Oles Gonchar. Sirli maktub

02

Усмонни барчамиз ёқтирардик. У кўз ўнгимизда ўзгара бошлади. Ҳа, унинг дунёсига бошқа бир фасл кириб келган эди. Усмон қандай ишга қўл урмасин, қойиллатар, чеҳраси ботиний бир нурдан порлай бошлаган эди. Усмон Мартани ёқтириб қолганини биздан сир тутмасди. Уларнинг муҳаббати тонгги шафақдек бутун батареяга нур соча бошлади..
Davomini o'qish

Anna Axmatova. She’rlar. Gulchehra Nurillayeva tarjimalari

033

Таржимондан:  Таниқли рус шоираси Анна Ахматова шеърлари ўзининг нафосати, назокати билан абадиятга муҳрланиб колди. Бу шеърлар таржималари олис йиллардан эсталик. Бир пайтлар  “Шарқ Юлдузи” журналида эълон қилинган. Анча йиллардан буён китоб жавонимда турганидан ўчиб хиралашиб борётган эди. Уларни сизга  илингим келди. Davomini o'qish

Fumio Niva. Begonalar

022

   Мен бу ерга аслида сен билан бутунлай видолашгани келдим. Модомики, қонуний хотининг эканман, ўз бурчимни бажараман. Руҳонийдан бош тортдинг — хўп, майли. Мотам маросими, кечаси билан ёнингда яқинларинг туришидан, қурбонликдан, гулчамбардан бўйин товладинг — эътирозим йўқ. Хокингни денгизга оқизиш мумкинлигини айтибсан. Менга фақат сенинг хоҳишингни бажариш қоляпти. Ҳаёт билан ўзинг хоҳлагандек видолашдинг. Олтмиш уч ёшда ҳаётдан кўз юмиш — бу ҳали эрта, лекин биз барчамиз тақдирнинг измидамиз. Davomini o'qish

Nozim Hikmat. She’rlar. Rauf Parfi tarjimasi

1014df45b28699f91659dfa95f4c2638.png15 январь — Буюк шоир Нозим Ҳикмат таваллуд топган кун

    Ўзбек тилида Нозим Ҳикматнинг «Танланган асарлар», «Бир севги афсонаси», «65 шеър», «Инсон манзаралари», «Сурур», «Ошиқ булут», «Қон гапирмас» сингари китоблари босилиб чиқкан. «Туркия ҳақида ҳикоя», «Бир севги афсонаси», «Ажал шамшири», «Анойи», «Сигир» каби пьесалари ўзбек театри саҳналарида қўйилган. Нозим Ҳикмаг асарларини ўзбек халқига етказишда атоқли шоирлариқмиз Ғафур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Миртемир, Шайхзоқдаларнинг улкан меҳнатларини ҳурмат билан тилга олиб ўтиш ўринлидир. ХХ асрнинг 70-80 йилларида Нозим Ҳикмат асарларини оммалаштириш янада кенг тус олди. Хусусан, Иброҳим Ғафуровнинг «Сурур» романи таржимаси, Сиддиқа Аъзамова ҳамда Гавҳар Норматованинг насрий таржималари,Миразиз Аъзам, Рауф Парфи, Тилак Жўра ва Муҳаммадали Қўшмоқовнинг шеърий таржималари адабиётимизнииг эътиборли ютуқларига айланди. Davomini o'qish

No Kyong Shil. Shamol esar, qalbim tebranar…

09

Мен ва онам мультфилмдаги Чангу ва унинг онасига ўхшаймиз. Лекин мультфилмдаги Чангу онасига қарши чиқади, бизнинг уйда эса онам менга қарши чиқмоқда. Биламан, қачондир онам мени тушунади, агар қизим бўлса уни бор меҳрим билан улғайтираман. Менинг бундай буюк қароримдан бехабар онам ошхонага ўтиб, баланд овозда гапирди:
— Мен ичимга сиғмас даражада бахтлиман, негаки, сен каби Нобель мукофотини олишга ҳаракат қилаётган қизим бор. Шоира бўла олмаган онангнинг орзуларини амалга ошир.
Davomini o'qish

Lev Tolstoy. Ilohiy nur

008

Эркаклару аёллардан жам бўлган оломон арзу самони ларзага келтириб бақирарди. Оломоннинг олдида эса, қўллари боғланган қадди расо, бўйдор бир кимса бошини баланд кўтарганча бир-бир қадам босиб борарди. У келишган йигит эди. Шу билан бирга унинг мағрур қиёфасида атрофидаги бақироқларга нафрат ва ғазаб акс этиб турганини ҳам кўриш мумкин эди. Davomini o'qish

Jek London. Intiho

077

12 январь — Машҳур адиб Жек Лондон таваллуд топган кун

   Эртасига тақдир унга мурувват кўрсатди. Тонг саҳар кулбадан чиқибоқ тўрт юз ярд нарида юрган буғуга кўзи тушди. Моргансон илкис томирларида қон тезоблик билан югургилаётганини ҳис этди. Кейин эса вужудини тушуниксиз мадорсизлик эгаллади, томоғи қақраб кетди. Ўзига келиб олиш учун бир зумга қорга ётиб олди. Кейин милтиқни тўғрилаб, буғуни аста мўлжалга олди. Биринчи ўқ нишонга тегди, бунга ишончи комил. Бироқ буғу юқорига, тепалик томон чопиб кетди. Моргансон ғазабланиб, дарахтлар орасида лип-лип кўзга ташланаётган ҳайвоннинг ортидан кетма-кет ўқ узаверди. Davomini o'qish

Xorxe Luis Borxes. Kolrij tushi & Sharifjon Ahmedov. «Kolrij tushi»ga ikkinchi ilova

022

Инглиз шоири Сэмюэл Тэйлор Колриж 1797 йил ёз кунларининг бирида ғаройиб оҳангли ва қатъий қофияга солинган “Қубла Хон” (“Ҳубилай Хон”) достонининг эллик мисрадан иборат парчасини туш кўрди. Эсдаликларида ёзишича, у ўша вақтлар Эксмур атрофидаги уйида ёлғиз яшар ва хасталиги боис кўкнор ичишга мажбур бўлган эди; у шу алфозда Пэрчэс қаламига мансуб Қубла Хон ҳақидаги асарни, Марко Поло Ғарб ўлкалари узра шавкатини тараннум этган ҳукмдор ҳақидаги асарни мутолаа қилишга тутинди; Қубла Хоннинг сарой барпо этиши ҳақида сўз борган жойга етгач, мудроқ уни ўз забтига олди. Davomini o'qish

Safarboy Ro’zimboyev. Tarjima ermak emas, haqiqiy ijoddir

03

Шахсий ижод фикр изланиши билан пайдо бўлса, таржима асарлари мос сўзлар излаш билан вужудга келади. Чунки таржима қилинадиган асарда тайёр фикр, тайёр ғоя, тайёр концепция мавжуд.Таржимон унга шакл ва чиройли ифодаланадиган мантиқан теран сўз топиши керак. Бу сўз танлашнинг ўзи ҳам ижодкорнинг луғат бойлиги, ўткир диди, нозик таъбига боғлиқ ижодий бир жараёндир. Шундай экан, таржимонлик қилишга бел боғлаган ҳар бир ижодкор сўз бойлиги ва сўз санъатини мукаммал эгаллаган юксак дидли, зукко шахс бўлиши лозим. Davomini o'qish

Furo’g’ Farruxzod. Vido. She’rlar. Odil Ikrom tarjimalari

098

5 январь —  таниқли шоира Фурўғ Фаррухзод таваллудининг 80 йиллиги

     Кўҳна  форс шеъриятининг бугунги салтанати қанча улкан бӯлмасин, унинг бир шавкатли маликаси бор.  Уни ҳамма танийди, ҳамма севади ва ҳамма ҳурмат қилади. Бу малика фоний жаҳонни тарк этганидан кейин ҳам дилларни тарк этгани йӯқ, балки олдингидан ҳам шавкатлироқ салтанатга эришди. Форс шеъриятининг бу гӯзал маликаси шубҳасиз Фурӯғ Фаррухзоддир. Davomini o'qish

Nikolay Nekrasov. She’rlar

08

Оғир хасталикдан кейин вафот этган Некрасовни дафн этиш маросимига, замондошларининг ёзишларича, ниҳоятда кўп одам йиғилади. Асарлари хусусидаги баҳс ҳатто очиқ қабр устида ҳам давом этган. Фёдор Достоевский ўз сўзида, ‘‘Марҳум иқтидор жиҳатдан Пушкиндан кам эмас эди” деганида, йиғилган ёшлар, “Ортиқ! Ортиқ эди!” деб қичқирганлар. Davomini o'qish

Alber Kamyu. Fiqralar

Ashampoo_Snap_2016.10.07_22h31m17s_010_.png      Камюнинг асарлари устида баҳс, мунозара эса ҳали-ҳануз тингани йўқ ва анча-мунча давом этиши, миллионлаб кишилар дунёқарашига, фикрлаш тарзига таъсир кўрсатиши аниқ. Ҳаётнинг мазмуни, ўзи инсон бу дунёга нима учун келади, унинг вазифаси нимадан иборат, яшашдан мақсад нима, деган саволларга жавоб топишни истаган одам албатта Камюни ўқиб чиқиши шарт. Камю асарларини ўқиган одам ҳаётга бошқача кўз билан қарашни бошлайди. Зеро, бу ҳаётда инсоннинг вазифаси фақат ейиш-ичишдангина иборат эмас… Davomini o'qish