Мен Евроосиё коинот институти доктарантиман! Ҳозир Германияда, институтнинг 12 қаватли ёш олимлар учун ажратилган ётоқхонасида китоб ўқиб ўтирибман. Ташқарида қор ёғяпти. Қор парчаларини жажи оқ қушчаларга ўхшаб, шўх учганча, заминга қўниб бормоқда… Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Odil Ikrom. She’rlar & Ikki she’riy kitob: Uzlat & Tahajjud
Шеър балосига қачон йўлиққанимни, ҳарчанд уринмай, эслай олмайман. Қишлоғимиздаги бир имонли отиндан яширинча сабоқ олиб юрган опам, қўли бўшади дегунча, араб имлосидаги қалин жилдли китобни очиб, азбаройи кўп эшитмоқдан менга деярли ёд бўлиб кетган «Бисмиллоҳ деб баён айлай, ҳикмат айтиб, толибларга дурри гуҳар сочдим мано…» деб бошланувчи «Хикмат»ни бурро-бурро қироат қилганда, бўғзимгача танчага тиқилиб эшитардим… («Шеър қадри» эссесидан) Davomini o'qish
Odil Ikrom. She’r qadri & Maqola va esselaridan iqtiboslar & Ikki she’riy kitob
26 январ — Шоир ва таржимон Одил Икром таваллуд топган кун
Одил Икромни ўзбек шеърияти майдонига ўзига хос овоз билан кириб келган шоир, деб биламан. Ўша олис йиллар ёш дўстим билан қилган суҳбатларимиз сабаб адабиётга янги бир фикр кириб келганига ишонганман; Davomini o'qish
Miraziz A’zam. O’lmas Umarbekovni eslab & O’lmas Umarbekov. Saylanma & Fotima va Zuhra
25 январ — Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўлмас Умарбеков таваллуд топган кун
Пахтадан қайтганимизда Умарбековнинг Ўзбекистондаги ёшлар орасида энг фаол ва таъсирчан ёзувчи эканини билдик. Унинг ҳар бир ҳикоя ёки қиссаси “Шарқ юлдузи” журнали ва бошқа матбуот нашрларида тез-тез босилиб чиқар ва ҳар бири ўқувчилар оғзидан тушмасди. “Бир муҳаббат тарихи”, “Севгим, севгилим”, “Ёз ёмғири”, “Одам бўлиш қийин”, “Дамир Усмоновнинг икки баҳори” каби асарларини ±пишиб ўқирдик. Davomini o'qish
Matnazar Abdulhakim. She’rlar & O’rozboy Abdurahmonov. Lochinning shunqor qalbi.
Мен бу дунёга нимага келганини билмасдан кетганларнинг кўпини кўрганман. Лекин Матназар бекорга келмади, у шоирлик оламида Матназар дунёсини яратиб кетди… Davomini o'qish
Normurod Norqobilov. Yakkasuv & Paxmoq. Qissa va hikoyalar
Агар бу гап ўтган куни айтилганида эди, ярим соатча бурун шаҳарга жўнаб кетган Тиркаш тоғаси билан қуюқ хайр-хўшлашиб, эндигина картошга чопиққа тушган Мирза ҳадаҳа ғазаб отига минган ва уни беаёв қамчилаганча, “ким экан у зўр”, дея “наъра” тортган бўларди. Аммо бу сафар ўзини қора тортиб келган жўраларини таажжуб тўрига чирмаб, одатдагидек, “наъра” тортмади, қўлларини мушт қилиб сўкинмади, пайкал четидаги ариқ бўйига, ўрик кўланкаси остига чўка-чўка, гўё энди кўраётгандек, уларга бошдан-оёқ бир-бир назар ташларкан, худди кўпни кўрган катта полвонлардек, ўта босиқлик билан “ҳим-м” деб қўйди. Davomini o'qish
Yahyo Tog’a. Bolalik hidi. Esse & Tasalli. She’rlar kitobi
Шоир Яҳё Тоғани 60 ёши билан самимий қутлаймиз
Гап улуғ қавмнинг фахру ифтихори, икки асрнинг оташин шоири Усмон Азимовнинг адабий-бадиий, шеърий маҳорати-ю маҳобати ҳақида… Менинг эса тилим лол. Шу боис ота юртимга “ўтлаб” қўяқолдим. Қолаверса, отамдан ошириб бир нарса дейишим мушкул: Бошларинг тошдан бўлсин… Davomini o'qish
Ortiqboy Abdullayev. So‘g‘dlar «tost» aytishganmi? yoki bir «adabiy tadbirkorlik» haqida (2009)
Истаймизми-йўқми, бозор адабиёти ҳам пайдо бўлди. Саёз, енгил-елпи асарлар қайта-қайта нашр этилиб турибди. Адабий танқидчилик эса уларга вақтида баҳо бермай сукут сақламоқда. Лекин бугун анча-мунча урф бўлаётган бозор адабиёти билан ишбилармонлик, тадбиркорлик орасида катта фарқ бор. Бу хусусда жиддий ўйлаб юрганимда бирдан омадим чопиб қолди. Навоий кўчасидаги расталардан бирида ҳажми 25 босма табоқдан ортиқ катта китобга кўзим тушиб қолди… Davomini o'qish
Sayyid Ne’matulloh Ibrohim. Yangi g’azallar & Asqar Mahkam. Oq kitob & Odil Ikrom. Hayrat va zavq odami
<
Бир донишманд шоирнинг гапини бизга кўп такрорлардингиз: Яъни,чинакам гўзалликни кўрганда, завқу ҳайратдан беихтиёр қарсак чалиб юбормаган одам – одам эмас! Умрингиз давомида Сиз кўнгил аҳлига армуғон этган ирфоний ҳодисалардан завқланиш ва ҳайратланиш билан бирга, Тожикистондаги айни пайтдаги ўзбек адабий муҳитида қарийб унутилаёзган удумга риоя қилган ҳолда, Сиз билан ҳақли равишда фахрланаман!. Davomini o'qish
Sadriddin Salim Buxoriy. She’rlar va kitoblar & Orziqul Ergash. Sharif shahar shoiri
Ўтган йилнинг сўнгги ойида Бухорода таниқли шоир, таржимон ва тасаввуфшунос Садриддин Салим Бухорий таваллудининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Шу муносабат билан шоир ҳақидаги хотира ва ёдномалардан тузилган «Шариф шаҳар шоири» номли китоб нашр этилди. Биз кейинги саҳифаларимизда ушбу тўпламдаги ёдномалар билан таништириб боришни режалаштирдик. Бугун эса таваллуд куни нишонланаётган ва (нашр этилган тўплам ҳам айнан унинг ёдномасининг номи билан аталган) ёзувчи жўрам Орзиқул Эргашнинг Садриддин Салим Бухорий ҳақидаги эсдаликларини сизга тақдим этамиз. Davomini o'qish
Orziqul Ergash. Shohsanam. Qissa. Uchinchi parcha
14 январ — Ёзувчи Орзиқул Эргаш таваллуд топган кун
Ёзувчи Орзиқул Эргашнинг икки қиссаси: «Олис юлдузлар»,»Шоҳсанам» (қайта ишланган нусхаси) ва ҳикоялари жамланган янгми китоби «Ўзбекистон» нашриёти томонидан чоп этилди. Ёзувчи туғилган куни арафасида сизга қайта ишланган, инсонни гўзаллаштирадиган, кучли қиладиган азалий муҳаббат туйғуси билан йўғрилган қиссани тақдим этишни бошладик. Davomini o'qish
Sulaymon Rahmon. Tinch oqar daryo. Esse. Ikkinchi qism.
Асқад Мухторнинг сўзи ўткир, залварли, фикри теран, салмоқли эди. Уни кўпчилик адабий савия ва бадиий диднинг юксак мезони (эталони) деб биларди ва шу боисдан бўлса керак, ҳамкасбларининг аксарияти унинг фикрини ҳурмат қиларди. Асқад Мухтор тинч оқар дарё эди. Унинг долғаларини кўриш учун бу дарёга шўнғиш – унинг асарлари руҳига кириш керак.
Davomini o'qish
