Бундан роппа роса 10 йилча аввал Талантбекнинг шеърларини илк маротиба кутубхонамизда тақдим этган эдик. Ўшанда ёш шоир шеърлари ҳақидаги таасссуротларимниям ёзган эдим. Кейинчалик ҳам унинг ижоди намуналари билан сизни таништириб бордик. Бу орада у тахаллусиниям ўзгартирди. Орадан шунча вақт ўтиб, бугун шоирнинг янги шеърларини сизга тақдим этарканмиз, унинг бугунги ижоди нечоғли эканини, у қанчалик ўзгарганини баҳолашниям сизларга ҳавола этамиз. Davomini o'qish
Bo'lim: KUTUBXONA
O’zbek va dunyo adabiyoti namunalari
Yassaviy, Navoiy, Cho’lpon Ibrohim Haqqul talqinida
Таниқли навоийшунос олим, зукко мунаққид Иброҳим Ҳаққул (1949-2022) таваллудининг 75 йиллиги олдидан.
Иброҳим Ҳаққулни маълум маънода адабиётшуносларнинг шоири дейиш мумкин. Чунки олимнинг шеърият таҳлилига бағишланган аксарият мақолалари эҳтиросли талқинлар ва таҳлиллар. Энг муҳими ушбу эмоционал талқинларда шунчаки риторик пафос устунлик қилмайди. Аксинча, чуқур мантиқий мушоҳадалар, теран илмий, фалсафий хулосаларга асосланган. Бугунги саҳифамизда олимнинг Хожа Аҳмад Яссавий, Алишер Навоий ва Чўлпон ҳақидаги тадқиқотлари ҳақидаги мулоҳазалар билан танишасиз. Davomini o'qish
Sanobar Mehmon. Navoiy va Omon Matjon & & Seni yaxshi ko’raman. She’rlar kitobi
Ҳаяжон ва хотираларим бир-бирига чалкашиб ҳамон гап кимнинг китоби ҳақида кетаётганини айтмаганимни қаранг,гап менинг кичик юрагимга Хоразмга бўлган УЛКАН муҳаббатнинг илк таъмал тошини қўйган Ўзбекистон Халқ шоири Омон Матжон ва унинг бетакрор шеърияти ҳақида… Davomini o'qish
Onajon. O’zbek shoirlarining onaga bag’ishlagan she’rlari.
Ўзбек адабиёти Она ҳақида ёзилган дурдона асарларга ниҳоятда бой. Онани улуғлашда, мадҳ этишда ижодкорларимиз чин маънода улкан ютуқларга эришган. Насрда ҳам, назмда ҳам ҳар қанча мақтовга арзийдиган асарларимиз борлиги бизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.
Artur Shopengauer. Ayollar haqida.
Агар аёллар бўлмаса биз ўз ҳаётимизнинг дастлабки лаҳзаларида ёрдамдан, кейинроқ лаззатлардан, энг сўнггида эса овунчоғимиздан маҳрум бўлар эдик, деган эди бир фаранг олими. Менимча, аёлларни ҳақиқатан ҳам бундан ошириб мақташнинг иложи йўқ. Davomini o'qish
Yiqilgan baliq, xayolga kelmagan majnuntol va dengizga qarab yolg’iz o’tirgan odam…
Япон адабиёти. Танка, хокку (хайку) деб аталмиш бадиий кашфиётлар. Рюноскэ Акутагава, Ясунари Кавабата, Кобо Абэ сингари сўз усталари. Ўзига хос, мутлақо фавқулодда экспериментлар. Синчи-адабиётшуносларнинг анча-мунчасини боши берк кўчага киритиб қўядиган ғоя, фикрлар. Воқеликка, сўзга бўлган янгича ёндашув. Сара киноларга ёрқин мавзуларни берган улкан асарлар. Қуйида катта сўз санъаткори – Кобо Абэнинг адабиёт оламида ўзига хос воқеа саналган ва ўзбек тилига Сулаймон Раҳмон томонидан моҳирона таржима қилинган «Яшик-одам» романидан парчаларни эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Davomini o'qish
Kobo Abe. Shoirning hayoti
7 март — Таниқли япон адиби, «Япон Кафкаси» деб баҳоланган Кабо Абэ таваллудининг 100 йиллиги
Аёл хира чироқнинг шуъласида ўтириб, кўнглидан шу хаёлларни ўтказиб турганида юнг тугаб қолди. Аёл тери қоп ичидаги машинага “тўхта!” деб буйруқ беради. Лекин — воажаб — ғилдирак тўхташни истамай, айланаверади… Davomini o'qish
Gabriyel Garsia Markes. Mokondoda yomg’ir & Garsia Markesning iqrorlari & Gabriel Garsia Markes. Buzrukning kuzi
6 МАРТ — ГАБРИЭЛ ГАРСИА МАРКЕС ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Мен ниҳоятда инжиқ ўқувчиман. Агар китоб зериктирса, уни улоқтириб юбораман. Ёзаётганимда ҳам шундай қиламан. Қўлимга қалам олишим билан битаётганларим ўқувчи учун зерикарли бўлаётгандек туюла бошлайди. Шу боис, асарларимни жонлаштириш йўлларини қидираман. “Ёлғизликнинг юз йили”ни ёзаётганимда ҳам мана шундай бўлганди. Асарда жуда кўп авлодлар ҳақида ҳикоя қилиниши керак эди. Кейинроқ эса, агар шундай йўл тутсам, роман такрорий даврийликдан иборат бўлиб қолади ва ўқувчини зериктиради, деб ўйладим. Davomini o'qish
Fozil Iskandar. Yozuvchining kuni
6 март — Таниқли адиб Фозил Искандар таваллуд топган кун
Бугун уйқудорини қўлга киритиш учун ўзимизнинг собиқ ёзувчилар шифохонасига йўл олдим. Мен “собиқ” деяпман, гарчи бизни у ерга хушламайроқ қўйиб турган бўлсалар-да. Айтишларича, тез кунда уруш ногирони бўлган ёзувчилардан бошқа ҳеч кимни ичкарига қўймас эканлар. Бахтиқаро уруш ногиронларидан ким қолди ўзи?! Қарийб ҳеч ким! Ўғил-қизларимизни киргизмай қўйишган, аммо хотинларимизни даволашади. Оилалар бузилиб кетмасин дейишяпти, шекилли. Davomini o'qish
Tilak Jo’ra. Ona & Saylanma
Инсон ёзуғида нелар борлигини билмай ўтаркан. Йўқса, 102 ёшдан зиёдроқ умр кўрган табаррук онанинг фарзанди шунчалик оз яшайди, деб ким ўйлабди. Тақдир экан-да. Тилак Жўра 47 ёшда, айни қирчиллама даврида оламдан ўтди. Қуйида шоирнинг бундан 34 йил муқаддам, онаси Ашур момонинг (худо раҳмат қилсин) таваллудига 100 йил тўлиши муносабати билан ёзган дил кечинмаларини ҳавола этаётирмиз. Davomini o'qish
Mikelanjelo. Sonetlar. Xurshid Davron tarjimalari
6 март — Уйғониш даврининг буюк сиймоси Микеланжело Буонарроти таваллуд топган кун.
Ғарб Уйғониш даврининг буюк арбобларидан.Микеланжело Буонарроти ҳайкалтарош, рассом, меъморгина эмас, инсонга муҳаббат билан йўғрилган ва унинг гўзаллигини куйлаган шоир сифатида ўлмас мерос қолдирди Davomini o'qish
Hamza. Devon & Nihoniy g’azallari bilan aytiladigan qo’shiqlar
Улуғ шоирнинг ғазалига басталанган ва беназир Ҳалима Носирова томонидан ижро этилган бу қўшиқ болалик фаслида қулоғимга ва юрагимга муҳрланиб қолган. Уйимиздаги қизил патефонда сонсиз марта чарх айланган пластинка ва ундаги ёзувлар кўз ўнгимда турибди. Ўша пайтларда,яъни ўтган асрнинг 60-йилларида одамлар орасида 30-йилларда битта пластинкани уч-тўртта қўйга алмаштирган мухлислар ҳақидаги нақллар юрарди… Davomini o'qish
