Борхеснинг ушбу ҳикояси манзарасида хусусий хотиралардан сўзланадиган бўлса, хаёлларда дастлаб олис толиблик йиллари собит бўлади. Толиблик йилларидан олиб чиқилган ёрқин хотира эса, адабиётга кўникилмаган ва бошқача назар билан ҳам қараш мумкинлигини, эҳтимол кўпларга илк бор, уқдирган закий инсон қиёфаси билан боғлиқ. Мен жаҳон адабиёти ва фалсафасининг тенгсиз билимдони, нафақат билимдони, балки бутун борлиғидан бадиийлик ёғилиб турган марҳум устоз Талъат Солиҳовни назарда тутаётирман. Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
Muhammad Ali Jamolzoda. Nasihatgo’y

Унинг одоб-ахлоқ борасидаги маърузаларини тинглаган кишилар унга “Насиҳатгўй” деган тахаллусни беришган. Жаноб Насиҳатгўй мамлакатдаги энг нуфузли эркаклардан бири бўлиб, уни ҳамма бирдек ҳурмат қилар ва ҳукумат доирасидаги киши деб биларди. Унга яхшигина мерос қолган ва у бу меросни тезда кўпайтириб олган (қандай кўпайтирганини фақат Оллоҳ билади, холос). Davomini o'qish
Jyul Vern. Samarqand — Jannatning bir bo’lagi

8 феврал — Машҳур адиб Жюль Верн таваллуд топган кун
Биз Самарқанднинг катта бозорига яқинлашиб қолдик. Аравамиз эски шаҳарнинг қинғир-қийшиқ кўчаларидан, бир қаватли оддий бинолар орасидан ўтиб, бир улкан доира шаклида қурилган иморат ёнида тўхтади. Мана, бозор. Тўрт тарафда жун матолар, жундан тўқилган гиламлар, гулдор шол рўмоллар тахлаб ташланган. Харидорлар талашиб-тортишиб савдолашмоқда. Матолар орасида бир хил шойи жуда харидоргир экан. Менимча, бу газлама самарқандлик сатанг аёлларнинг кўзини ўйнатса керак. Davomini o'qish
Leonid Andreev. Himoya. Bir kun tarixi

Уйқудаги йиртқич жониворлар шундай ҳимояланади, бошини ёнбошига ташлаган, тишлари кўтарилган қўлларга ғазабдан ташлангудек бўлиб ваҳима қилади, аммо мана шу ясама, ёлғондакам ғазабда чинакам ўкиргандагидан ортиқроқ даҳшат ва ўлим важоҳати намоён бўлади. Davomini o'qish
Toshio Udo. Qirmizi binafsha

Жаноб У. қоғоз халтага, яна бир неча қават газетага ўралган бинафшали тувакни кўтариб, ваъдалашган кун уйимга кириб келди. Босиққина бу одам эскича мулозамат билан саломлашди-да, бинафшани қандай парваришлаш ҳақида узундан-узоқ маъруза қила кетди. Мен гуллар ишқибози эмасдим, лекин озодликка чиқиб эркин нафас ола бошлаган ажабтовур бинафшани кўрдиму унинг шўхчан, тиниқ рангига маҳлиё бўлиб қолдим. Қалин барглари чиндан-да ҳайратомуз бу бинафша бўлиқ ва бақувват эди. Уни япроқли ўсимликлар қаторига қўшса бўлармикин дея ўйлаб қолдим. Davomini o'qish
Mixail Lermontov. Dengiz to’lqini. She’rlar.

15 октябрь — улуғ рус шоири Михаил Лермонтов таваллуд топганига 200 йил тўлди
Таржима жараёнида шу нарсага яна бир бор амин бўлдимки, Лермонтовда шоирликнинг асл моҳияти мужассам. Ҳар бир шоир учун муштарак мезон бўлгулик руҳий қиёфа, маҳорат ва санъат, шоирнинг бурчи, вазифаси ва мақсади мужассам. Лермонтов шеърияти ҳақиқий ҳақпарварлик, ҳақиқий ватанпарварлик, ҳақиқий қаҳрамонлик туйғулари акс этган шеъриятдир. Бу шеърият олижаноб севги, инсоний эзгу ниятлар, гўзал фазилатлар, кучли ҳиссиёт, ўткир ақл, қизғин эҳтирос, тафаккур туғёни, қалб самимияти, башарий фалсафа ва озод шоирона руҳ билан нурланиб туради. Бу шеърият зулм, зўравонлик, адолатсизлик, разолатдан, ёвузликдан, кибру ҳаво, ғийбат, туҳмат, риё каби барча иллатлардан нафратланади. Davomini o'qish
Yoshiko Shibaki. Van Gogning qabri

Набуо менга ўгирилди-да: “Бунча қайғули расм бўлмаса,” деди. Бу сўзларни эшитдим-у, ичимда ғалаён кўтарилгандек бўлди. Нима бўлганда ҳам жигаримдан бундай гапни кутмагандим. “Кўзингни каттароқ оч-да, диққат билан яхшилаб қара, ана ўшанда, ундаги гўзаллик сени мафтун этганига ўзинг ҳам амин бўласан!” – дедим мен ва худди кутганимдай бўлиб чиқди. Унга эртаси куни қуёш ёруғида қарагандим, қора ва кулранг туслар жилва қилмоқда эди. Ўшандан бери ҳар куни қараганим сари у менга яқинроқ бўлиб бораверди, гўёки мен билан гаплашиш учун тилга киргандек. Расм билан бўлган бу суҳбат менга Худонинг инояти эди. Ябуки бунчалик ибратомуз даражада ўзгарар деб ҳеч ўйламовдим. Davomini o'qish
Telmij Pauell. Yagona guvoh

Крюгер йўлни тезлик билан кесиб ўтди ва оёғи тагини ёритиб пастга туша бошлади. Мана буни омад деса бўлади, дея завқ билан пичирлади у. Тақдир унга рақибидан қутулиш ва ҳаммаси учун ўч олиш имкониятини берди. Бундай имконият ҳаётда бир марта келади. У нафақат бизнесини, балки қизини ҳам қайтариши мумкин. Davomini o'qish
Azərbaycan ədiblərini yazdıran səbəblər

İnsanın qələmə üz tutmağının müxtəlif səbəbləri var. Təbii ki, istedad olmasa o qələmin də duzu olmaz. Yazmaq, hər şeydən öncə istedad tələb edir. Necə deyərlər, quyuya su tökməklə quyu sulu olmaz. Amma bəzən quyudakı suyu üzə çıxarmaq üçün o quyunu qazmaq da lazımdı axı! Yalnız bel (və ya qələm) bu istedad suyunun var olub-olmamasını, ya da tərkibinin şorluğunu, şitliyini müəyyən edə bilər. Bəzən bir insan illərlə hər hansı bir istedadının varlığından xəbərsiz olur. Hansısa bir səbəb – nakam məhəbbət, uğursuz tale, cəmiyyətin eybəcərliyi və daha nələr onun bu istedadını qəfil ortaya qoya bilər. Davomini o'qish
Shinichi Yuki. Xazonrezgi bog’

Каяма енгил шамол айлантириб-айлантириб ерга тушираётган баргларнинг шитирлашига қулоқ тутди. Тошлар ердаги барглар билан ўйнашгандек бўлиб, қандайдир сокин бир куйни яратишарди. Бирдан куйнинг ичидан унга: “Хазонрезги боғи” деган овоз эшитилди. Куннинг азбаройи тиниқлиги ва очиқлигидан овоз худди ғойибдан келаётганга ўхшарди. Davomini o'qish
Yunon she’riyatidan namunalar.

Замонавий юнон шеъриятида шеърият насрга кўра устун ва эътиборли экани яққол назарга ташланади. Бу энг аввало юнонларнинг шеъриятга бўлган кучли муҳаббатининг далолатидир. Ҳамма замонларда, ҳатто юнон адабиётида янги давр деб аталмиш даврда ҳам юнон шоирлари учун ўтмиш, хусусан, қадимий мифлар илҳом манбаи бўлиб қолаверган. Бу сизга тақдим этилаётган шеърларда ҳам кўзга ташланади. Davomini o'qish
Margarete Noyman. Mariya

Мен, қалбнинг дўстлик ва душманлик, нафрат ва муҳаббат ҳислари яширинган чуқур тубида ҳар бир инсон ўзи алоҳида бир дунё бўлади, деб азалдан ишониб келардим. Таниш ва нотаниш кишиларни бир-бирига боғлаб турадиган ҳолат ҳам у ерга йўл топавермайди, деб ўйлардим. Баъзи бир муҳим ҳолларда қариндошлик, севги ёки бўлмаса самимий дўстлик туфайли рухсат берсаккина бир ёки бир неча кишилар у ерга йўл топа олишлари мумкин, дердим. Davomini o'qish
