкилотчилар зиммасида экан! Қувончдан Икромнинг боши осмонга етди. Davomini o'qish

Vahob Rahmonov: Millat qoni va joni, uning tili, adabiyotdadir

055    Оламдаги бирор миллат ўзбек халқи каби мумтоз адабиётдан бебаҳра яшамайди. Ҳатто зиёлиларимиз: олимлар ва филолог ўқитувчиларнинг мумтоз адабиёт ўқийдиганлари ҳам бир фоизга етмайди, деб ўкинаман. Бу ҳол, менинг қисқа ўйимча, қадриятларга юз бураётган бир даврдаги катта маданий нуқсонимиздир. Davomini o'qish

Baxtiyor Mengliev: Til — millat timsoli, xalq g’ururi

003     Маърифатпарвар аждодимиз Абдурауф Фитрат “Иштирокиюн” газетасининг 1919 йил 12 июндаги 32 сонида эълон қилинган “Тилимиз” номли мақоласида шундай деб ёзади: “Дунёнинг энг бой, энг бахтсиз бир тили қайси тилдир? Биласизми? Турк­ча. Шоирлик қилмоқчи эмасман, сўзнинг тўғриси шудир. Дунёнинг энг бой тили турк­чадир, энг бахтсиз тили яна шу туркчадир” Davomini o'qish

Sulaymon Rahmon. She’rlar. Eski daftarlardan.

045       Сулаймон Раҳмон ўзбек шеъриятида ўз изини қолдира олган, бугун ҳам баракали ижод қилаётган салоҳияти баланд шоир.Унинг нашр этилган тўпламлари шеърият ихлосмандларининг севимли китобларига айланган бўлса, жаҳон адабиётининг сара  намуналаридан қилган таржималари  ўзбек таржима мактаби  хазинасидан муносиб ўрин эгаллади. Бугун биз сизга   чоп этилган китобларидан шоирнинг ўзи саралаб берган шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Aziz Nesin. Dardi bedavo.

045

Таниқли адиб Азиз Несин таваллудининг 100 йиллиги олдидан

    Машҳур турк адиби Азиз Несинни билмаган адабиёт мухлиси бўлмаса керак. Ўз умри давомида 110 дан ортиқ китоб ёзган Несиннинг бирқанча асарлари ўзбек тилига ҳам таржима қилинган. Айниқса, унинг аччиқ кулгига бой ҳажвий ҳикоялари китобхонларга жуда маъқул келади. Қуйидаги ҳикоя ҳам мана шундай жамият муаммолари кулги асосида ҳаққоний ёритиган асарлардандир. Davomini o'qish