
Зоҳир аканинг “Иккию бир…” номли ҳикоясини биргалашиб таҳрир қилиб, битта сонга туширдик. Янглишмасам, ҳикояни муаллиф кимгадир бағишлаган эди. Ҳикояда бир кунлик ҳаёт воқеалари тасвирланади; қаҳрамон кун давомида қилган ишларини бир-бир сарҳисоб қилиб, кечка томон “Иккию бир…” ҳисобида ё ютади, ёки ютқазади. Ҳозир кундалик ҳаёт кимнинг фойдасига ҳал бўлганини эслолмайман. Бироқ, аниқ эсимдаки, одам ҳар кунлик ҳаётини ҳисоб-китоб этиб бориши керак экан, чунки кутилмаганда рўпарадан чиқиб қолган душман билан тўқнашув чоғида ҳалок бўлиш мумкин… Davomini o'qish


Анна Ахматованинг биринчи шеърий тўплами “Оқшом” номи билан 1912 йилда чоп этилиб, муваффақият қозонади. 1914 йилда унинг иккинчи – “Тасбиҳ” тўплами эълон қилинади ва у бу тўплами билан бутун Россия бўйлаб шуҳрат қозонади. Шоиранинг истеъдодини ўз вақтида пайқаган В.В.Маяковский унга шундай баҳо беради: “Анна Ахматова шеърлари яхлитлиги билан эътиборга моликдир, улар ҳар қандай танқидга дош бера олади, ҳар қандай тазйиқда дарз кетмайди”.





