5 август — Машҳур француз адиби Ги де Мопассан таваллуд топган кун
Уни нақадар севар эдим! У шунчалар гўзал, латофатли ва навқирон эди-ки! У ёшлик, нафислик ва софликнинг тимсоли эди. Авваллари аёл зотининг бу қадар зебо, нозик, мафтункор, жозибали ва ҳурмат-эъзозга сазоворлигини ҳис этмаган эканман. Ёноқлардаги бурумлар, лаблар ҳаракати, қулоқдаги қизғишликлар, аҳмоқона шаклдаги тана аъзоси бўлмиш бурундаги ажиб гўзаллик олдинлари мени ҳеч қачон ўзига жалб этмаганди. Davomini o'qish







