
14 январ — Машҳур америкалик адиб Жон Дос Пассос таваллуд топган кун.
Жон Дос Пассоснинг романлари саҳифаларида акс этган ҳаёт бугун бизгача етиб келди. Унинг асарларини, хусусан,«Манхэттен», «Катта пул», » 42-чи параллель» романларини ўқисангиз, бешафқат ва инсонийликни рад этадиган бозор муҳитида кечаётган инсон ҳаётини, ўз ҳаётингизни кўриб турасиз. Davomini o'qish











Яхшиям, бу дунёда кўнгил қатидаги мудроқ ҳисларни қайтадан уйғотадиган,эзгу хотираларни ёдга соладиган китоблар бор. Чингиз Айтматов асарларини эслайман. Буюк муаллифнинг талқинича, одамларнинг бир қавми қачонлардир Шохдор Она Бўғудан ўриган, беозор болакай денгиздан паноҳ излаб, балиққа айлангиси келади, мангу айрилиқ қа маҳкум бахтиқаро келинчакнинг руҳи эса тоғу тошлар аро дарбадар кезиб юради. Булар — аччиқ тақдирлар, булар юксак ва сирли поэзиядир. Одам боласи китоб ўқиётганда, уни ёзувчи ёзганини унутса дейман. Асарнинг ичида китобхоннинг ўзи ҳам яшаса дейман.