«Ҳар бир ёзувчининг қандайдир ўзигагина хос жиҳати бўлади. Кимдир сюжет топишга уста, кимдир ноёб характерлар яратишга моҳир, бошқалари асар воқеаларини заргарона теришда тенги йўқ. Менинг энг яхши кўрган қуролим — юмор» (Шароф Бошбеков билан суҳбатдан.1991 й). Davomini o'qish
Muallif: Adib
Sharof Boshbekov. Umurtqasiz odam
26 январь куни ўзбек адабиёт оғир жудоликка учради: таниқли адиб, забардаст драматург Шароф Бошбеков 71 ёшида вафот этди. Яратган Эгам бетакрор истеъдод ила сийлаган ёзувчимиздан ичакузар комедиялар, жиддий пьесалар, унутилмас ҳикояю киноқиссалар мерос бўлиб қолди.
Шароф Бошбеков виждони уйғоқ зиёли сифатида миллатимизнинг оғриқли муаммолари хусусида теран публицистик мақолалар ҳам ёзган эди. Эндиликда боқий дунё фуқаросига айланган ёзувчининг «Тафаккур» журналида «Умуртқасиз одам» деган ном билан чоп этилган эссесини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Бу – муаллифнинг вақтли матбуотда эълон қилинган сўнгги мақолаларидан бири бўлса ажаб эмас. Davomini o'qish
Taniqli dramaturg Sharof Boshbekov 71 yoshida vafot etdi
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Меҳнат шуҳрати»ордени соҳиби, таниқли драматург, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шароф Бошбеков 2022 йилнинг 26 январь куни оламдан ўтди. Албатта биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз. Яратган эгам марҳум ижодкор дўстимизни раҳматига олган бўлсин. Davomini o'qish
O’zbekiston xalq shoiri Xurshid Davron 70 yoshda
20 январ — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон таваллудининг 70 йиллиги
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон таваллудининг 70 йиллигига бағишланган «O’zbekiston-24» радиоканалининг «Бугун» радиодастури. Дастурда филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Ҳаққулов ва таниқли хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов иштирок этган. Дастур муаллифлар: Дурдона Маъдиева ва Шерзод Зуҳриддинов Davomini o'qish
Otayor. She’rlar & Shoir haqida ikki esse
19 январ — Шоир Отаёр таваллуд топган куннинг 75 йиллиги
Илк танишиб, учрашганимизда: “Мен — шоирман, Сиз-чи?”, деди у… Бу шоир дўстимиз Оқтошдан, Нарпайдан, Ислом шоир Назар ўғлининг ҳамюрти. Жанубида Қоратоғ, шимолида Оқтоғ қўр тўкиб турган Оқтош элимизга қанча-қанча достончилар, шоирлар, олимларни берган… Davomini o'qish
Atoqli olim Baxtiyor Nazarov vafot etdi
Ўзбек илм-фани оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби, Фанлар академияси академиги, ўзбек адабиётшунослигидаги йирик олим, кўплаб шогирдларнинг устози Бахтиёр Аминович Назаров 2022 йил 18 январда 77 ёшида вафот этди. Аллоҳи Карим раҳматига олсин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун Davomini o'qish
Mishel Monten. Hikmatlar

Отаси Бордо шаҳрининг мэри (ҳокими) бўлган Мишель Монтеннинг ўзи ҳам кейинчалик икки марта Бордо шаҳрининг раҳбарлигига сайланган. Латин тилини аъло даражада билган. «Тажрибалар» китоби билан жаҳоншумул обрў топган. «Китобимнинг мазмуни менинг ўзимдан иборат» деган эди файласуф. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Jigarlarim
14-январ — Ватан ҳимоячилари куни
Ватан ҳимоячилари куни барча ватанимиз ҳимояси ва ривожида турли хил касбларда хизмат кўрсатаётган Ўзбекистон ўғлонларига муборак бўлсин! Ватан ҳимоясида шаҳид кетган ўғлонлар хотираси олдида, дуолар айтиб, бош эгайлик! Уларнинг номини унутмайлик! Davomini o'qish
Xurshid Davron. Shayx Kubro tushlari & Samarqand xayoli & Naim Norqulov. «Shayx Kubro tushlari» haqida & Shayx Najmiddin Kubro. Videofilm
Ёшларимиз Хуршид Давроннинг “Самарқанд хаёли”, “Соҳибқирон набираси” номли тарихий бадиаларини севиб ўқишади. 1991 йилда унинг “Самарқанд хаёли” номли тарихий бадиалар тўплами нашр этилди. Ундан тарих шайдоси бўлган шоирнинг “Аждодлар ёди”, “Ватан чегараси”, “Тарих – боболар боғи”, “Муқаддас китобни варақла”, “Мустақиллик нима”, “Маърифат шижоатдир”, “Ҳақиқат чироғини ёқайлик” каби бадиалари, “Массагетлар маликаси ва форслар подшоҳи”, “Бибихоним қиссаси ёки тугамаган достон”, “Самарқанд хаёли” каби тарихий қиссалари ўрин олган эди. Davomini o'qish
Ibodat Rajabova. Dunyoning to’rt tomoni ham Buxoro & Guljamol Asqarova. Uyg’otuvchi alla
Яқинда бир гўзал шеър топдим. Кўнглим шеърдан гулоб ичди. Биз Бухороликлар ўзимизга раво кўрган хилқатни бошқаларга ҳам илинамиз. Келинг, шеърий топилмани бирга-бирга ўқиймиз… Davomini o'qish
Jek London. Ikki esse-maqola & Oqsoqollar ittifoqi & Oq so’yloq. Qissa
<
12 январь — Машҳур адиб Жек Лондон таваллуд топган кун
Машҳур адиб Жек Лондон (12. 01. 1876 — 22. 11. 1916) қаламига мансуб «Мартин Иден», «Ёввойилар чақириғи», «Денгиз бўриси», «Темир товон», «Оқ сўйлоқ» сингари роман ва қиссалар, юзлаб ҳикоялар жаҳон адабиёти хазинасидан муносиб жой эгаллаган. Бу асарларга турлича баҳо беришган: мунаққид Максвелл Гейсмар «Ёввойилар чақириғи» романини «гўзал насрий шеър» деб атаган бўлса, Davomini o'qish
Baxtiniso Mahmudova. Agarda qaytmasam…& Eshqobil Shukur. Baxtiniso bilan xayrlashuv
Бундан уч йил аввал Туркияга даволаниш учун кетган, ўз оёқлари билан юриб келади деб кутган шоира қизим Бахтинисо Маҳмудова вафот этган эди. Бокира қизимни раҳматингга ол, Аллоҳим! Инна лиллаҳи ва инна илайҳи ражиъун! Davomini o'qish
