Инсондаги эътиқод туйғусини жуда қадрлайман. Ғаламислик, иккиюзламачиликдан нафратланаман… «Тоғларда куз», «Тутқун», «Туннинг қора сукунатин…», «Чингиз Аҳмаров», «Аёл жангга кирса…», «Қуёш ботар пайти…», «Соғинч», «Вола» каби шеърларим, «Қадимги Нурота қўшиқлари» туркумим, «Замин тақдири» достоним ўзимга ардоқлироқ («Шарқ юлдузи» журнали саволларига жавоблардан). Davomini o'qish
Muallif: Adib
Yasunari Kavabata. Oynadagi oy
Бир куни Кёконинг миясига иккинчи қаватда тўшакка михланиб ётган эрига қўлойнада томорқани кўрсатиш фикри келиб қолди. Шу билан бемор ҳаёти ўзгариб қоладигандай эди. Лекин ўртада бошқа гаплар бўлиб кетди. Davomini o'qish
Erkin Vohidov ijod maktabining o’quvchilari Xurshid Davron she’rlarini o’qiydilar
Эркин Воҳидов ижод мактабида IV чорак учун Оғзаки синов бошланди. 8-синф ўқувчиларига Хуршид Даврон шеърлари тушган. Ижроларига баҳо берингларчи… Davomini o'qish
Bahodir Sodiqov. Uch maqola & Mirrza Kenjabek. Do’st xotirasi
Баҳодир Содиқ (1959-1980) ҳаёт бўлганда мана шу баҳор 65 ёшини қаршилаган бўларди. Оллоҳи Карим ажойиб инсон ва олим укамни раҳматига олган бўлсин!
Баҳодир Содиқов (1959 — 1980) 80-йилларда ўзбек адабиётшунослиги майдонида пайдо бўлган салоҳияти баланд, зукко олим эди. Унинг ҳам мумтоз, ҳам замонавий адабиёт йўналишида ёзган мақолалари ўша даврда жуда катта қизиқиш уйғотган, адабий жамоатчилик ёш олимнинг келажагига катта умид билан қараган эди. Менинг илк нашр этилган икки тўпламим: «Шаҳардаги олма дарахти» ва «Қадрдон қуёш»га муносабат билдирилган дастлабки мақола-тақризни ҳам Баҳодир ёзганини унутмайман. Davomini o'qish
Andrey Voznesenskiy. She’rlar
12 май — Андрей Вознесенский таваллуд топган кун
У ўзи, ўзининг авлоди ҳақида “Биз дунёда микрофонларини ғажиб шеър ўқимаган бирон-бир мамлакат қолмади”, деб ёзганида мутлақо ҳақ гапни айтган эди. Дунёни чин маънода шеърлари билан титратган шоир айнан Андрей Вознесенскийдир. Davomini o'qish
Moris Karem. She’rlar

12 май — таниқли француз шоири Морис Карем таваллуд топган кун
“Француз шоирлари қироли” фахрий унвони билан тақдирланган Морис Каремнинг ижоди халқчиллиги,ҳаётбахшлиги ва фалсафийлиги билан ажралиб туради. Шоирнинг болалар учун ёзган шеърлари ва қиссалари ҳам жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган. Davomini o'qish
Maksim Gorkiy. Ona qasidasi & Mening musohabalarim
Шарафлайлик аёл — Онани, ғолиб ҳаётнинг мангу оби чашмасидир ул! Биз бу гал сизга Темурбек ҳақида ҳикоя сўзлаб берурмиз, ҳа, ўша, оқсоқ йўлбарс, соҳиби қирон ҳақида, малъун кимсалар Темурланг деб атайдиган, аммо бутун жаҳонга донғи ёйилган инсон тўғрисидадир бу қиссамиз. Davomini o'qish
Xose Ortega-i-Gasset. Sevgi sehri (II) & Odam Ota jannatda
9 май — таниқли испан файласуфи Хосе Ортега-и-Гассет (1983-1955) таваллуд топган кун
Парвардигор хусусида ёлғиз фикр-мулоҳаза юритиладиган ҳолатнинг муайян сакталигини Экхарт қоилмақом асослайди. Оллоҳ мунтазам ва якранг фикр-мулоҳазаларда эмас, балки фақат ва фақат қалбда бўлади. Инсон фақат Оллоҳ ҳақида фикрлаш билан кифояланмаслиги керак, чунки фикр-мулоҳаза тўхтатагани ҳамоно Парвардигори олам ҳам айни инсон наздида ғойиб бўлади… Davomini o'qish
Xose Ortega-i-Gasset. Sevgi sehri (I)
9 май — таниқли испан файласуфи Хосе Ортега-и-Гассет (1983-1955) таваллуд топган кун
Муҳаббат ҳақида суҳбатлашамиз, бироқ келишиб олайлик, «ишқий машмаша-можаролар»га тўхталмаймиз. Хилма-хил «ишқий можаролар» эркаклар ва аёллар ўртасида юз бериши табиий. Уларни келтириб чиқарувчи кўпдан-кўп сабаб-баҳоналар шу даражада мураккаблаштирадики, бундай муносабатларни ҳақиқий муҳаббат деб ҳисобламаслик учун етарли замин ҳозирлайди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Xotira she’rlari
9 май – Хотира ва Қадрлаш куни
Хотира бор экан, тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор, тирикдир ғурур.
Хотира — элни халқ этгувчи қудрат,
Хотира — эртани ёритгувчи нур. Davomini o'qish
Rahmon Qo‘chqor. Zigmund Freyd yohud “dardingni olay, birodar” ta’limoti
6 май — машҳур файласуф, психолог ва психиатр Зигмунд Фрейд туғилган кун
Фрейднинг таржимаи ҳоли, илмий изланишлари, ҳамкасблари билан муносабатларига оид қизиқарли маълумот ва тафсилотлар шу қадар кўпки, уларнинг ҳаммасига батафсил тўхталиб ўтишнинг имкони йўқ. Шунинг учун ҳам биз эътиборни олим илмий-фалсафий меросининг айрим муҳим жиҳатларига қаратишни маъқул топдик. Davomini o'qish
Jubron Xalil Jubron. Qo’shiqlar
Бобил қудрати, Миср шон-шуҳрати, Юнонистон виқори шоҳидиман – уларнинг жамики аъмолларида заифлик, хўрланиш ва ҳақирликни азоб ила муттасил кузатганман. Фиръавн афсунгарлари, Оссирия коҳинлари, Фаластин анбиёлари билан ҳам ҳамнафас бўлганман. Мен Ҳиндистонга инган донишмандликни асраганман, араблар оролларидагилар қалбидан майи нобдай қуйилган ашъорларни қироат қилганман, ғарб аҳолиси ҳиссиётлари тажассуми бўлган мусиқаларни қалбим лавҳига зарб этдим, бироқ ҳали-ҳануз илгаригидек сўқирман ва ҳеч вақо кўрмайман, қулоқларим том битган ва эшитмайман. Davomini o'qish


