Мен шеъриятни инсоннинг ўз-ўзи билан, одамлар билан, табиат билан, Худо билан руҳоний суҳбати деб биламан. Бу суҳбатга эҳтиёж қачон туғилади? Ишончим комилки, одамзод дунёга келганда бу оламнинг пок тасвири қалбига муҳрланган бўлади – ота-она, Ватан, дўстдан тортиб Яратувчигача, меҳр, муҳаббат, адолат ва ҳурликдан тортиб эътиқодгача. Davomini o'qish
Muallif: Adib
Rauf Parfi. Hayot, adabiyot va ijod haqida & Sakina. She’rlar kitobi
28 март — Устоз Рауф Парфи хотираси кун
Бир дарахт. Сокин. Жим турибди. Ҳеч нарса демайди. Қайғули. Кўнгил шу дарахт томон интилади. Шу дарахт сизни кўпрок тушунадигандек. Вағиллаб юрган, ҳиринглаётган одамлар бояги дарахтнинг ёнида пасайиб кетади. Дарахт жуда ақлли кўринади. У кўп нарсани биладигандек. Зарур бир гапни айтмоқчи бўлаётгандекми…
Davomini o'qish
Rauf Parfi. Ona Turkiston. Videodoston (1997) & Kitob
28 март — Устоз Рауф Парфи хотираси кун
Инсон Ҳуқуқи — Шеърият ҳуқуқи. Инсон ва Табиат уйғунлиги абадий, табиат тартиботи ўзгармас, аммо инсон табиати ўзгарувчандир. Мувозанат бузилган жойда жаҳолатнинг қора қуёши ёниб фикр оламини зулматга чулғайди, қонга булғайди. Муборак уйғунлик йўлида жафо чекканларнинг карвонбошилари шоирлардир, эҳтимол. Davomini o'qish
Mirzo Aliakbar Sobir. «Xo’p-xo’pnoma» devonidan she’rlar
Мирзо Алиакбар Собир Озарбойжоннинг минг йиллик адабиёт тарихи долғали осмонини безаган, абадий нур сочадиган ноёб юлдуздир. Унинг “Hоphоpnama”си бошидан охиригача зулмга, адолатсизликка эътироз, инсон ҳақларига ва шахсиятига қарши қилинадиган ҳар қандай тажовузга исён ва фарёдномадир. Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Soqiynoma – Hayot va shodlik manzumsi
ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти етакчи илмий ходими, филология фанлари доктори Мақсуд Асадовнинг “Соқийнома: тарих ва поэтика” монографияси яқинда нашр этилди. Мазкур китобга филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Ҳаққул масъул муҳаррирлик қилган ҳамда “Соқийнома – ҳаёт ва шодлик манзумаси” номи билан сўзбоши ёзган. Ушбу саҳифада сўзбошини эътиборингизга ҳавола этамиз. Davomini o'qish
Aziz Said she’rlari tojik tilida
Таниқли шоир Азиз Саид шеърларини ёш таржимон Шоҳрўз Мўминзода меҳр билан тожик тилига таржима қилибди. Ушбу саҳифамизда шеърлар ҳам аслиятда, ҳам таржимада тақдим этилмоқда. Davomini o'qish
O’zbekiston xalq yozuvchisi Xudoyberdi To’xtaboyev vafot etdi
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев 90 ёшида вафот этди. Инна лиллаҳи ва инна илаҳи рожиъун Davomini o'qish
Rajabboy Raupov. Tahlika & G’ulom Fathiddin. Bir o’qning to’rt qurboni
21 март — таниқли ёзувчи Ражаббой Раупов таваллуд топган кун
Томчида қуёш акс этгани каби Қизилқум салтанатидаги бир оила мисолида тарихимизнинг қора кечмиши, қатағон фожиалари маҳорат билан тасвирланган “Таҳлика” ҳикоясини бир неча марта синчиклаб ўқиб чиқдим. Назаримда, адиб катта бир роман ёзгану, уни “йўна-йўна” ҳикоя ҳолига келтирганга ўхшарди. Ҳикоянинг тили равон, қаҳрамонларнинг характерлари шу қадар нафислик билан сюжет ипига тизилганки, улар руҳий мутаносибликда, меъёр ва мезон сиғимларини бузмасдан ифодаланган. Davomini o'qish
Jabbor Eshonqul. Ustoz haqida so’z & E’tiqod va soflik ovozi. Akademik To’ra Mirzayev tavalludining 85 yilligiga bag’ishlangan to’plam
Беназир инсон ва академик Тўра Мирзаев таваллудининг 85 йиллигига
Кўнгилга яқин одаминг ҳақида, айниқса, ўзинг меҳр кўрган, меҳр қўйган устозинг ҳақида ёзиш жуда ҳам оғир бўлар экан. Устоз ҳақида айтмоқчи бўлганларинг шунчалик кўпки, қайси бирини қоғозга тўкиб солишни билмайсан. Тўкиб солмоқчи бўлганинг шунчалик кўпки, бироқ “тўкила” олмайсан, кўнгилдаги, ўйлаганинг кутганингдай тилга чиқавермайди. Davomini o'qish
Baxtiniso Mahmudova xotirasiga bag’ishlov
Sahifa shoir qizim Baxtiniso Mahmudova xotirasiga bag’ishlanadi
Elyor Mirzo. Shakl va mazmun murosasi. Madina Norchaeva sheʼrlari haqida
Мадина Норчаева шеърлари очиқликка йўғрилмаган, кишидан анчайин ҳозирликни, фикр чарxини талаб этибгина қолмай, табиат билан тиллашишга ўргатади… Davomini o'qish
Maqsud Asadov. «Alisher Navoiy asri va nasri» — Navoiyshunoslikning yutug’i sifatida
Озарбайжон Фанлар академияси Низомий номидаги Адабиёт институти “Озарбайжон-Туркманистон-Ўзбекистон адабий алоқалари” бўлими мудири, филология фанлари доктори, профессор Алмаз (Олмос) Улвий (Биннатова)нинг “Алишер Навоийнинг асри ва насри (илмий-филологик ва диний-тасаввуфий асарлари)” (Боку, 2020) номли монографияси нашрдан чиқди. Davomini o'qish
