24 апрель — Мавлоно Жалолиддин Румийнинг отаси, сўфийлик тариқатининг буюк вакилларидан бири Баҳоуддин Валад таваллуд топган кун
Сўфийлик тариқатининг буюк вакили Баҳоуддин Валад чаҳориёрлардан Абу Бакр Сиддиқ зурриёдларидан ҳисобланади. Отаси замонасининг эътиборли алломаси Ҳусайн Хатиб, онаси Алоиддин Муҳаммад Хоразмшоҳнинг қизи эди. Баҳоуддин Валад кубравиййа тариқатининг асосчиси Шайх Нажмиддин Кубро муридларидан бўлган. Баҳоуддин Валад ўз даврининг донишмандларидан ҳисобланган. Унинг “Ал-Маъориф” асари фарзанди — келажакда тасаввуф оламининг энг буюк намояндасига айланган Жалолиддин (Мавлоно Жалолиддин Румий) дунёқараши шаклланишида муҳим рол ўйнаган. Davomini o'qish





.



Ҳаёти афсоналарга айланган Ошиқ Умар 1621 йилда Қримнинг Кўзлaви шаҳрида дунёга келган.Шоир бир шеърида шундай дейди: «Ўзим Кўзлавили,Умардир исмим…» Ошиқ Умар Кўзлевидаги мадрасада ўша даврнинг етук шоири Шарифийдан таълим олади, Саъдий ва Ҳофиз асарларини ўрганади. Кейинчалик машҳур шоирлар Аҳмад Пошшо, Фузулий ва Атойилар ғазалларига мухаммаслар боғлагани ҳам унинг мумтоз шеъриятдан яхши хабардор бўлганини кўрсатади.