Ibrohim G‘afurov: “Aql va yurak ma’nosini izlayman…”

09      Ҳаётидан кўнгли тўлган одам бормикан ўзи? Одам боласи бугуним кечаги кунимдан, эртанги куним бугунимдан яхши бўлсин, дея яшар экан унинг орзу-умидлари асло ниҳоя билмайди. Бу адабиётга ҳам, ижодий жараёнга ҳам тааллуқли. Демоқчиманки, кўнгил тўлиши — бу бахт, бироқ тўлиқ бахт бор деб ўйлайсизми? Дунёда тўлиқ бахт бўлмаганидек, тўлиқ қаноат ҳам йўқ. Ҳаммавақт, ҳар қандай шароитда ишни, нафасни яхшилаш, кўтариш, янгилаш, ўзгартириш имкони мавжуд. Davomini o'qish

Xurshid Do’stmuhammad. Orzu bo’yog’i & Firdavs Fayzulloh asarlaridan namunalar

09    Таниқли мусаввир Фирдавс Файзуллоҳ ижоди билан у ҳали мактабда ўқиб юрган пайтидаёқ танишган эдим. Ўша пайтда ишлаб турган «Ёш гвардия» нашриётида нашрга тайёрланаётган онаси шоира Гулчеҳра Жўраева китобининг муқовасини Фирдавс чизган эди. Davomini o'qish

Bayram Ali. Kuz Yomg’irlari

045    Таҳририятимизга яқиндагина ишга олинган бу серғайрат йигитча ҳатто бош муҳарир Кибриё опадек талабчан ва жиззаки аёлга-да маъқул келди. Бу ҳам бўлса унинг ўта тиришқоқлиги сабабидан, қолаверса, қалами ҳам дуруст чиқди. Фақат унинг биттагина чакки одати бор экан. Буни биз кеч куз, ёмғирлар мавсуми бошланганда билдик… Davomini o'qish

Shukur Qurbon. Ustoz Erkin Vohidov yodi

01     Во дариғ! Эркин Воҳидовни ҳам бериб қўйдик… Лекин тақдирга тадбир йўқ, деган гап кимларга таскин бермаган. Яратган Эгамизнинг ҳукмига бўйинсунмасликнинг иложи йўқ. Фақат яна ҳам кўпроқ яшасалар эди, яхшиликлари, эзгу амалларидан элу юрт янада кўпроқ баҳраманд бўларди, ҳаётимизнинг баъзи ўринларида маънавият тақчил бўлиб турган ҳозирги пайтда бу жуда асқотарди, деб ўйлаймиз. Davomini o'qish

Gulchehra Murodaliyeva. Izlarim qolgudek nurli kunlarda

002   Гулчеҳра Муродалиева ўз қалбида кечган, кечаётган туйғуларга эргашиб ижод қилади. Шоира шеърларининг фақатгина уларга мос топилган оҳанги ва ранги бор. Бугун шоиранинг яна бир туркум шеърларини тақдим этишдан мамнунмиз. Davomini o'qish

Rafiq Saydullo. She’rlar & Qisqa hikoyalar

0011    Т.нинг ҳам негадир уйқуси қочиб кетди. У, ҳатто, қандай қилиб қадамларига эрк бергани-ю ўзини бўш қўйиб юборганлигини сезмай ҳам қолди. «Ташвишлар, ташвишлар… ҳеч поёни бормикин буларни?»,-деб ўйларди у. Шу пайтда у беихтиёр бир шеърни пичирлаб ўқий бошлади… Davomini o'qish

Xosiyat Bekmirzaeva. Gul Va Bulbul

034    Бобур ижодида бус-бутун гулга бағишланган шеърлар ҳам талайгина. “Ғунчадек кўнглум менинг гулзор майли қилмағай”, “Хазон япроғи янглиғ гул юзунг ҳажрида сарғардим”, “Гул жамолин ёпқон ул гулнинг ики райҳонидур” мисралари билан бошланувчи ғазаллари ана шундай ғазаллардандур. Davomini o'qish

Qurdosh Qahramonov. Qushdan ildiz oldim, qanotni guldan…

033    Саксонинчи йиллар аввалида ижод майдонига кириб келган ёш истеъдод соҳиби Эшқобил Шукур шеърлари асосини ботиний олам манзаралари ташкил этди. Бу олам турфа хил тимсолу тасвирлар, шаклларда намоён бўлса-да, бош мақсад-муддао ўзгармади — кўнгилга қараб эврилиш, ўзликни излаш етакчи мавзу бўлиб қолди. Davomini o'qish

Oydinniso. Yuragimda bir buyuk sog’inch

004    Ойдиннисо шеърияти учун, аввало, ўз руҳиятини бадиий тадқиқ этиш характерли. Бу вазифани у реал воқелик ва ундаги ҳодисаларни кўнглига хос йўсинда идрок этиш орқали бажаради. (Муҳайё Йўлдошеванинг мақоласидан. Мақола билан мана бу саҳифада танишинг). Davomini o'qish

Sanjar Tursunov. Qulay & Isajon Sulton, Abdulla Ulug’ov, Abdulla Chinmirzayev hikoya haqida

005     У ҳозир тирик бўлса-ю, лекин кўзлари кўрмай қолган, кимдир ўқиб бераётган ёки қулоғи эшитмаётган-у, бошқа бир кимдир ҳаракатлар билан тушунтираётган ё ҳаммасидан бенасиб – бу дунёдан ўтиб кетган, тириклик дарёси қуриб, ҳаёт боғи вайрон бўлган эса-да – барибир ич-ичимдан, у мендан хафа эмасдай, ҳа, ёздингми, михладингми ишқилиб, таги тешикмасми, дегандай бўлаверади ва шунинг учун ҳам уни сизга таништиришни истадим. Davomini o'qish