Куни-кеча Лев Толстойнинг «Ҳожимурод» қиссасисини сизга тақдим этган эдик. Бугун адибнинг ўлмас асари сифатида тан олинган қиссасидан сараланган ости чизилган парчалар ва узоқ йиллар аввал Ўзбек радиоси томонидан қисса асосида тайёрланган радиопьесани тақдим этамиз. Мазкур радиопьеса файлини бизга тақдим этган адабиётшунос дўстимиз Искандар Мадғозиевга миннатдорчилик билдирамиз. Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
Alber Kamyu. Olmon do’stimga maktublar
7 ноябр — Альбер Камю таваллуд топган кун
Атоқли француз адиби ва файласуфи — Альбер Камюнинг тўрт мактубдан иборат “Олмон дўстимга мактублар”идан оҳорини йўқотмаган учтаси эътиборингизга ҳавола этилаётир. Олам тақдири ва одам қадри хусусидаги дард силқиб турган мушоҳадалар бугунги замон ўқувчисини ҳам бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.. Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Hojimurod. Qissa. X-XXV boblar
Биқинидаги жароҳат қаттиқ жароҳат бўлиб, Ҳожимурод ўлишини сезди, Хотиралар ва тасвирлар ҳаддан ташқари тезлик билан бирма-бир унинг хаёлидан ўтдилар. У ҳали ўз қаршисида бир қўли билан кесилиб тушган юзини ушлаган, бир қўлида ханжар тутган ҳолда душманга ташланаётган паҳлавон Абунунсалхопни кўрар, ҳали оқ, айёр юзли чол Воронцовни кўрар, унинг мулойим товушини эшитар, ҳали ўғли Юсуфнинг, ҳали хотини Софиатнинг, ҳали душмани бўлган, рангсиз, сариқ соқолли, хумор кўзли Шомилни кўрар эди… Davomini o'qish
Lev Tolstoy. Hojimurod. Qissa. I-IX boblar & Xurshid Davron. Hoji Murodning bosh chanog’i bahona aytilgan gaplar
Кавказ халқларининг миллий қаҳрамони Ҳожи Муроднинг бош чаноғини она юртига қайтариш ҳақидаги хабарни ўқиб, мана шу гапларни сиз билан баҳам кўришни ўйладим. Яна шу гаплар баҳона сизни буюк Лев Толстойнинг «Ҳожи Мурод» қиссасини мутолаа қилишингизни жуда-жуда истадим… Davomini o'qish
Ali Oqbosh. She’rlar
Таржимондан: Али Оқбош ҳозирги замон турк шоири. У 1941 йилда туғилган. Истанбул университети адабиёт факультетида таҳсил олган. Ўнга яқин китобнинг муаллифи. Камина Али Оқбош билан Туркия сафарида танишдим. Ва унинг бир неча шеърларини турк туркчасидан ўзбек туркчасига табдил қилдим. Шулардан бир жуфтини муҳтарам газетхонларимиз эътиборига ҳавола этаман. Davomini o'qish
O. Henri. Oktyabr va Iyun
Капитан деворга михлаб қўйган қиличига ғамгин назар билан тикилди. Деворга ўрнатилган жавонда эса турли об-ҳаво шароити ва хизмат қилинаверганидан униқиб, доғ-дуғ босган эски ҳарбий формаси илинганди. Гарчи орадан кўп вақт ўтган бўлса-да, бу кийим урушнинг хавотирли лаҳзаларини ёдга солиб турарди. Davomini o'qish
Patrik Modiano: Yomon shoirdan yozuvchi shakllanadi & Mahmadyor Asadov. Patrik Modianoning o’tmishga sayohati
Ёзувчилик — фавқулодда ажиб ва бир хил тусдаги машғулот. Сиз романнинг биринчи саҳифасини ёза бошласангиз, руҳингизда недир безовталик, саркашлик туясиз. Ҳар куни минг пучмоқларга кириб, йўлни йўқотасиз ва, яна ортга қайтиш имкони туғилганида, бошқа йўлдан юрасиз. Муҳими, ўткинчи истакларга учмаслик керак, фақат ва фақат олдинга бориш лозим. Davomini o'qish
Uilyam Folkner. «Qora musiqa» hikoyasidan fiqralar & Mansur Jumaev. Kichkina odamning ulkan qalbi
Жаҳонга машҳур адибнинг катта бобоси Уильям Кларк Фолкнер (1826 — 1889) АҚШ тарихидаги асосий воқеалардан бири — Шимол ва Жануб урушида қатнашган, ўз даврида машҳур бўлган “Мемфиснинг оқ атиргули” романи муаллифи эди. Фолкнер бола пайтида оиласи шимолдаги Оксфорд шаҳрига кўчгач, адибинг бутун умри шу шаҳарда кечади. Davomini o'qish
Sharifjon Ahmedov (Nodir Shams). Borxes izidan Al-Andalus sari
Колумб Америка соҳилига илк бор қадам қўйган 1492 йилда яна бир тарихий воқеа содир бўлди — Испания ерларидаги сўнгги араб-мусулмон амирлиги, қарийб 780 йиллик ҳукмронликдан сўнг, насроний қўшинлар зарбалари остида тугатилди. Илм зиёсига чўмган бутун бошли давр поёнига етди. Davomini o'qish
Raymon Keno. She’rlar
XX аср жаҳон адабиётида ўзига хос, такрорланмас из қолдирган атоқли француз шоири, Европа сюрреализм ҳаракатининг фаол қатнашчиларидан бўлган Раймон Кено французларнинг энг севимли шоирларидан биридир. Унинг жуда кўп шеърлари қўшиқ қилиб айтилади. Davomini o'qish
Ernest Heminguey. Ko‘kka sovurilgan yillar & Chol va dengiz. Qissa
Стив табиатан оқкўнгил бола эди, аммо отаси уни мерганликка ўргатганидаям у падарининг ишончини оқлай олганди, ўнта ўлжадан йўқ деганда олтита, ёки саккизтасини, албатта, уриб туширарди. Аста-секин тўққизтаям отадиган бўлди, бора-бора йигирмата қушдан нақ йигирматасини ер тишлатди, бундай зафар эса унча-мунча мерганларга насиб қилмасди. Davomini o'qish

