Атоқли адиб, Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Ўрозбой Абдураҳмоновни яқинда, мустақиллик айёми арафасида «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» унвони билан тақдирлангани билан яна бир бор қутлаймиз ва сизни адиб суҳбатига чорлаймиз. Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
Mumtoz yapon she’riyatidan: Xokkular (Rauf Parfi tarjimalari) & Olim Oltinbek. Xokkuning ilk tarjimoni
Хокку тасвирий санъатга яқиндир. Рассомлар хоккуда тасвирланган ифодани расмда акс эттириши ёки шоир рассом чизган суратга қараб хокку ёзиши мумкин. Шамол, булбул навоси, какку овози, умуман, ҳар бир товушнинг ўз маъноси бор ва бу ҳар хил кайфият ва ҳиссиёт уйғотади. Эътиборсиз ўқилган учлик ўзининг асл маъносидан маҳрумдир (Рауф Парфининг сўзбошисидан). Davomini o'qish
Aleksandr Blok. She’rlar. Rauf Parfi tarjimalari
Саҳифа устоз Рауф Парфининг 75 йиллигига бағишланади
Устоз Рауф Парфи улуғ рус шоири ижоди билан жуда эрта, ўсмирлик чоғиданоқ танишган ва 16 ёшида шеърларини таржима қила бошлаган эди (Бугун ўша таржималарнинг айримларини сизга тақдим этмоқдамиз). Йиллар ўтиб шоирнинг Блокка бўлган муносабати мана бу шеърида ёрқин акс этди: Davomini o'qish
Obidjon Shofiyev. Qardoshlar yurtida. Ozarbayjon safari
Ҳазар денгизи бўйлари, Шаҳидлар хотира майдони, Самад Вурғун уй-музейи бўйлаб қилган саёҳатимиз ҳам мароқли ўтди. Бой таассуротларга эга бўлдик. Буларни ҳаммасини ўз кўзингиз билан кўришни ва баҳра олишни истасангиз, албатта, Озарбайжонга бир марта бўлса ҳам ташриф буюринг. Davomini o'qish
Frans Kafka. Ikki hikoya: Tush & Muttaham
ХХ аср адабиёти тараққиётини янги йўналишга солиб юборган, инсон ва унинг умрига ўзгача муносабатни қарор топтирган Франс Кафка дунёдаги энг ғаройиб ва тушунарсиз тақдир эгаси бўлган ижодкордир, дейиш мумкин. «Менда адабий қизиқишлар йўқ, мен ўзим адабиётдан иборатман», — деганди Франс Кафка дўстларидан бирига. Davomini o'qish
Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. Frans Kafka (07)
Тунд ва беқарорлиги туфайли у оила қурмади, ошна-оғайни орттирмади. Ҳатто унга бирон мамлакатнинг ҳақиқий фуқароси бўлиш ҳам насиб этмади. Адиб туғилиб ўсган, уни ёзувчи сифатида шакллантирган Австрия-Венгрия империяси ҳам кўз ўнгида парчаланиб кетди. Шу боис Кафкани на Австрия, на Германия, на Чехия адабиётига мансуб ёзувчи деб айтиш мумкин. У қисқа ҳаётининг аксар қисмини Прагада яшаб ўтказди. Бу кўҳна ва азим шаҳар адибга ўз бағридан жой берган бўлса-да, мустаҳкам мудофаа кўрғонидек уни ҳимоя қилолмади. Davomini o'qish
Uilyam Folkner. Emili uchun atirgul
Уильям Фолкнер туғилган кун (25 сентябрь ) олдидан
Мисс Эмили Грирсон ўлганда, уни кўмиш учун бутун шаҳар йиғилди: эркаклар қулаган маъбудга эъзоз-икром юзасидан, хотинлар эса камида ўн йил инсон қадами етмаган хонадонни ўз кўзлари билан кўргани ичлари ошиқиб келдилар, чиндан ҳам бу эшикка ҳам боғбон, ҳам ошпаз бўлган қари хизматкордан бошқа ҳеч ким яқин йўламасди. Davomini o'qish
Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. Uilyam Folkner (06)
Америка Қўшма Штатлари, қолаверса, жаҳон классик адибиёти тарихида Фолкнер эгаллаган ўрин шунчалик мустаҳкамки, унинг нафақат насрий асарлари, балки мухлислари ҳузурида сўзлаган нутқлари, эссе, мактуб ва кундаликлардан иборат китобларининг катта ададларда чоп қилиниши ҳам, бошқа тилларга таржима этилаётгани ҳам буни тасдиқлаб турибди. Davomini o'qish
Yelena Shuvayeva-Petrosyan. She’rlar
Рус шоираси Елена Шуваева-Петросян ўз ижодкорлик қисматини иккинчи ватани бўлмиш Арманистон билан боғлаган. Шоира шеърларини Гулноз Мўминова таржимасида тақдим этамиз. Davomini o'qish
Ernest Heminguey. Ikki hikoya & Rolf Hoxhut. «Ovchi o’limi» asaridan parcha.
… Ҳаётининг сўнгги йиллари кўзлари тез-тез ёшланадиган бўлиб қолган эди. Айниқса, у ёза олмай қолиш ҳақиқат эканлигини аниқ англаб етиши ўзини эртами-кечми, ахири гўрга тиқишини айтган пайт кўзи ёшга тўларди… Davomini o'qish
Muhammadjon Xolbekov. XX asr modern adabiyoti manzaralari. Ernest Heminguey (05)
Ҳемингуэй ўз ҳаётининг оддий солномачиси ёки тарихнависи эмасди. У яхши билган, ўз кўзи билан кўрган, бошидан кечирган воқеалар ҳақида ёзган. Шахсий ҳаёт тажрибаси эса у қураётган ижод қасрининг пойдевори бўлиб хизмат қилган эди, холос. Хемингуэйнинг ўзи ушбу тамойилни қуйидагича таърифлайди: “Роман ёки ҳикояни ёзиш – бу яхши билганинг асосида бадиий тўқима яратиш демакдир. Ҳақиқатда қандай бўлишини эслашга ҳаракат қилганингдан кўра, бадиий тўқима яхши чиққанда, ҳақиқатга яқинроқ бўлади”. Davomini o'qish
Jeyms Joys. Musavvirning yoshlikdagi shamoili & Nazar Eshonqul. Jeyms Joys.
Атоқли адиб Жеймс Жойснинг ҳаёт шамчироғи ўчганига 77 йилдан ошди. Аммо, ўтган вақт адибнинг жаҳон адабиётига бўлган таъсири сўнмаганини кўрсатди. Бу таъсирни замонавий ўзбек прозасида ҳам кўришимиз мумкин. Уни энг аввало янги,ноанъанавий тарзда ижод қилаётган 2-3 адиб ижодида кўзга ташланаётганини сезиш мумкин. Бу таъсир «оммавий» тус олмаслигининг сабаби бор. Davomini o'qish

