Akutagava Ryunoske. To’qayda

022    Рюноскэ Акутагава ХХ аср япон адабиётини жаҳонга танитган адиблардан бири. У япон ҳикоячилик санъатини янги поғонага кўтарди, хоҳ тарихий, хоҳ замонавий мавзудаги асарларини олиб қаранг, барчасида япон миллатига хос анъаналар, характерлар яққол кўриниб туради. Адиб ижодидаги кўплаб намуналар дунёдаги барча тилларга таржима қилинган, талай ҳикоялари экранлаштирилган. Davomini o'qish

Zebo Rahimova. Shu’laga osilib arg’imchoq uchdim

Ashampoo_Snap_2016.10.09_23h33m00s_005_.png   Мени ўраб турган борлиқ шу қадар бетакрор ва улуғвор, шу қадар дахлсиз ва дахлдор, шу қадар мафтункор ва …ситамкор эдики, мен уни англашга уриниб сўз айтиш касалини орттириб олдим. Бу эҳтиёж ўсиб-улғайиб юрагимга азоб берадиган бўлди. Балки, шоирлик шудир (Зебо Раҳимованинг  «Сўз айтмоқ изтироби» эссесидан. Уни мана бу саҳифада ўқинг). Davomini o'qish

Baxtiyor Nuriddinov. Havola

0087    Қачонлардир Чечакни яхши кўриб қолишини хаёлига ҳам келтирмаганди. Ўзини оқламоқчи эмас-ку, сингилдек яхши кўрарди уни. Битирув оқшоми – сўнгги қўнғироқда эсдалик учун берган миттигина совғаси ҳамон мактаб хотираларини эслатар, шундан юраги қинидан чиққудек бўлиб ҳаприқиб-ҳаприқиб қўярди. Буни доим шууридаги синфдошларига нисбатан соғинч, уларнинг дийдорини қўмсаш, деб тушунарди, холос… Davomini o'qish

Bolalarga beraylik dunyoni

021
1 июнь — халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

   Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан жаҳон шеъриятининг энг ёрқин вакилларининг болаларга бағишланган шеърларини тақдим этамиз. Бугун, ҳеч бўлмаса, фарзандингизни ўпиб қўйишни унутманг. Davomini o'qish

Sobir O’nar. Oybegimiz

oybek1 июль — Устоз Ойбек хотираси куни

   Адабиёт тарихимизда ўзининг муқим ўрнини эгаллаган Ойбек номи тилга олинганда, эътибор берганмисиз, кўнгилда мўътадил бир кайфият, мўътадил фикр зоҳир бўлади: у сўзсиз улкан адиб. Ортиқча эҳтиросга берилмаймиз, баҳс-мунозарага ҳам ўрин йўқ, ҳадеганда олқишлашга ҳам шошилмаймиз. Сиймосини, у ҳақдаги хотираларни эспаганимиз заҳоти, турли фитналар, алғов-далғовлар замонида яшаган эса-да, қалбимизга сокин бир салобат билан киради Ойбек. Davomini o'qish

Bayram Ali. Ikki hikoya

Ashampoo_Snap_2017.04.01_22h30m08s_001_a.png   Бола эдим. Отам томорқамиздаги экинларга сув очганлиги учун, менга, сув бўлинадиган ариқ бошига қоровул бўлиб туришимни буюрдилар.Шоҳариқ бўйига келиб анча йиллардан бери ароққа ружу қўйган, кимдир юзига қарагудек бўлиб қолса бетартиб ўсиб ётган соқолини юлқилаб: “Шу соқолим кўзингга ёмон кўринаябтими, а, ёмон кўринаябтими?! Битта винонинг пулини берсанг олов билан куйдириб ташлайман шу соқолни!..” деб ҳамманинг жонига тегадиган Исмат бобони учратдим. Davomini o'qish

Abdulla Oripov. May she’rlari (2015)

012   Сиз, азиз шеърият ихлосмандларини устоз Абдулла Ориповнинг янги шеърлари билан мунтазам таништириб бормоқдамиз ва энг муҳими, шоирнинг ҳар бир янги туркуми жуда катта қизиқиш билан кутиб олинаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бугун ҳам сизнинг диққатингизга Абдулла аканинг баҳорнинг сўнгги ойида ёзган шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Ozod Mo’min Xo’ja. Yurak-bag’ri butun

033   Тинмай шиддатли ёмғир ёғарди. Аммо, мен бунга писанд қилмай олға қадам ташлайверардим. Манзилга етиб олсам бўлди – мени иссиқ уй, чой ва хотиржамлик кутмоқда. Энг асосийси, у ерда юрагимга, унинг яраларга малҳам бўла оладиган бир кимса бор. У – менинг бахтим! У – менинг парчаланган юрак-бағримни бутун қилган ва яна бутун қилади. Davomini o'qish

Mirtemir. Muhabbat qo’shiqlari

09030 май — устоз Миртемир таваллуд топган кун

  Куни-кеча атоқли шоир Миртемирнинг «Сурат» достонини тақдим этганда «Бу лирик қисса ўзбек муҳаббат шеърияти хазинасининг энг тўрида турган асарлардан бири десам, хато қилмайман», деб ёзган эдим. Шу билан бирга устоз шоирнинг муҳаббатга бағишланган шеърлари ҳам ҳанузгача ёш қалбларни ҳаяжонга солиб келаётганига гувоҳ бўларканман, уларнинг келгуси асрлардаям тилларда ва дилларда жаранглаб туришига  ишонгим келади… Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Og’u ham bol to’liq…

09   Бир куни Миртемир домла ўз оёғи билан кириб келиб, шу курсига лоп этиб ўтириб олса! Ҳа, ўзи кириб келди, менга бир бош ирғаб, шу курсига ўтириб олди. Асқад Мухторнинг муҳташам кабинети, Ваҳоб Рўзиматовнинг ҳайҳотдек хонасига кирмай, тўғри менинг олдимга келибди. Ўрнимдан сапчиб турдиму қайтиб ўтиришни билмай қаловланиб қолавердим. Davomini o'qish

Orziqul Ergash. Najot farishtasi.

022   Кўп ўтмай қандайдир маърака қилдик. Ҳайтовур домланинг омон қолганликлари шукрига худойи қилгандик, чамаси. Шунга домла ўша жувонни ҳам айттириб келдилар. Исми Санобархон эди. Кўҳликкина… Ҳа, эсладим, худди сизга ўхшаб кетадиган яхшигина жувон эдилар… умримда биринчи марта кўриб турибману, кўзимга шундай иссиқ чалинадики, ўз синглимдек бағримга босдим. Davomini o'qish

‘Umr daftari’ turkumidan: Mirtemir. 3 qismli videofilm. Xurshid Davron kutubxonasi

0930 май – Устоз шоир Миртемир  таваллуд топган кун.

   Устоз шоир  Миртемир шеърларига қулоқ тутган киши турли-туман кишиларнинг товуши, сойлар ва дарёларнинг шовқини, ҳайвонлар ва қушларнинг овозларини эшитмай иложи йўқ. Миртемир домла шеърларида фақат ўз қалбининг тароналарини эмас, балки сойлар ва дарёлар, қушлар ва ҳайвонларнинг ҳам қувноқ ё ҳазин нолаларини-да шеърият мухлисларига етказишга интилди. Davomini o'qish