Хорижда, кўклам ёмғирларидан бири уриб турган пайтда автобус пойлаб, ўзимча Навоийнинг «Қоши ёсинму дейин…» ғазалини хиргойи қилаётган эдим, узоқдан, ҳўл ҳавони баттар палағдалаб, ибодатхона соатининг саҳарги бонги эшитилди. Беихтиёр уни муаззиннинг овозига чоғиштирдим ва бехосдан, туғилганимда қулоғимга айтилган азоннинг давомидек, ичимда Қуръони Каримнинг қалби бўлмиш «Ёсин» сураси қанот ёйа бошлади. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Frans Kafka. Yolg’izlik

Бу ноябрь ойининг изғиринли кунида юз берди. Мен худди югуриладиган йўлакчадан югургандек, тўшалган гилам узра у ердан бу ерга бориб келардим. Кўчадан хонамга тушаётган ёруғликка қарашга қўрқардим. Ўлик сукунат юрагимни сиқарди. Ҳеч қандай овоз эшитилмаслигини билсам-да, қаршимдаги ойнага қараб, овозим борича бақирдим. Бирдан деворда эшик пайдо бўлди ва у тезда очилди. Davomini o'qish
Nusrat Rahmat. Farzandga o’gitlar & Mirsharif Xo’jayev. Sarkash
Таниқли ёзувчи ва журналист Нусрат Раҳматни 75 ёшга тўлгани билан чин дилдан қутлаймиз
Ёзувчи ва журналист Нусрат Раҳматнинг қўлингиздаги «Фарзандга ўгитлар» китоби олдин «Ўгитнома» номи билан нашр этилган ва кейинчалик ҳам бир неча марта чоп этилган асар ҳар сафар ўқувчилар томонидан илиқ қаршиланди. Davomini o'qish
Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 39-43 boblar. Emin Usmon tarjimasi
«Қутадғу билиг» бизгача уч нусхада етиб келган бўлиб, биринчиси сақланиш ўрнига кўра «Вена нусхаси» деган ном билан юритилса ҳам, аслида Ҳиротда 1439 йилнинг 17 июнида котиб Ҳасан Қора Сойил Шамс томонидан уйғур ёзувида кўчирилиб тугатилган. Иккинчи нусха кўчирилиш ўрни, топилиши ва сақланишига кўра «Қоҳира нусхаси» (Қоҳирадаги Ҳидув кутубхонасида сақланаётгани 1896 йилда маълум бўлган) деб номланади. Учинчи нусха «Наманган нусхаси» номи билан илмга кирган бўлиб, 1923 йили Фитрат томонидан қўлга киритилиб, Тошкентга келтирилган. А.Кононовнинг аниқлашича, ушбу қўлёзма мавжуд нусхалар ичида энг мукаммалидир. Davomini o'qish
Usmon Azim. Azizim! Naqadar she’rga o’xshaysan!
Шеър ёзадиганлар кўп. Аммо севишга қодир, кўнглини ишқ ишғол айлаган шоирлар ниҳоятда кам. Усмонни Оллоҳ севгидан қисмаган. Шунинг учун унинг Кўнгли эркин, руҳи ва фикри эркиндир. Шунинг учун унинг энг яхши шеърларида ишқ ва эътиқод шуъласи порлаб туради (Иброҳим Ҳаққулнинг «Ғуссали юрак – ёлқинли юрак» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Oybek. Navoiy. Roman & Abdurasul Eshonboboev. Oybek — navoiyshunos
Ойбекнинг ушбу романида Алишер Навоийнинг ҳаёт йўли, ўша даврдаги ижтимоий ҳаёт ва мураккаб сиёсий воқеалар акс эттирилган. Ойбек бу асарнинг яратилиши ҳақида ўз таржимаи ҳолида қуйидагича ёзган эди: «Навоий образи менинг кўпгина лирик шеърларимда найдо бўлди ва ниҳоят, 1942 йилда «Навоий» романини тамомладим». Бу асар турли муҳокамалардан сўнг 1944 йилда нашр этилган. Davomini o'qish
Sevara Alijonova. Domla. Esse
У кишим галстук тақиб, костюм-шимда юрмайди, лекин домлаларга хос катта кўзойнакни кўзига қўндириб, унга яраша замбилдай зил, катта портфелни базўр кўтариб, ўнг томонга хиёл эгилиб юради. Кўйлагининг олд чўнтагига тароқча солиб юради. Суҳбатдоши билан гаплаша-гаплаша, аҳён-аҳёнда ўша тароқча билан сочини бир томонга силлиқ тараб қўяди. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Oybeknoma.
1 июль — Устоз Ойбек хотираси куни
Тасаввуримда ХХ аср ўзбек шеъриятида Чўлпону Усмон Носирдан кейин Ойбекдай шоир йўқдирким, бир-икки сатрини (таъкидламоқдаман – сатрини!) соатлаб ўқиб мароқланиш мумкин бўлса: “Қани, шеър, сўйла абадиятдан”; “Ўтди ваҳший гўзал кунлар”; “Шу кечам умримда ўлмасин”; “Юлдуз каби жимирлайди жон”; “Ариқда оқар нотинч, қора сас”; “Чўпон уйқусига томчилар томди”; “Булутларнинг алвони – бўронларга байроқдир!” Яна қанчадан-қанча гўзал, буюк сатрлар…(«Хуршид Даврон Кутубхонаси»да Ойбек билан боғлиқ саҳифалар.) Davomini o'qish
Ahmad A’zam. O’zim bilan o’zim
28 июнь — Таниқли ёзувчи ва адабиётшунос олим Аҳмад Аъзам таваллуд топган кун
Қаерда неки иш қилсам, яхшиси ҳам, ёмони ҳам исмимга ўтади: Аҳмад ундоқ қилибди, Аҳмад бундоқ қилибди. Баъзи пайтлари эса одамлар менинг кимлигимни эмас, фақат Аҳмад деган исмнигина биладигандек, уларга ўзим эмас, фақат исмим керакдек, исмим менга тегишли ҳамма яхшию ёмон томонларни эгаллаб, ўзимга ҳеч нарса қолмаётгандек туюлади… Davomini o'qish
Barnobek Eshpo‘latov. «Megapolis» kitobidan she’rlar
Барнобек Эшпўлатов 1963 йили Бухоро вилоятининг (бугунги Навоий вилояти) Навоий туманидаги Кўҳнамачит қишлоғида туғилган. ТошДУ журналистика факултетини битирган.ТошДУ журналистика факултетида ўқиди,кейин ишлай бошлади.Узоқ йиллардан буён»Шарқ» нашриёт-матбаа концернида хизмат қилади. «Инсон минтақалари» (1999), «Мегаполис» ва бошқа тўпламлари нашр этилган. Davomini o'qish
Dino Bussati. Afsungar
Кунлардан бир куни кечқурун чарчаб-ҳориб, руҳим чўкиб уйга қайтаётган эдим, профессор (шундай дейишади, бироқ қандай профессорлиги номаълум) Скясси олдимдан чиқиб қолди. Бу одамни мен кўпдан буён биламан. Турли жойларда тез-тез ва кутилмаганда кўриниш бериб қолади. Ўзи уқтиришича, биз гимназияда бирга ўқиган эмишмиз. Бироқ, тўғрисини айтсам, буни мен эслаёлмайман. Davomini o'qish
Qadimgi yapon she’riyati. Xurshid Davron tarjimalari
Қадимий япон шеърияти асрлар давомида шаклан ўзгармас қонуниятлар, моҳиятан инсон юрагида кечган туйғулар ранг-баранглигини намоён этиш асосида ривожланиб келган. Дунё (табиат) ва инсон (юрак) манзараларининг лўнда ифодаси тарзида пайдо бўлган бешлик – танка, учлик – хокку (хайку) японлар тушунчасига кўра, дунёда пайдо бўлган илк мамлакат тупроғида томир отган кўҳна дарахтнинг новдалари ва япроқларига ўхшайди. Davomini o'qish
