Aleksandr Blok. She’rlar. Rauf Parfi tarjimalari

034 Саҳифа устоз Рауф Парфининг 75 йиллигига бағишланади

    Устоз  Рауф Парфи улуғ рус шоири ижоди билан жуда эрта, ўсмирлик чоғиданоқ танишган ва 16 ёшида  шеърларини таржима қила бошлаган эди  (Бугун ўша таржималарнинг айримларини сизга тақдим этмоқдамиз). Йиллар ўтиб шоирнинг Блокка бўлган муносабати мана бу шеърида ёрқин акс этди: Davomini o'qish

Obidjon Shofiyev. Qardoshlar yurtida. Ozarbayjon safari

009    Ҳазар денгизи бўйлари, Шаҳидлар хотира майдони, Самад Вурғун уй-музейи бўйлаб қилган саёҳатимиз ҳам мароқли ўтди. Бой таассуротларга эга бўлдик. Буларни ҳаммасини ўз кўзингиз билан кўришни ва баҳра олишни истасангиз, албатта, Озарбайжонга бир марта бўлса ҳам ташриф буюринг. Davomini o'qish

Frans Kafka. Ikki hikoya: Tush & Muttaham

02ХХ аср адабиёти тараққиётини янги йўналишга солиб юборган, инсон ва унинг умрига ўзгача муносабатни қарор топтирган Франс Кафка дунёдаги энг ғаройиб ва тушунарсиз тақдир эгаси бўлган ижодкордир, дейиш мумкин. «Менда адабий қизиқишлар йўқ, мен ўзим адабиётдан иборатман», — деганди Франс Кафка дўстларидан бирига. Davomini o'qish

Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. Frans Kafka (07)

009   Тунд ва беқарорлиги туфайли у оила қурмади, ошна-оғайни орттирмади. Ҳатто унга бирон мамлакатнинг ҳақиқий фуқароси бўлиш ҳам насиб этмади. Адиб туғилиб ўсган, уни ёзувчи сифатида шакллантирган Австрия-Венгрия империяси ҳам кўз ўнгида парчаланиб кетди. Шу боис Кафкани на Австрия, на Германия, на Чехия адабиётига мансуб ёзувчи деб айтиш мумкин. У қисқа ҳаётининг аксар қисмини Прагада яшаб ўтказди. Бу кўҳна ва азим шаҳар адибга ўз бағридан жой берган бўлса-да, мустаҳкам мудофаа кўрғонидек уни ҳимоя қилолмади. Davomini o'qish

Uilyam Folkner. Emili uchun atirgul

07 Уильям Фолкнер туғилган кун  (25 сентябрь олдидан

  Мисс Эмили Грирсон ўлганда, уни кўмиш учун бутун шаҳар йиғилди: эркаклар қулаган маъбудга эъзоз-икром юзасидан, хотинлар эса камида ўн йил инсон қадами етмаган хонадонни ўз кўзлари билан кўргани ичлари ошиқиб келдилар, чиндан ҳам бу эшикка ҳам боғбон, ҳам ошпаз бўлган қари хизматкордан бошқа ҳеч ким яқин йўламасди. Davomini o'qish

Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. Uilyam Folkner (06)

09   Америка Қўшма Штатлари, қолаверса, жаҳон классик адибиёти тарихида Фолкнер эгаллаган ўрин шунчалик мустаҳкамки, унинг нафақат насрий асарлари, балки мухлислари ҳузурида сўзлаган нутқлари, эссе, мактуб ва кундаликлардан иборат китобларининг катта ададларда чоп қилиниши ҳам, бошқа тилларга таржима этилаётгани ҳам буни тасдиқлаб турибди. Davomini o'qish

Ernest Heminguey. Ikki hikoya & Rolf Hoxhut. «Ovchi o’limi» asaridan parcha.

0_15a5da_e7d8a6bb_orig.png

… Ҳаётининг сўнгги йиллари кўзлари тез-тез ёшланадиган бўлиб қолган эди. Айниқса, у ёза олмай қолиш ҳақиқат эканлигини аниқ англаб етиши ўзини эртами-кечми, ахири гўрга тиқишини айтган пайт кўзи ёшга тўларди… Davomini o'qish

Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. Ernest Heminguey (05)

12Ҳемингуэй ўз ҳаётининг оддий солномачиси ёки тарихнависи эмасди. У яхши билган, ўз кўзи билан кўрган, бошидан кечирган воқеалар ҳақида ёзган. Шахсий ҳаёт тажрибаси эса у қураётган ижод қасрининг пойдевори бўлиб хизмат қилган эди, холос. Хемингуэйнинг ўзи ушбу тамойилни қуйидагича таърифлайди: “Роман ёки ҳикояни ёзиш – бу яхши билганинг асосида бадиий тўқима яратиш демакдир. Ҳақиқатда қандай бўлишини эслашга ҳаракат қилганингдан кўра, бадиий тўқима яхши чиққанда, ҳақиқатга яқинроқ бўлади”. Davomini o'qish

Jeyms Joys. Musavvirning yoshlikdagi shamoili & Nazar Eshonqul. Jeyms Joys.

Ashampoo_Snap_2018.02.02_11h36m19s_002_.png    Атоқли адиб Жеймс Жойснинг ҳаёт шамчироғи ўчганига 77 йилдан  ошди. Аммо, ўтган вақт адибнинг жаҳон адабиётига бўлган таъсири сўнмаганини кўрсатди. Бу таъсирни замонавий ўзбек прозасида ҳам кўришимиз мумкин. Уни энг аввало янги,ноанъанавий тарзда ижод қилаётган 2-3 адиб ижодида кўзга ташланаётганини сезиш мумкин. Бу таъсир «оммавий»  тус олмаслигининг сабаби бор. Davomini o'qish

Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. Jeyms Joys (04)

001   Жойс ўзининг “Улисс” романи хусусида фикр билдираркан, “… очиғини айтсам, матнни шундай бошқотирмалар билан тўлдирдимки, олиму тақризчилар, танқидчи-ю адабиётшунослар умрларининг охиригача тагига етмасдан, овораи жаҳон бўлсинлар”, деган экан. Романни рус тилига таржима қилган В.А. Хинкис ва С.С. Хоружий, ўзбек тилига ўгирган Иброҳим Ғафуров “матндаги бошқотирмалар”нинг калитини топа олдимиканлар. Davomini o'qish

Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. Marsel Prust (03)

002Француз адиби Марсель Пруст ижоди йигирманчи аср француз романчилиги таназзулга учраган бир пайтда унинг тараққиёт жараёнида кескин ўзгаришларни белгилаб берди. Адиб асарлари асосан 1912-1922 йиллар оралиғида, яъни бутун Европани ларзага келтирган биринчи жаҳон уруши ва ундан кейинги ижтимоий-сиёсий оқибатлардан танг ҳолатга тушиб қолган Франция ҳаётининг муҳим босқичида яратилган бўлиб, ўша давр руҳини ўзида тўлиқ мужассам этади. Davomini o'qish