Abdulla Oripov. She’rlar & Ibrohim G’afurov. Abdulla Oripov siymosi

0_1459c1_6e5ebe13_orig.png     Мангу ҳаёт унинг йўқлигини билдирмайди: тириклар барча давраларда, Ўзбекистоннинг ҳар қарич тупроғида, қаерда майсалар унган бўлса, қаерда ҳатто тошлар, саҳролар, сарбаланд тоғлар, дарёлару жилғалар ҳаёт номини айтиб гуллаётган бўлса, ўша ерларда Абдулла Орипов эсланади, шеърлари айтилади, умри жовидони нақллари сўйланади, қалблардан унинг жарангос сўзлари тошади. Davomini o'qish

Ozod Mo‘min Xo‘ja. Po‘lat Mo‘minning mashhur qo‘shiqlari tarixi

Ashampoo_Snap_2018.03.17_14h26m19s_003_.pngРеспубликамиздаги жуда кўп қўшиқчи санъаткорлар Пўлат Мўмин шеърияти мухлиси эдилар. Кимлар ҳовлимизга келмаган дейсиз. Барча номларни айтиб чиқаман десам, бир-икки бет қоғоз ҳам етмаса керак… Davomini o'qish

Muslim Magomayevning «Ona» (Ana) qo’shig’ini tinglab…

Ashampoo_Snap_2017.08.09_15h09m08s_003_.png17 август — Муслим Магомаев таваллудининг 75 йиллиги
 

    Она ҳақида қўшиқлар кўп. Лекин қай бири Онанинг “иссиқ қараши”ни ёдингга сола олди? Тилга кўчмас оғирдан-оғир иқрорлар билан юзлаштирдими? Музлаётган ҳисларингни-чи, саслантира оладими? Davomini o'qish

Tog‘ay Murodga bag’ishlov (2) & «Qo’shiq» kitobi

Ashampoo_Snap_2018.02.26_13h59m15s_001_.pngЎзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллудининг 70 йиллигига

    Тоғай Мурод бу – Тўполондарё. Уни мен дунёдаги энг чиройли дарёлардан бири деб биламан. Вой, бу дарёнинг шўхлиги! Вой, бу дарёнинг ўзига одамни сиғдирмаслиги! Бир кафт сув ололмайсиз! Бир зум оёғингизни роҳат тўлқинга сололмайсиз. Қўймайди! Шитоб билан оқизиб кетади. Чирпирак қилиб юборади. Лекин бутун Сурхон унинг боис гул-гул яшнайди, очилади, тириклик қўшиғини айтиб жар солади, нашъа суради. Davomini o'qish

Mahmud Abulfayz. «Buyuk sevgi qo’shig’i o’lmas» kitobidan she’lar & Sirojiddin Ibrohim. She’r hali kerak

Ashampoo_Snap_2018.02.15_17h54m03s_002_.pngСаҳифа ёзувчи Маҳмуд Абулфайз (1953-2017) хотирасига бағишланади

  Маҳмуд Абулфайзни билган ўқувчилар у кишини яхши публицист, бетакрор новелла, бадиҳа ва ҳикояларнинг устаси сифатида танийди. Ижодкор шеърларидан бир қисмини анча йиллар олдин эълон қилган. Буларни эса бир куни қўлимга тутқазди. Кўриб тартиб беришимни, сўз ихлосмандлари бўлган яқинлар учун бир тўплам қилиш нияти борлигини айтди. Мен устознинг шеърлари билан шунда яқиндан танишдим. Ўзи саралаган экан. Ёшлик йилларида ёзилганлари деярли қўшилмаган. Davomini o'qish

Maqsud Shayxzoda haqida xotiralar

     19 феврал — Атоқли шоир ва драматург Мақсуд Шайхзода хотираси куни

  Устоз шоир  таваллуд топган кун муносабати билан Наим Каримовнинг «Мақсуд Шайхзода»  китобдан ўрин олган хотиралардан айримларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Tog’ay Murodga bag’ishlov (1). Xotiralar va yodnomalar

Ashampoo_Snap_2018.02.10_13h46m53s_002_.png Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Муроднинг 70 йиллигига

   Ўзининг саноқлигина, аммо бири биридан юкли, бири биридан ўқишли асарлари билан ўзидан мангу из қолдириб кетган Тоғай Мурод мутахассислар ҳайрати, китобхон муҳаббатини қозонган том маънода ноёб истеъдод соҳиби эди. Davomini o'qish

Nosir Fozilovni yodlab. Uch bag’ishlov

Ashampoo_Snap_2018.02.05_17h52m34s_001_.png     Шу йилнинг 7 феврал куни ўтган ойда вафот этган оқсоқолёзувчи Носир Фозиловнинг туғилган юрти Туркистонда ёдлов тадбирлари бўлади. Унда Ўзбекистондан ҳам ижодкорлар иштирок этади, деб эшитяпмиз. Устоз адиб хотираси унинг асарлари орқали келгуси авлодларгача етиб боришига ишончимиз комил. Davomini o'qish

Tog’ay Murod. Tanlangan asarlar. 1-jild & Yozuvchi haqida xotiralar

Ashampoo_Snap_2017.01.18_16h56m14s_008_.png3 феврал — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод таваллудининг 70 йиллиги

   Баъзан ўйлаб қоламан: Тоғай ўзи учун муқаддас деб билган ва ўзидан бошқаларга сирлилигича қолган ички дунёсини асарларига, асарларидаги қаҳрамонлари дунёсига кўчириб улгурдими-йўқми?.. Бир нарса дейиш қийин… Ҳар қалай у ўзини ҳеч кимникига ўхшамаган асарлар яратиб қўйган ва яна шундай асарлар ёзишга қодир ёзувчи деб ҳисоблар, бунга заррача шак-шубҳаси йўқ эди… Davomini o'qish

Atoqli yozuvchi Nosir Fozilov vafot etdi & Nosir Fozilov: Yaxshilik ajrsiz qolmaydi…& Saylanma. 1-jild.

Ashampoo_Snap_2018.01.13_21h28m38s_001_.png     Бугун таниқли адиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, адабиётимиз заҳматкашларидан бири Носир Фозилов касалхонада 90 ёшида вафот этди. Инна лиллаҳи ва инна илаҳи рожиун. Оллоҳ раҳматига олсин! Марҳумнинг оила аъзолари, ёру дўстларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз, сабр тилаймиз. Davomini o'qish