Sulaymon Rahmon. Orzulardan yaratdi dunyo. (Tilak Jo’ra siyrati va suvratiga chizgilar) & Tilak Jo’ra xotirasiga bag’ishlov

Ashampoo_Snap_2017.04.17_00h01m32s_001_.png26 май  — Асл шоир Тилак Жўра туғилган куннинг 75 йиллиги

  Бундан уч  ярим йилча аввал (2016 йил)  ўзбекнинг атоқли шоири Сулаймон Раҳмоннинг Рауф Парфига бағишланган мақоласини сизга тавсия этганимда, «Сулаймон Раҳмон хотиралари теран ва ботиний самимият билан ёзилгани, улуғ шоирнинг сиймосини аниқ ва ёрқин тарзда кўз ўнгимизда намоён этиши билан ажралиб туради» деб таъкидлаган эдим.  Кейинчалик Сулаймон аканинг веб–саҳифамизда илк маротиба эълон қилинган  Тилак Жўра ҳақидаги хотираларини тақдим этганда ҳам, ўша мулоҳазам яна бир карра такрорлаган эдим. Davomini o'qish

Isomiddin Qarshiyev. Dala o’rtasidagi uchrashuv & Orziqul Ergash. Ham muallim, ham ustoz

021Мана орадан йиллар ўтиб, Устознинг ҳеч кимга кўрсатмаган қоралама машқларини кўздан кечириб ўтирарканман, ва яна, мени ошкора-пинҳона қувватлаб, руҳлантириб юришларини эслаб, бир нарсага амин бўлдим: Устоз барчадан сир тутган буюк армон билан яшаб ўтган экан. Бу бадиий ижод, тўйиб-тўйиб ёзиш армони!.. Davomini o'qish

Loyiq. Onaginam. She’rlar.

004Бугун атоқли  тожик шоири Лойиқ Шерали таваллуд топган кун

   ХХ аср Шарқ шеъриятининг забардаст намояндаларидан бири, атоқли тожик шоири Лоиқ ҳаёт мазмунини ҳақиқат инкишофи ва бунёдида деб билди. Умр бўйи миллатни Рўдакий қадар, Фирдавсий ва Ҳофиз қадар кўтармоққа, юксак тоғлар бошидан заминга олиб тушмоққа интилди… Davomini o'qish

Loyiq. Ey, mening telba dilim, devona bo’l!.. & Шералӣ Лоиқ. Куллиёт

00420 май — Атоқли тожик шоири Лойиқ Шерали таваллуд топган кун

    Лойиқ (Шерали Лоиқ) 20 асрда тожик халқининг энг улкан шоири эди десам, асло хато қилмайман. Бир пайтлар Хайём, Рўдакий, Ҳофизнинг саноқсиз сатрларини ёд билган шеърият мухлислари сўнгги қирқ йил давомида Лойиқ шеърларини оғиздан қўймай,ҳайрату ҳаяжон билан такрорлаб юришади. Тожик адабиёти сўнгги асрларда узоқ кутилган илоҳий туҳфага Лойиқ исмли шоир сиймосида мушарраф бўлди… Davomini o'qish

Kechirgan hayotingga nazar tashla… & Muhammadjon Xolbekov. Onore de Balzak va uning «Inson komediyasi»

005

  20 май  — жаҳон адабиётининг ёрқин сиймоси Оноре де Бальзак таваллуд топган кун

   “Ёзувчининг ўз олий ҳаками бор – бу келажакдир”, деганди Бальзакнинг ўзи. Улуғ санъаткор айтган бу ҳикматнинг нечоғлик рўёбга чиққанини жаҳон халқларининг адиб ижодига катта қизиқиш билан қараб келаётганидан ҳам билсак бўлади. Davomini o'qish

Xo’jand safaridan lavhalar & Ustoz Jo’rabek Nabiyev xirgoyisi & Xo’jand ushshog’i

03213–14 май кунлари камина, Нурали Қобул, Рўзибой Қўлдошев, Исмат Худоёр билан бирга Хўжанд сафарида бўлиб, катта таассуротлар билан қайтдик. САфаримизни ўзининг фейсбукдаги саҳифасида ёритиб борган Davomini o'qish

Aziz Said. Sen dengizga boraylik deding…

054 … қалб тарбияси учун ҳам, умумий адабий савиянинг ўсиши учун ҳам энг аввало мутолаага, шеър таълимига эҳтиёж уйғотиш лозим деб ўйлайман… (Азиз Саид билан суҳбатдан. Суҳбатни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish

Mirtemir ijodi misolida O’zbek-Qoraqalpoq adabiy aloqalari haqida suhbat

09 Адабий алоқаларни алоҳида ижодкорлар фаолиятисиз тасаввур қилиш мушкул. Ўзбек-қорақалпоқ адабий алоқаларини мустаҳкамлашга, унинг тараққиётига ўзининг янги янги асарлари билан сезиларли таъсир кўрсатган ижодкорлар талайгина. Davomini o'qish

Sofokl. «Dunyo adabiyoti» turkumidan & Sofokl. Shoh Edip. Filmspektakl

045Софоклнинг ижоди чўққиси бўлган бу асар ўтган 2500 йиллик вақт мобайнида жаҳон театри саҳнасидан тушмай келмоқда. У ҳамиша долзарб, ҳамиша замонавий, барча тузум ва замонларга хос. Ҳали инсоният бадиий тафаккури тарихида «Шоҳ Эдип» каби фожиали қисмат қаламга олинмаган. Davomini o'qish

Mutavakkil Burhonov. Fitrat va Cho’lpon haqida xotiralar & Mutavakkil Burhonov. Tarona va ikki qo’shiq

38  5 май — Атоқли бастакор Мутал Бурҳонов таваллуд топган кун  

Самарқанд пойтахтлик вақтида Чўлпон ҳам шу ерда истиқомат қиларди ва Фитратнинг уйига тез-тез келиб турарди. Умуман, Фитрат билан Чўлпон ёшлари жиҳатдан, ораларидаги тафовут анчагина бўлса-да, жуда қалин дўст эдилар… Davomini o'qish

Cho’lpon Ergash. She’rlar & Tursunboy Adashboyev. Men bilgan Cho’lpon Ergash & Uch she’r kitobi

bcde824e8a9f976392923fce8b53864.jpgАтоқли шоир шоир таваллудининг 80 йиллигига бағишланади

  Чўлпон Эргаш одам сифатида ўта хоксор, камтар, ҳатто бироз тортинчоқ эди. Ўзини бўлар-бўлмас давраларга уравермасди. Фақир киши панада қабилида бир чеккада шеърини ёзиб юришни афзал биларди. Минбарларга чиқиб ваъзхонлик қилмасди, обрў, шон-шуҳрат, мукофот таъмасидан йироқ эди. Назаримда, назарга тушишни унинг ўзи ҳам истамасди. У ўзини ҳаёт долғаларидан четга тортгандай кўринса-да, қалбан лоқайд эмас эди, ўзи курашчанга ўхшамаса-да, шеърияти курашчан эди.(Сулаймон Раҳмоннинг «Чўлпончи Чўлпон ёхуд пардаланган ҳақиқат» эссесидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish