Dino Bussati. Ishqiy maktub

09    Катта бир фирманинг хўжайини Энрико Рокко севиб қолди. Юрак қурғур изтиробда ёнавергач, ахийри, дил изҳорини мактуб орқали билдиришга қарор қилди. Хонасига қамалиб, ғурур ва уялишни бир чеккага суриб қўйиб, ёзишга киришди. Davomini o'qish

Choi Xi Su. Sajdagohimsiz otam.

07     Биринчи фарзандим ўлик туғилган ўша дақиқалардан буён мен учун ҳаёт маъносини йўқотди. Бунинг устига эримнинг аччиқ ва аламли йиғиси юрагимга ўқдек қадалди. Ўғлим бир сония бўлса-да, бу олам ёруғлигини кўролмасдан, ота-она меҳрига тўёлмасдан мени ташлаб кетди. Davomini o'qish

Andrey Voznesenskiy. Lorka lolalari & Federiko Garsia Lorka. Eng qayg’uli shodlik

045       Атоқли рус шоири Андрей Вознесенский (1933-2010) Москва шаҳрида таваллуд топган. 14 ёшидаёқ жаҳон шеъриятининг энг ёрқин сиймоларидан бири ҳисобланган Борис Пастернак назарига тушган. Илк шеърлари 1958 йили газетада босилган. Бу шеърларни ўқиган Пастернак ёш шоирга мактуб битиб » Сиз шеърият майдонига шиддат билан кириб келдингиз» деб олқишлаган эди. Мазкур саҳифамизда атоқли рус шоирининг жаҳон шеъриятининг энг ёрқин сиймоларидан бири Федерико Гарси Лоркага бағишлаган эссесини ўқийсиз. Davomini o'qish

Abdulahad Abdurashid Barqi. She’rlar

09   Уйғур адабиётшуноси ва шоири Абдулаҳад Абдурашид Барқининг шеърий, адабиётшуносликка оид тўпламлари ва романи нашр этилган. У бир қатор ўзбек шоирлари, жумладан, Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Хуршид Давронларнинг шеърларини уйғурчага ўгирган. Сайтимизда бир йилча аввал эълон қилинган шоир шеърларини мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Jeyms Ballard. Eng yaxshi istak barbodi

05    Доктор Жеймисон айни туш пайти Лондонга етиб келди. Шаҳарга элтувчи барча йўллар эса эрталабки соат 6 даёқ бекилган эди. Одатда бўлганидек, ёш қиролнинг тахтга ўтириш, яъни тож кийиш кунида одамлар маросим бошланишидан бир кун олдин қирол кортежи ўтадиган бутун йўл бўйлаб ўрин ола бошлашди. Davomini o'qish

Fozil Iskandar. Qo’shyurak

002

   Фозил Искандар деган ажиб бир ёзувчи бор, биласиз. Келинг, гапнинг қолганини шу одамдан эшитайлик:“Нимасини айтай, биз туғилмасимизданоқ хомталаш бўлган бу дунёда яна туғилишни орзу қилмоққа арзийдиган ҳеч нарсани кўрмадим. Ўлат тарқалган заминни безаб турадиган бирдан-бир нарса – эркаклар ўртасидаги беғараз биродарлик… Бу оламда сотилмайдиган ва сотиб олинмайдиган нарса ҳам бўлиши керак-ку, ахир!” (Эркин Аъзам билан суҳбатдан.«Дунёнинг ўзи шундай – савол» номли бу суҳбатни мана бу саҳифада ўқинг) Davomini o'qish

Amrita Pritam. Amakri

08   Кишор бу сафар қишлоққа келганда ўтган йилги нозиккина, қорачадан келган, бир маҳаллар ўзи анбаҳ новдасига ўхшатган соддагина қизни эмас, балки, сочлари қуюқ япроқлар каби елкасини тўлдирган, бутунлай анбаҳ дарахтига айланган Амакрини учратди. Унинг кўзлари ҳам анбаҳ мевалари каби ўзгариб кетганди. Кишор Амакрининг юзига маҳлиё бўлиб тикилди. Davomini o'qish

Sodiq Hidoyat. Ikki hikoya: Obji xonim & Lola

002     Обжи хоним Моҳрухнинг опаси эди. Аммо, бир кўришда танимаган-билмаган одам бунга асти ишонмасди. Улар умуман бир-бирига ўхшамасди. Обжи хоним озғин, узун бўйли, буғдойранг, қорасоч қиз бўлса-да, кўримсизлиги боис унчалик эътиборни тортмасди. Моҳрух паст бўйли, оқ юзли, қўнғирсоч, кулганида лаблари ёнида кулгичлар ўйнар, истараси иссиқ қиз эди. Уларнинг феъли атвори ҳам фарқли эди… Davomini o'qish

Bertran Rassel. Skeptiklikning ahamiyati haqida

02   Тақлидчилик ва ишонувчанликка энг катта зарба берувчи хусусият инсондаги скептикликдир. Тўғри, баъзилар скептиклик деганда ҳар нарсага ҳуда-беҳуда шубҳаланаверишни тушунади. Бироқ Рассел тақлидчилик ва ишонувчанликка зиддизаҳар сифатида таклиф қилаётган скептиклик етарли асослар бўлмагани ҳолатда ҳар қанақа ғоя, фикр ёки таълимотга ишонишни номақбул ҳисоблашни англатади. Davomini o'qish

Erix Fromm. «Qalb ilmi»dan tush bilan bog’liq boblar & Rahmon Qo’chqor. Qalb ilmi egasi

002Эрих Фромм китобларининг бирида: “Инсон ўзининг мавжудлиги ўзи учун муаммо бўлган оламдаги ягона махлуқдир: у бу муаммони ечмоғи лозим, бундан ҳеч қаерга қочиб қутила олмайди”, деганди. Файласуфдан қолган катта илмий-ижодий мерос ана шу улкан муаммони ечиш йўлидаги жиддий уринишлардан ҳисобланадики, уни идрок этиш омма маърифатини юксалтиришга ҳам беминнат хизмат қилиши тайин. Davomini o'qish

Antuan de Sent–Ekzyuperi. Kichkina shahzoda & Qissa asosida multfilm & Nuriddin Egamov. «Iltimos, menga qo’zichoq chizib ber…»

Ashampoo_Snap_2017.03.27_17h41m32s_002_.png      31 июль — Антуан де Сент-Экзюпери хотираси куни

     Бизда шундай бир қоида бор. Эрталаб уйқудан туриб, юз-қўлингни ювгач, у ёқ-бу ёқни йиғиштиргандан сўнг дарҳол сайёрангни тозалашга киришмоғинг лозим… мен ўз сайёрам, феруза гулим учун жавобгарман! Davomini o'qish

Jorj (Georg) Bredshou. «Bosh chanog’i va boyo’g’li». Hikoya

Ashampoo_Snap_2017.10.20_19h49m05s_003_.png    Иши ўнгидан келиб юрган картина галереяси эгаси Эдуард Лориллард, юмшоқкурсига ястанганча қотма гавдасини чўзиб, оёғини столга қўйди-да, жиринглаётган гўшакни олди. Унинг хаёлчан нигоҳи чиройли буюмни, асл Вайоминг нефритидан сайқаллаб ясалган тўқ-яшил тухумни силаётган чап қўлида эди. Davomini o'qish