Edit Syodergran. Sheʻrlar

07  Фин-швед адабиётидаги модернизмнинг илк вакиласи Эдит Сёдерграннинг ижоди француз символизми, немис экспрессионизми ва рус футуризми таъсирида шаклланади.  (Эдит Сёдерграннинг шеърлари Хуршид Даврон таржимасида тақдим этилган саҳифадан. Шоира таржимаи ҳоли билан ўша саҳифада танишинг). Davomini o'qish

Umar Sayfiddin. Ikki hikoya: Yakkama-yakka & Qashlagich

97   Босния беги билан Семендире* бегининг аскарлари мана неча ҳафтадир “Яйча”ни* ўраб олган, қўмондонларининг келишини кутардилар. Тинмас ёмғирларнинг, бўронларнинг ура-ура йўсинлатган кулранг девори буюк қалъа қувватига ишонарди. На эшигида, на устида биров кўринарди. Бурчакларида ҳилпираган байроқлар бўлмаса бўм-бош бир қоя деб саналиши мумкин эди.

Davomini o'qish

Esong‘ali Ravshanov. Cho‘lpon & Naim Karimov. Cho’lpon. Ma’rifiy roman

Ashampoo_Snap_2017.08.04_14h52m28s_002_.png Саҳифа Абдулҳамид Чўлпон хотирасига бағишланади

Ҳамалнинг от қулоғи кўринмас кўройдин тунларида сафарга чиққанмисиз? Ана шунда олис-олисларда, кўз етмас ерда, нафақат кўз, балки овоз етмас йироқда, қоп-қоронғу осмоннинг бир чеккасини бехосдан тилган чақмоқ борлиқни бир лаҳза ёритиб ўтади. Бир лаҳзадан кейин олам яна қоронғуликка ғарқ бўлади…Ўзбек шоири Чўлпонни ўқиганимда ўша чақмоқ шуъласини кўз олдимга келтираман. Davomini o'qish

Muhammad Bayramxon. She’riy merosidan & Muhammad Bayramxon — ishq kuychisi.

001   Байрамхон, Муҳаммад ибн Сайд Алибек (тахм. 1501-1561.1.2) —  Бобурийлар подшоҳлигидаги йирик саркарда ва давлат арбоби, шоир.  Келиб чиқиши қорақуюнли турк бўлмиш отаси Сайд Алибек Мирзо Бобурнинг мулозимларидан бўлган. Онаси Накиби (Нигина) хоним Нақшбандий хожалар авлодидан. Davomini o'qish

Kulu Oqsas. She’rlar

033   Ўзбек-озарбайжон адабий алоқаларини мустаҳкамлаш учун хизмат қилаётган адабиётшунос олимлардан бири, филология фанлари доктори Саодат Муҳамедовадир. Унинг озарбайжон шеърияти ҳақидаги жуда кўп мақолалари Тошкент ва Баку матбуотида чоп этилган. Саодатхоним озарбайжон шоирларини ижодини тадқиқ этиш билан бирга уларнинг шеърларини таржима қилиб ўзбек ўқувчисига етказишга ҳаракат қилаётган таржимон ҳамдир. Бугун унинг таржимасида иқтидорли шоир Кулу Оқсас шеърларини тақдим этамиз. Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markes. To’kilayotgan yaproqlar. Qissa

09    Ҳаётимда илк бора ўлган одамни кўрдим. Мактабга юбормай, эгнимга бир жойимни ачиштираётган кўм-кўк чийдухоба костюм-шим кийдириб, ясантиришди. Шу учун ҳафтанинг чоршанбаси менга бозор кунига ўхшаб туюляпти. Бирон буюмга урилиб кетишдан ҳайиққанидан ҳассаси билан тимирскиланиб, ўзига йўл топиб, секин одимлаётган шабкўр, боз устига бироз оқсоқ бувамнинг ортидан эргашиб келардик. Davomini o'qish

Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari (09). Lotin Amerikasi «sehrli realizmi» (02)

002   1960-нчи йиллар бошида Лотин Америкаси адабиётида майдонга келган “янги роман” жанрининг мисли кўрилмаган мувафаққияти китобхонларнинг эътиборини ўзига қаратди. Ушбу ўзига хос “Американинг янгидан кашф этилиши” ортидан Лотин Америкаси адабиётининг бадиий мазмун-моҳиятини таърифлаб бераоладиган атамага ҳам эҳтиёж сезилди. Ва тез орада бундай атама топилди. Дарвоқе, 1925 йил немис санъатшунос олими Франц Роо Ғарбий Европа адабиётида юксалган экспрессионизм эстетик оқимини “сеҳрли реализм” деб номлаган эди. Ушбу атама айни муддао бўлиб чиқди. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Tlyon, Ukbar, Orbis Tertius & Sharifjon Ahmedov. Borxes va Kortasar

Ashampoo_Snap_2016.11.03_23h57m37s_012_.png

    Аргентиналик икки улуғ адиб – Хорхе Луис Борхес (1899 — 1986) ва Хулио Кортасар (1914 — 1984) бадиий меросининг XX аср жаҳон адабиётидаги кўлами беқиёсдир. Шу кунларда ҳар икки ёзувчининг таваллуд айёми (Борхеснинг 115 йиллиги, Кортасарнинг эса – 100 йиллиги) нишонланар экан, айри икки адабий йўлдан борган, ҳар бири алоҳида ва хос бадиий воқелик ярата олган, аммо оқибатда жаҳон адабиётида баробар ва беназир из қолдирган бу улуғлар меросига ўзбек ўқувчиси эътиборини жалб этишни истадик. Davomini o'qish

Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari (08). Lotin Amerikasi «sehrli realizmi» (01)

002 1960-нчи йиллар бошида Лотин Америкаси адабиётида майдонга келган “янги роман” жанрининг мисли кўрилмаган мувафаққияти китобхонларнинг эътиборини ўзига қаратди. Ушбу ўзига хос “Американинг янгидан кашф этилиши” ортидан Лотин Америкаси адабиётининг бадиий мазмун-моҳиятини таърифлаб бераоладиган атамага ҳам эҳтиёж сезилди. Ва тез орада бундай атама топилди. Дарвоқе, 1925 йил немис санъатшунос олими Франц Роо Ғарбий Европа адабиётида юксалган экспрессионизм эстетик оқимини “сеҳрли реализм” деб номлаган эди. Ушбу атама айни муддао бўлиб чиқди. Davomini o'qish

Adabiyotning onasi — farosat… Oʻrozboy Abdurahmonov bilan suhbat

007    Атоқли адиб, Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Ўрозбой Абдураҳмоновни яқинда, мустақиллик айёми арафасида «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвони билан тақдирлангани билан яна бир бор қутлаймиз ва сизни адиб суҳбатига чорлаймиз. Davomini o'qish

Mumtoz yapon she’riyatidan: Xokkular (Rauf Parfi tarjimalari) & Olim Oltinbek. Xokkuning ilk tarjimoni

Ashampoo_Snap_2016.11.19_14h36m41s_002_.png   Хокку тасвирий санъатга яқиндир. Рассомлар хоккуда тасвирланган ифодани расмда акс эттириши ёки шоир рассом чизган суратга қараб хокку ёзиши мумкин. Шамол, булбул навоси, какку овози, умуман, ҳар бир товушнинг ўз маъноси бор ва бу ҳар хил кайфият ва ҳиссиёт уйғотади. Эътиборсиз ўқилган учлик ўзининг асл маъносидан маҳрумдир (Рауф Парфининг сўзбошисидан). Davomini o'qish