Eshqobil Shukur. Chimdim hayrat, chimdim hasrat & Shoir haqida

60  20 июль — Шоир Эшқобил Шукур таваллуд топган куннинг 60 йиллиги

   Ой, булут, шамол, дала, йўл… Улар доим менинг шеърларимга кириб келаверади. Йўқ, булар шунчаки образлар эмас. Улар менинг бу дунёдаги доимий ҳамроҳларимдир. Шаҳарнинг энг гавжум, энг сершовқин жойида ҳам улар менинг ёнимда эканини ҳис этаман…
Davomini o'qish

Eshqobil Shukur. Oltin boshi egik boshoqlar… She’riy turkum & Xurshid Davron. Toki she’r tirik ekan…

016      Бугун шеъриятимизнинг забардаст ижодкори, менинг дилга яқин укажўраму узоқ йиллик сафдошим, хизматдошим Эшқобил Шукур 60 ёшга тўлди. Шоирлиги баробар чинакам сўзчи, асл тадқиқотчи дўстимни чин юракдан қутлайман. Davomini o'qish

Rafael Alberti. Muhabbat she’rlari. Xurshid Davron tarjimalari

dc902c70de85ee92a0d83eee69b8ae67.png  Рафаел Алберти шеърларини ўзбекчалаштиришни Шавкат Раҳмон билан, бир-биримиздан бехабар, баравар бошлаганмиз. Ўша 80-йилларда биз ёшлар жаҳон шеъриятининг машҳур дарғалари сиридан огоҳ бўлиш учун таржимага катта эътибор берардик. Ҳар биримиз Машриқу Мағрибдан ўзбек шеъриятига янги тимсолу оҳанглар олиб киришни истардик. Davomini o'qish

Atoqli navoiyshunos olim va sadoqatli inson Ibrohim Haqqul vafot etdi

08Атоқли олим Иброҳим Ҳаққул вафот этди   

Умрлик дўстим ва акам! Беназир олим ва мунаққид! Шахс ва Инсон! Аллоҳ раҳматига олган бўлсин! Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун (Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, Унга қайтувчимиз) Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Oyimning Garashalari

7eb03e622cd4d79e13b0cb3e5040e10b.png Саҳифа бетакрор адиб Аҳмад Аъзамнинг 73 ёшга тўлганига бағишланади

  Ҳеч унутмайман, 2013 йил ёзида таваллуд  кунини нишонлаган  Аҳмад аканинг хонадонида фақат она тилимиз ва адабиётимиз тақдири ҳақида, ёзилган асарлар ва ёзилажак режалар хусусида суҳбатлашган эдик. Ўша куни ака билан сўнгги юзма-юз суҳбатларимиздан бири эканини билмаган эканман. Davomini o'qish

Ahmad A’zam. Marlen degan odam & Soyasini yo’qotgan odam

Ashampoo_Snap_2017.11.01_15h53m31s_007_.png Бугун акамдек қадрдон, ҳам акаму ҳам жўрам, ўзбекнинг забардаст адиби, она тилимизнинг чинакам билимдони ва ҳимоячиси, кўплаб ёш ёзувчилару тележурналистлар устози Аҳмад Аъзамнинг туғилган куни. Охиратлари обод бўлсин! 
Davomini o'qish

Antuan de Sent-Ekzyuperi. «Istehkom» asaridan iqtiboslar & Kichkina shahzoda. Qissa asosida radiospektakl (1974)

007 29 июнь — Антуан де Сент-Экзюпери таваллуд топган кун

  Сизлар болаларни фикрлашга ва ибодатга ўргатинг. Бундан қалблар янада улуғвор ва сахий бўлажак. Қалбларни муҳаббат билан синанг. Илло, муҳаббат ўрнини боса олувчи нарса борми? Фақат ўз-ўзини севиш эса муҳаббатнинг аксидир. Davomini o'qish

Vasil Bikov. Sariq qum

Ashampoo_Snap_2018.02.18_19h02m30s_001_.png Бугун таниқли рус адиби Васил Биков таваллуд топган кун

Уларни кечаси турмадан олиб чиқиб, шаҳарнинг зим-зиё кўчалари бўйлаб, аллақаёққа олиб кетишяпти. Аммо Автух қайси томонга кетишаётганини билолмай хуноб. Усти ёпиқ машинада дераза деган нарса йўқ, бирор жойида йилт этган ёруғ тушадиган тешиги ҳам кўринмайди, на ташқарида, на ичкарида бирор нарсани ажратиб бўлади… Davomini o'qish

Blez Paskal. Ishq-muhabbatga oid mulohazalar & Hikmatlar

Ashampoo_Snap_2017.01.09_17h02m03s_009_.png 19  июнь — Машҳур француз олими ва файласуфи Блез Паскаль таваллуд топган кун

  Муҳаббат ва иззатталаблик — бошқа кўплаб ҳис-туйғулар тажассуми ҳисобланувчи икки асосий инсоний ҳис-туйғу. Бу туйғулар хилма-хил эканидан қатъий назар кўпчиликнинг эътирофича, уларни боғловчи-туташтирувчи хоссалар мавжуд. Аслида эса, улар, аксинча, ўзаро кушанда, ёв бўлмаган тақдирда ҳам бир-бирини заифлаштиради… Davomini o'qish

Isomiddin Qarshiyev. Darxon tarixi

031Чўпон ота қирларининг бошланишида Шарқ томондан оқиб келаётган Зарафшон дарёси икки қисмга – Оқдарё ва Қорадарёга бўлинади. Худди ана шу ердан икки тармоққа ажралган Зарафшон Хатирчи тумани ҳудудида қайта бирлашади. Ва шунгача бўлган икки дарё оралиғидаги ерлар Миёнқол ороли дейилади Davomini o'qish