
«БИШНАВ АЗ НАЙ…»
(Мавлоно Румий ҳазратларининг «Маснавийи маънавий» асари юзасидан)
Мақола 2012 йили саҳифамизга тақдим этилган эди
Бишнав аз най чун ҳикоят мекунад,
Аз жудойиҳо шикоят мекунад.
I
“Бишнав” – “тингла” демакдир. Мавлоно, “тингла!” дейиш билан, бизга ҳам ўгит бермоқда, ҳам инсон қалбини гапиртирмоқда. Тингламоқ – илм олишнинг дастлабки босқичидир. Вақтики, талаба тингламадими, у мударрис сабоқларидан бебаҳра қолади. Нафақат тинглаш, балки башариятга неъмат қилиб берилган “кўриш”, “ҳис қилиш” каби сезгилар ҳаётдан ибрат олиш, хулоса чиқариш ва умр давомида ҳақ ила ботилни фарқлаши учундир. Дастлабки маънога кўра, “бишнав” сўзи – орифнинг маъруфга хитоби.
Davomini o'qish








