Ilm haqida Sharq hikmatlari &

0_163972_8f7d420f_orig.png   Агар инсон илм нури билан ўз йўлини ёритмаса, зулмат ва нодонлик кўчасида қолади. Киши қалбининг нури илм ва маърифат билан бақувват бўлади. Инсониятнинг қадри илм билан ҳосил бўлади. Илмдан ҳали ҳеч ким зарар кўрган эмас. Илмни эгаллаб олиш эса бир санъатдир. Davomini o'qish

Emil Zolya. Reklama qurboni & Toshqin

  2 апрель — Машҳур француз ёзувчиси Эмиль Золя (1840.2.4 — 1902.29.9) таваллуд топган кун

Пьер Ландри Марказий бозорга яқин Сент-Оноре кўчасида, бекорчилар масканида дунёга келган. Энагаси уни биноларга осиб қўйилган кўрсатгичлар ва эълонларни ҳижжалаш орқали ўқишга ўргатди. Бола шу каттакон тўртбурчак қизил, сариқ, мовий қоғозлар билан дўстлашди, бўйи ўсиб кўчаларда дайдий бошлаши билан Пьер катта ҳарфлар билан битилган рекламаларга ошиқ бўлиб қолди. Davomini o'qish

Otto fon Bismark. Aytmishlari, hikmatlari.

3451 апрель — Отто фон Бисмарк (Bismarck; 1815.1.4 —1898.30.7) — Германия давлат арбоби, дипломат, Германия империясининг 1-рейхсканцлери туғилган кун

Сиёсатдаги хатолар сил касаллигига ўхшайди — даволаб бўладиган пайтда улар ҳали сезилмайди, юзага чиқиб сезиладиган бўлганида даволашнинг иложи қолмаган бўлади. Ҳар бир давлатнинг ўқитувчига бўлган сиёсий муносабатида ўша мамлакатнинг қудрати ёки заифлиги намоён бўлади. Davomini o'qish

Nikolay Gogol. Tentakning yozmalari & Nikolay Gogol asarlari asosida ikki radiordrama: O’lik jonlar & Uylanish

08    Бугун эрталаб ғаройиб воқеа рўй берди. Анча кеч уйғондим, Мавра артиб-тозалаган этикларимни олиб келганда соат неча бўлганини сўрадим. Аллақачон ўн марта бонг урганини эшитиб, тезда кийинишга тушдим. Очиғини айтсам, бўлим бошлиғининг энсаси қотган кўйи башарасини бужмайтиришини олдиндан билганим учун департаментга мутлақо бормаган бўлардим. Davomini o'qish

Nikolay Gogol. Burun. Qissa

Ashampoo_Snap_2016.10.20_21h36m32s_002_.png     Улуғ рус ёзувчиси Н. В. Гоголнинг “Бурун” қиссаси (1836) ҳозирги адабий танқидчилик “фусункор реализм” дея атаётган ижодий усулга мансуб асардир. Унда қаламга олинган воқеалар, таажжубки, бир қарашда батамом ҳаётий, бир қарашда эса мутлақо хаёлий туюлади. Ҳар қандай юз-хотирни четга суриб айтганда, мазкур қисса фабулавий жиҳатдан чандон фазилатли ҳам эмасдек: Ковалёв деган ўртачароқ бир амалдорнинг юзидан бурни аввал қандай сирли ғойиб бўлса, баъзи саргузаштлар оша кейин яна худди шундай сирли тарзда пайдо бўлиб қолади. Davomini o'qish

Nikolay Gogol. Dilijon. Hikoya & Uylanish. Radiospektakl

22 1 апрель — Николай Гоголь  туғилган кун

  Ёш бека хуррак отаётган эри ёнидан турган пайтни қишлоқдагилар «чошгоҳ» дейишади. Эри уйга ярим кечаси келгани эсига тушиб, уйғотгани кўзи қиймайди-да, Петербургдан олдирган хонаки бошмоғини кийиб, эгнида қуйилаётган сувдек жилвагар, нафис оқ кофтада пардозхонасига чиқди, ўзидай тиниқ ва тоза сувга ювиниб, ойна ёнига келди… Davomini o'qish

Oktavio Paz. She’rlar. Xurshid Davron va Qandilat Yusupova tarjimalari

04531 март —  атоқли шоир Октавио Паз (1914— 1998) таваллуд топган куннинг 90 йиллиги

    Жаҳон адабиётининг ёрқин вакили Октавио Паз (Oktavio Paz) испанча шеъриятни бадиий кашфиётлари билан бойитган, фикрларни жамлашга мойил, метафораларга бой, юксак рухиятли интеллектуал шоирдир. Бир муддат Мексиканинг Ҳиндистондаги элчиси сифатида ишлаган шоир Бобурийлар сулоласи тарихи билан қизиққан, бу қизиқиш унинг шеърларида ҳам акс этган.

Davomini o'qish

Miraziz A’zam. She’r inson quvonchi va iztiroblarini o’zida aks ettiradi & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar

0929  март — Атоқли шоир Миразиз Аъзам таваллуд топган куннинг 88 йиллиги

   Миразиз Аъзам ўзбек шеъриятида ўзининг муносиб ўрнига эга ижодкор. У 1936 йили Тошкентда таваллуд топган. Унинг ижоди талабалик йилларидаёқ бошланган. Унинг биринчи шеъри 1960 йилда «Ғалати туш» номи билан чоп бўлган. Ижодининг дастлабки палласида болалар шоири сифатида машҳур бўлган бўлса, кейинчалик катталар учун ҳам бир қатор салмоқли шеърий гулдасталар яратган. Жумладан, «Севаман» 1977), «Туйғулар» (1980), «Сабот» (1983) каби тўпламларидаги кўпчилик шеърлар ўзининг ҳаётий ва жозибалилиги билан ўқувчи қалбини забт этади. Davomini o'qish

Mario Vargas L’osa. Mutolaa va adabiyot vasfi

11    28 март  — Таниқли адиб, Нобель мукофоти совриндори Марио Варгас Льоса туғилган кун

Мутолаа орзуларимни ҳаётга, ҳаётимни орзуларга айлантирди: муаззам адабиёт коиноти бир қарич болакай қўлини узатса етгудек масофага пастлади… Чин адабиёт халқлар ўртасида ишонч кўприкларини бунёд этади, тил, эътиқод, одат, анъана ва тутумлардаги ихтилофларни йўққа чиқариб, шодлик, ғам-ташвиш, ҳайрат туйғулари орқали бизларни якдилу яктан қилади… Davomini o'qish

Mario Vargas L’osa. Yosh ramannavisga xat & Tinkangiz quriguncha yozing! (Yozuvchi bilan suhbat)

Ashampoo_Snap_2017.11.08_20h16m26s_004_.png28 март  — Таниқли адиб, Нобель мукофоти совриндори Марио Варгас Льоса туғилган кун

 Яхши роман ёзишнинг ягона сири деб Флобернинг маслаҳатини айта оламан: ёзинг, текширинг, тузатинг, қайта ёзинг, тинкангиз қуригунча ёзаверинг. Барча дурдона асарлар ортида машаққатли меҳнат ётади. Davomini o'qish

Nasiba Bozorova. «Mushohada yog’dusi»dagi so’z yog’dusi & Adabiyot va abadiyat. Atoqli olim Ibrohim Haqqul bilan suhbat (2022)

2328 март — Таниқли навоийшунос олим, зукко мунаққид Иброҳим Ҳаққул (1949-2022 таваллудининг 75 йиллиги

Устоз учун сўз, шунчаки тил безаги эмас, дил ҳақиқати, виждон овози ва фикр яроғи эди. Иброҳим Ҳаққулни салладор сўзлар, доно фикрлар эмас, холислик ҳоли, мухлис калимасининг риёдан холи, самимий деган маъноси қизиқтирган.  
Davomini o'qish

Rauf Parfi haqidagi xotiralardan lavhalar & Rauf Parfi kitoblari

087

   Шоир бу ёруғ дунёда яшаётган инсоннинг чексиз-чегарасиз кечинмаларини сўз билан ифода қилгувчи шахсдир. Шоир кўзининг ўрнида дарёлар оққан, елкасида тоғлар йиқилган, ўз танидан чиқиб, руҳига айланган зотдир. Шоир моддий дунёни кўзга илмай, маънавий дунёга қадам қўйган дарвишдир. Davomini o'qish