Яхши шеър санъат намунаси бўлиши учун – экспериментал ёки анъанавий бўлишидан қатъи назар – эплаб ёзилиши шарт. Бинобарин, ҳар қандай ижод маҳсули чинакам санъат асари бўлиши учун бадиият талабларига жавоб бера олиши керак. Бор-йўғи шу. Ёстиқдай роман ёзганинг билан у оддий хроника ёки мухбирнинг мақоласидан фарқ қилмаса, ундан ёмони йўқ. Davomini o'qish
Muallif: Adib
Usmon Azim. Yulduzlar sen uchun porlar ehtimol
Мен Худо кўнглимга қандай солса, шундай ёзаман. Анъанавий ёзишни ҳам, замонавий ёзишни маълум бир даражада удда қиламан. Шоир фақат бу тарзда ёзиши лозим деб туриб оладиган нодонлардан узоқроқ юраман. Улар фақат ўзи қўлидан келадиган бир услубни мақташга киришадилар. Менинг назаримда эса, шоир шеъриятдаги ҳамма йўналишни ўзлаштирган бўлиши керак. Бу унинг ижодида ранг-барангликка олиб келади ( Усмон Азим билан суҳбатдан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Yo’ldosh Solijonov. Pokiza niyatning nurli yo’llari
Ҳозирги ўзбек шеъриятида ўз йўлини топган, ўз овозига эга бўлган, ўзига хос поэтик олам яратган ижодкорлардан бири шубҳасиз, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимовдир. Шоир илк ижодий қадамларидан бошлаб, замондошини ғафлат уйқусидан уйғотиш, ўзига келтириш, хушёр торттириш, ўзлигини англаш ҳамда англатиш ниятида турли жанрлар ва шаклларда асарлар яратиб келаётир. Davomini o'qish
Cho’lpon she’riy to’plamlarining asl nusxalari: ”Buloqlar” (1924)
Атоқли ўзбек олими Хайрулла Исматуллаев (1937-2008) томонидан эълон қилинган Чўлпон шеърларининг асл нусхалари ва улар боғлиқ тадқиқотлари билан таништиришни давом этамиз. Бунгача Чўлпоннинг йилда нашр этилган «Ўзбек ёш шоирлари» ( 1922), «Уйғониш” (1922) тўпламлари ҳақидаги маълумотларни ва бу тўпламларга кирган шеърларини тақдим этган эдик. Бугун навбат ”Булоқлар” (1924) тўпламига етди. Эрта-индин “Тонг Сирлари” (1926), “Соз” (1935) тўпламлари ҳақидаги маълумотни ҳам сизга ҳавола этамиз. Davomini o'qish
Muhammad Xayrullayev. Mirtemir domlani qo‘msab
Устоз Миртемир таваллудининг 105 йиллиги олдидан
Минг афсуски, Миртемирдек тоза қалбли шоир, ажойиб инсон жуда эрта (68 ёшида) ҳаётдан кўз юмди. Атоқли адиб ўзбек шеъриятининг дурдонлари бўлган “Сурат” (лирик қисса), “Паттининг ҳасратлари”, “Тошбу”, “Алёр”, “Бу мен туғилган тупроқ”, “Онагинам” даражасидаги кўпгина ёзилмай қолган, шеърлару ажойиб достонларни ўзи билан олиб кетди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Muhabbat she’rlari («Muhabbatnoma» to’plamiga kirgan she’rlar)
Ҳар қанча замон ўтмасин, жамият ва давлат тараққиётида ҳар қандай янгиланишлар юз бермасин, инсон табиати муҳаббат ва ишқ меҳварида қолаверади. У ернинг тортиш кучидай, оҳанрабодай ҳамиша ва ҳар қандай шароитда юракларни ўзига тортаверади. Муҳаббатни туйган юракгина ҳаётнинг асл маъносини англайди. Муҳаббатдан тўлқинланган дил инсонни буюк жасоратларга ва кашфиётларга даъват этади (Хуршид Даврон. Ҳаёт гули. «Муҳаббатнома» тўпламига ёзилган сўзбошидан). Davomini o'qish
Yasunari Kavabata. Anor
Кузнинг шамолли тунида анор дарахти барглари тўкилиб чиқди. Барглар дарахт танаси атрофида тоза ер қолдириб доира ясаган эди. Дераза тавақаларини очган Кимико анорнинг яланғоч шохларига ажабланиб боқди. Барглар айлана бўлиб тўкилгани, шамол уларни ҳар тарафга сочиб юбормагани ҳам унга ғалати туюлди. Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Tog’ay Murodning sirli dunyosi.

Тоғай Мурод шахсини, Парвардигор унга ато этган феъл-атворни тушуниш керак эди! Бир йилдан ортиқроқ у билан бирга ишлаб, уни яқиндан кузатгачгина у ҳақдаги илгариги тасаввурим ўзгарди. Йўқ, Тоғай Мурод бошқаларга беписандликни, кибр-ҳавога берилишни ҳам билмас экан. У ўз дунёсида яшайдиган, ўша дунёсини сира тарк этолмайдиган, борди-ю, иттифоқо ўзини жисман ўраб турган муҳитга қайтгудай бўлса, албатта, кимгадир маъқул келмайдиган, ҳатто ғайритабиий муомала қилиб қўйиши аниқ эди. Davomini o'qish
Tilak Jo’ra. Munojoti Mansur & Dostondan audioparcha

Тилак Жўра шеърлари ўзидай содда ва мазмунли эди. У шеърни кўз-кўз қилмас, бозорга олиб чиқмас, неки юраги буюрса шуни ёзарди. Шу боис шеърлари ҳамон тоза, ҳамон юракка яқин. Юрт соғинчи, дўст соғинчи, онаизор ва гўзал ёр соғинчи унинг севган мавзулари эди. Ой, қуёш, буғдой, бедана, ток нарти, бедазор — унинг хуш кўрган ташбеҳлари эди. Davomini o'qish
Shoyim Bo’tayev. Keng dala, to’rtovlon va beshinchi
Ука, сиз мелисада ишламайсими мабодо?! Ҳа, шунақами? Унгаям таниш‑билиш керак‑да. Индамай бориб «лўп» этиб кириб кетаверса, кимлар ишламасди. Ҳаммаям текин усти бош кийсам, катта‑катта ойлик олсам дейди. Шундоқчанги бўлганидан кейин, талабгориям кўп‑да, талабгор кўп бўлдими, у ёғини ўзингиз биласиз. Майли, ҳали ишлаб сарф‑харжга жичча пул тўпланглар, қочиб кетаётгани йўқ, жойлашиб оласизлар. Davomini o'qish
Bahodir Iso. Kelishingni kutganim-kutgan
Баҳодир Исо 1956-йилда Риштон туманидаги Дўтир қишлоғида таваллуд топган. Фарғона педагогика институтини 1977-йилда тугаллади. Бироқ, фаолиятини асосан адабиётга, санъатга боғлади.Унинг шеърлари, достонлари республикамизнинг барча матбуотларида, коллектив тўпламларда чоп этилган. 1988-йилда илк китоби — «Хайрли тун» шеърий тўплами нашр этилган. Davomini o'qish
Hibs qog’ozi yoxud Stalin bilan Sholoxovning «ulfatchiligi» xususida

Бир қатор вақтли нашрларда Михаил Шолоховни қатағон қилиш билан боғлиқ воқеалар тафсилоти турлича талқин қилинади. «Литературний Киргизстан» журнали таҳририяти Шолохов билан кўп бора учрашган, суҳбатлашган ёзувчи ва адабиётшунос Михаил Шкериндан мазкур воқеалар ҳақида асл ҳақиқатни ҳикоя қилиб беришни сўради. Davomini o'qish
