Yunus Emro. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

Ashampoo_Snap_2017.10.12_15h50m32s_003_.png  Юнус Эмро қабрининг Эскишаҳарда, Караманда ва Туркиянинг яна бир қатор шаҳру қишлоқларида мавжудлиги уни суйиш ва эъзоз этиш қай даражага эканини намоён этади .Бу шаҳру қишлоқлар аҳлининг ҳар бири Юнус Эмронинг ҳақиқий қабри бизнинг шаҳарда,бизнинг қишлоқда жойлашган, дея фахрланишади. Бу Юнус Эмронинг ҳақиқий қабри халқ кўнглида,уни суйган инсонлар қалбида эканининг ёрқин далилидир. Davomini o'qish

Furo’g’ Farruxzod. She’rlar & Furo’g’ Farruxzodning ikki she’riy kitobi (asliyatda)

007   Фурӯғ Фаррухзод шеърларисиз ХХ аср жаҳон шеъриятини тасаввур қилиш қийин.  Бу баркамол инсон санъат, гўзаллик, ишқу меҳрибонлик шайдоси эди. Қисқа умри давомида бир лаҳза ҳам адабиёт ва санъат дунёсидан айрилмади. Унинг исёнли ижоди ва жозибали сиймоси жаҳон таважжуҳини унга қаратди. Davomini o'qish

Anor. Qizil limuzin & Men, sen, u, telefon. Radiospektakl & Besh qavatli uyning oltinchi qavati. Audiokitob

045Атоқли озар адиби Анорнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган “Қизил лимузин” асари шитоб билан кечаётган замон ўзгаришларига ҳамнафас бўлай деб бахтини қурбон берган бир зиёлининг ҳаёти ҳақидаги рамзу мажозга йўғрилган маҳзун ҳикоядир.
Davomini o'qish

Li Bay. She’rlar. Mirtemir tarjimalari

077    Ҳаддан ташқари майпарастлиги учун замондошлари «Жаннатдан қувилган ғулом» лақабини берган шоир, буюк сўз санъаткори Ли Бай (Ли Тай-бо) VIII асрда яшаган. Тадқиқотчилар шоирнинг туғилган йилини 701 деб кўрсатадилар. Ўн ёшида шеърлар ёза бошлаган. Ўн етти-ўн саккиз ёшларини Ли Бай уйни ташлаб кетиб, Мин-шань тоғларида яшовчи бир дарвиш кулбасида яшай бошлайди.Бир неча йилдан кейин у мамлакат бўйлаб саёҳатга чиқади. Ҳатто, кейинчалик уйланиб, бола-чақали бўлганидиям у жаҳонгашталикни тарк этмади. Davomini o'qish

Boris Pasternak. Qish kechasi & Maykl Gelprin. Sham yonar edi…

09Мен узоқ йиллар Борис Пастернакнинг айрим шеърларини ўзбек тилига таржима қилишга уринганман. Неча маротиба кучим етмаётганини сезиб, нафас бағишлайдиган лаҳза ва илҳомнинг вақти-соатини кутганман. Айниқса шоирнинг «Қиш кечаси» шеъри таржимасини юзлаб карра қоралаганман десам, ишонаверинг. Фақат шу йил қиш кечаларининг бирида иш столим устида шам ёқиб, оқ қоғозга эгилишим билан керакли оҳанг қуйилиб келди. 
Davomini o'qish

Turk she’riyatidan yangi tarjimalar. Mirzohid Muzaffar tarjimasi

09 Янги йилда кутубхонамизнинг илк саҳифаси Турк шеъриятининг уч ёрқин сиймоси: Сазои Қоракўч, Нуруллоҳ Ганч ва Диловар Жабачи  ижодидан (узоқда бўлса-да ҳамиша ёдимда турган) Мирзоҳид Музаффарнинг янги таржималари билан бошланаётганидан мамнунман. Davomini o'qish

Nikolay Rubtsov. To’kilmoqda daraxtdan yaproq

034    Никопай Рубцов (1936-1971) истеъдодли рус шоири. Унинг ажойиб шеъриятида Ватан туйгуси, она табиат манзаралари содда ва ранг-баранг шаклларда намоён бўлади. Рубцов шеърларини она тилимизга илк бор истеъдодли шоир Аъзам Ўктам (1960 – 2002)  таржима қилган эди. Davomini o'qish

Xuan Ramon Ximenes. She’rlar. Shavkat Rahmon tarjimalari

0323 декабрь — машҳур испан шоири Хуан Рамон Хименес таваллуд топган кун

Буюк испан шоири,испан модернизми бошловчилари бири, Нобель мукофоти лауреати Хуан Рамон Хименес шеърлари жаҳон шеъриятининг энг сара намуналаридан ҳисобланади. Ижодида эса, ўзи айтиб юрадиган «мангуликка ташналик»ни ифодалашга ҳаракат қилган. Шоир шеърларини илк маротиба ўзбек тилига атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таржимасида  босилган эди. Davomini o'qish

Zaki Validi Tug’on. «Xotiralar» kitobidan parchalar

034   22 декабрь  — атоқли олим ва давлат арбоби Аҳмад Заки Валиди Туғон (1890-1970)  туғилган кун

Аҳмад Заки Валиди Туғон «Хотиралар»и ҳар бир кишига миллат учун қандай хизмат қилиш кераклигини уқдирувчи бир китобдир, васиятдир. Бугун ушбу китобдан юртимиз тарихига тегишли айрим парчаларини тақдим этмоқдамиз. Айтиш лозимки, 22 йил аввал «Шарқ юлдузи» журналида босилган хотираларни таржима қилган фидойи олим Шерали Турдиев  кириш сўзида таъкидлаган мана бу сўзларни бугунги кундаям афсус билан такрорлашимиз мумкин: «Шу кунга қадар Аҳмад Заки Валиди Туғон деган инсонни юртимизда саноқли одам биларди…» Орадан шунча вақт зтиб,  «биларди»ни «билади» десак ҳам хато қилмаймиз. Davomini o'qish

Pol Elyuar. Sukunat tarozisi

043       14 декабрь – машҳур француз шоири Поль Элюар (1895- 1952) туғилган кун

Адабиёт майдонига кириб келаётган ҳар бир авлод ўзидан олдинги шоирлар ижодидан ўрганади, ўзлари маёқ деб билган шоирлар оламига интиладилар. Ўтган асрнинг 70-йилларида ўзбек ёш шоирлари ўртасида энг машҳур бўлган француз шоирларидан бири Поль Элюар эди, десак хато қилмаймиз. Бугун ҳам француз шоири ижоди янги давр ижодкорларининг қизиқиши доирасида қолаётгани Элюарнинг буюк истеъдодига бўлган ҳурмат нишонасидир. Davomini o'qish

Gul Pocha Ulfat. Uch mansura va bir hikoya

03 Кимдир: «Шунча бойлигиа қарамай, тўнғиздек семириб кетганига қарамай,тўйдим демайди», деган эди, ўша заҳоти сени эсладим. Яна кимдир: «Қорни тўқу,аммо доим кўзи оч», деган эди,тағин сен ёдимга келдинг. Бошқа биров: «Ўзи жаллод эмасу лекин кўп бегуноҳ одамни пичоқсиз сўйган» деган эди, тағин сен ёдимга тушдинг. Davomini o'qish