Vladimir Visotskiy. She’rlar & To’ra Murod. Tan olinmagan mashhur Vladimir Visotskiy

Ashampoo_Snap_2018.01.25_20h58m11s_001_.pngБугун Владимир Висотский таваллуд топган куннинг 80 йиллиги

  Исёнкор руҳимиз қўлга ўрганмайдиган бўрига ўхшайди. Бўрининг зўри эса Владимир Висотский (русча: Владимир Высоцкий) эди. Висоцкий тирик бўлганида бугун 80 ёшга кирган бўларди. Davomini o'qish

Bahodir Karim. Bir tovush tashvishi & Maxtumquli. Saylanma

Ashampoo_Snap_2017.11.13_22h58m01s_004_.png   Бугунги адабиётшунослик адабий матнга жуда яқин келди. Бу мавзудаги муҳокамалар тиниқлик ва аниқлик томон ўзгарди: энди товуш ва ранглар, структура ва семиотик белгилар, матн ва интермант устида фикрлашиш даври-мавриди бошланди… Davomini o'qish

Umar Xayyom. Ruboiylar & Ja’far Muhammad. Falak jomidan may sipqorgan Xayyom

065 Буюк Умар Хайём таваллудининг 970 йиллиги олдидан

  Умар Хайём Мовароуннаҳру Хуросон, Ғарбий Эрон ва Усмонли давлатларининг энг гуллаб-яшнаган даврида яшади. Айнан ана шу даврда Ҳаким Низомий Ганжавий, Хоқоний Ширвоний, Носириддин Тусий, Абулмажид Саноий, Низомулмулк, Муҳаммад Ғаззолий, Аҳмад Ғаззолий, Маҳмуд Замахшарий, Низомий Арузий Самарқандий, Байҳақий, Фахриддин Розий каби улуғ алломалар ва шоирлар маърифат майдонига келдилар. Davomini o'qish

Fazıl Say. ‘Nazım Oratoryosu’ & Nozim Hikmatning o’zi o’qigan she’rlari

082 15 январ — Нозим Ҳикмат таваллуд топган кун

   Мен бу яқин йилларда шеър ва мусиқанинг бундайин омухта ва ҳаяжонли уйғунлиги намоён бўлган бошқа бирон бир асарни кўрмаганман, эшитмаганман. Буюк Нозим Ҳикматнинг бетакрор шеърияти, мусиқада мўжизалар яратаётган бастакор Фозил Сайнинг сеҳрли оҳанглари, шеърларни ўқиган Генжо Эркалнинг нодир ижроси, вокалда  Сертаб Эренер, Гувонч Дагустун, Ирем Алпай ва қизалоқ солист Кансу Танжанинг диллларни ларзага солувчи овозлари мужассам бўлган буюк асар олдида бошимни эгаман.
Davomini o'qish

Vasiliy Yan. Osiyoning moviy sarhadlari

Ashampoo_Snap_2017.10.17_20h56m11s_001_.png    Таниқли ёзувчи Василий Ян асарларини болагимдан севиб мутолаа қилганман. Ўша муҳаббат таъсирида 1983 йили Ян хотирасига бағишлаб шеър ҳам ёзганман… Бугун адибнинг тўрт жилдли асарлар тўпламига кирган «Осиёнинг мовий сарҳадлари» («Чавандоз номалари») номланган сафарномасидан бир бобни жузъий қисқартирилган ҳолда эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.
Davomini o'qish

Rasul Hamzatov. «Dog’istonim» kitobidan. Erkin Vohidov tarjimasi

62d5a552048b56df69565ab2812e5c4b.png   Таржимондан:  Чўққилари осмон ўпган Кавказ тоғларининг бағрида бир ўлка бор. Уни Доғистон дейдилар. Дўппидеккина бу ўлкада қирққа яқин тилда сўзлашадиган бир миллион халқ яшайди. Расул ана шу халқнинг шоири, ана шу халқ шуҳратини бутун дунёга таратган шоир. «Доғистоним» шоирнинг биринчи насрий асари. Davomini o'qish

Muhammad Iqbol. She’rlar. Erkin Vohidov tarjimalari

Ashampoo_Snap_2017.12.19_15h19m44s_005_.png    Шарқ ва Ислом оламининг буюк шоири ва алломаси Муҳаммад Иқбол Покистон давлатининг маънавий устози деб тан олинган. Урду ва форс тилларида шеър ёзган, Шарқ фалсафаси ва тасаввуф таъсирида ижод қилган. Шоир илк шеърларидаёқ инсонни, табиатни, халқ дарди ва кайфиятини куйлайди. «Эронда тасаввуфнинг тараққиёти» (1908) асарида Шарқ фалсафаси ва диний таълимотларини таҳлил қилади, Ибн Сино, Ибн Арабий каби файласуфларнинг дунёқарашини юксак баҳолайди. Davomini o'qish

Aziz Nesin. Hikoyalar & Aziz Nesin. Futbol qiroli

Ashampoo_Snap_2017.12.07_16h57m55s_001_.png       20 декабр — Атоқли турк адиби Азиз Несин таваллуд топган кун

   Дунёга машҳур турк адибининг ҳикояларини тақдим этар эканмиз, улардан бири: «Махсус топшириқ» номли ҳикояни ўзбек газетачилари ўқимаслигини маслаҳат берамиз… Davomini o'qish

Kimiyo Tanaka. Xokkular (Uchliklar). Mirzohid Muzaffar tarjimalari

Ashampoo_Snap_2017.12.13_23h48m53s_001_.png Хокку (хайкай, хайку) Матсуо Басё «фуэки рюко» деб атаган, таржимаси «мангу ва ўтадиган» ёки «ўзгармас ва оний» деган маънони билдирган ижодий амал асосида яратилади. Басёнинг фикрича «ҳақиқий хокку ўзида икки унсурни мужассам этмоғи шарт: биринчидан, таассуротнинг оний ва доимийликка дохил бўлиши; иккинчидан, таассурот фақатгина ўз манбаи бўлмиш лаҳза ёки ҳодисага хос бўлиши талаб этилади. Davomini o'qish

Xo’ja Hofiz Sheroziy. G’azallar. Jamol Kamol tarjimalari

011    Мумтоз Шарқ адабиётида сўзни Ҳофиздай минг бир мақомда ўйнатган, сўзга минг бир маъно юклаган, сўзни минг бир сеҳру синоат пардасига ўраган яна бир шоирни топиш мумкин эмас. Атоқли шоир ва мутафаккир Муҳаммад Иқбол бежиз Ҳофизни буюк сеҳргар, деб луфт этмаган.. Davomini o'qish