Nikolay Gogol. Taras Bulba. Audiokitob & Zuhriddin Isomiddinov. Taras Bulba: Oshkor va pinhon qiyofa & Erjan O’rmonboyev. Taras Bulba — rus adabiyotidagi amerikalik ilk josus

07    «Тарас Бульба», аслида қисса эмас – насрда битилган достон. Унинг бутун руҳи, охирига қадар мардона бир оҳанг билан давом этадиган услуби, Сечь казакларининг эркин ва ҳур ҳаёти тасвирланган ўринларида қадим достонларни ёдга туширувчи оҳанг-ифодалар, матнидаги ритм бу фикрни далиллайди. Таъбир жоиз бўлса, «Тарас Бульба» – қаҳрамонлик эпоси. Davomini o'qish

Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Rumiyona. (“Masnaviyi ma’naviy”dan olingan shohbaytlarga nazmiy sharhlar). I-qism

Ashampoo_Snap_2017.04.28_14h03m40s_001_.png     Таниқли шоир ва таржимон Саййид Неъматуллоҳ Иброҳим томонидан Мавлоно Жалолиддин Румийнинг улуғвор асари — “Маснавийи маънавий”сидан олинган шоҳбайтларга назмий шарҳларининг биринчи қисмини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Muhiddin Rahim. Osmonlar aylanib, armon bo’ldilar

06519 апрел — адабиётшунос ва шоир Баҳодир Содиқов таваллуд топган кун

Баҳодирда ўзига мустаҳкам бир ишонч бор эдики, бу унинг ҳар бир хатти-ҳаракатида яққол кўзга ташланиб турарди. Мен эса ўз имкониятларимга шубҳа билан қарардим ва шу жиҳатдан Баҳодирнинг тамом акси эдим. Ҳозир ҳам 17-18 яшар бир йигит бундай мустаҳ-кам ишончни қаердан олган эди экан-а, деб ҳайрон бўлиб юраман. Davomini o'qish

Muhammad Salom. Hikoyalar & Nusratilla Jumaxo’ja. Ijodiy kamolot bosqichi

02   19 апрел — ёзувчи Муҳаммад Салом таваллуд топган кун

Давримизнинг икки асрлик ҳаётий тажрибасини кўраётган, маҳсулдор, тинч оқадиган сокин дарёдай оғиркарвон ёзувчиларидан бири Муҳаммад Саломдир. Ёзувчининг илк ҳикояси “Мени кечирсанг, бас” номи билан 1961 йилда Самарқанд вилояти газетида чоп этилган. Davomini o'qish

Karlos Fuentes. Qo‘g‘irchoq malika

06    Бу қиз ҳақида мана шунақа узуқ-юлуқ, тарқоқ хотиралар қолган хаёлимда, чунки мен унга, асосан – лўппи ёноқлари, гоҳ етилган жавдар бошоқлари, гоҳ қоврилган каштан ёнғоғи тусида товланувчи силлиқ сочларига – китоб ўқишдан чарчаган пайтларимдагина эътиборимни қаратар эдим. Ҳозир яхлит бир манзара ҳосил қилиш учун узуқ-юлуқ хотираларимни бир ипга маржон янглиғ тизар эканман, бир нарсани аниқ тушунаман – ўша пайтларда Амиламия менинг болалик хаёлларим билан китоб туфайли ёлғиз менга тегишли ва ёлғиз ўзим учун инкишоф этган оламга раҳна солар экан. Davomini o'qish

Charli Chaplinning qizi Jeraldinega maktubi

001    16 апрел — Чарли Чаплин таваллудининг 130 йиллиги

  Биласанми, болалигингда тунлари сенинг ётоғинг ёнида ўтириб, “Уйқудагии гўзал”, “Ҳушёр аждарҳо» эртакларни айтиб берганман. Кўзларимга уйқу келаганида унга кулиб шундай дердим: “Кет! Уйқум, булар менинг қизимнинг орзулари!” Мен сенинг орзуларингни кўрардим, Жералдине, келажагингни, бугунги кунингни кўрганман… Davomini o'qish

Mario Benedetti. Lotin Amerikasining adabiy pasporti

034    Кўпчилик Кортасарни “Классиклар ўйини” романига қадар яхши ёзганини ва унинг асарларига сиёсий мавзулар аралашгач ёзувчининг савияси ўта даражада тушиб кетганини айтиб чиқишлар қила бошлади. Аммо Кортасар бу танқидларга парво қилмай ёзаверарди. Негаки у ҳозир ёзаётганларининг буткул бошқача услубда эканини, буларни ўша танқидчилар ҳали тушуна олмаётганини билиб турарди. Davomini o'qish

Rashod Nuri Guntekin. Qon da’vosi. Audiokitob & G‘amsizning o‘limi. Hikoya & Ikki roman: Yashil kecha & Choliqushi

26Билмадим, ростми-ёлғон, маҳалладаги аёллар у ҳақидаги бир воқеани кўп гапиришарди. Ғамсиз болаларининг ўлимидан кейин яшашни истамаган эмиш… Davomini o'qish

Orifjon Komil. She’rlar

011   Орифжон Комилнинг фейсбукдаги саҳифасида эълон қилинган шеърлари кўпчилик даврадошлари назарига тушди. Даврадошларимнинг айримлари,хусусан Умид Али менга ёш шоир ижодига диққат қилишимни сўрашди. Бугунги саҳифамизда Орифжоннинг шеърларига сизнинг диққатингизни қаратишни истадик. Davomini o'qish

Murod Muhammad Do’st. Zamira. Radiohikoya & Nabijon Boqiy. Shaxsiyat

03 Қирқ йилда ҳам ўзгармайдиган одам бўладими? Амалдор бўлганида ҳам одам ўзармайдими? Товланмайдиган, турланмайдиган, тусланмайдиган битта замондошим борлигидан ич-ичимда фахрланиб юраман. Жони омон бўлсин, дейман. Davomini o'qish

Murtazo Qarshiboy. O’nglanmagan taqdir talqini & Murod Muhammad Do’st. Lolazor

Ashampoo_Snap_2017.01.25_15h23m09s_001_.png12 апрел — Мурод Муҳаммад Дўст таваллудининг 70 йиллиги. Атоқли адибни чин юракдан қутлаймиз!

Ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўстнинг “Лолазор” романида икки хил одамнинг тақдири (асл қисмати эмас, бергиси) бадиий таҳлил қилинади. Бу ёлғон тақдир эгаларидан бири – Назар Яхшибоев, иккинчиси – Ошно. Аслида, Саидқул Мардон таъбири билан айтсак, Ошно мавзуси – очилмаган қўриқ. Асосий гап – Яхшибоев хусусида. Ошно бошқалар қатори шунчаки илова, холос! Davomini o'qish