
Шарқ адабиётини, умуман, Шарқ маънавияти ва маданиятини улуғ мутафаккир ҳамда буюк шоир Мир Алишер Навоийсиз тасаввур қилиб бўлмайди.Бир-биридан ранг-баранг ғазаллар, панд-насиҳатга йўғрилган рубоий ва қитъалар, диний-маърифий мазмундаги рисола ва достонлар ҳали ҳамон дунё маънавияти кутубхонасининг энг юқори жавонларида виқор тўкиб турибди. Нафақат мусулмон Шарқи, балки Европа ва Океанорти давлатларида ҳам бу зотнинг асарлари севиб ўқилади. Davomini o'qish











