Biri quvvat va shijoat baxsh etadi, boshqasi — shodlik va farah

045 Шаҳрисабзда ўтказиладиган Халқаро мақом санъати анжумани олдидан

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 11 ноябрда қабул қилинган “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2018 йил 6 апрелда қабул қилинган “Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида”ги қарорлари миллий қадриятларимизнинг зарҳал саҳифаларини қайта очиш, унинг қадимий илмий ва амалий сир-синоатларини чуқур ўрганиш, ривожлантириш, ёш авлод тафаккурига сингдириш ҳамда халқаро майдонда тарғиб этиш масалаларини кун тартибига қўйди. Davomini o'qish

Tohir Malik. Fitrat & Abdurauf Fitrat. Tanlangan asarlar. 1-jild

04   Фитрат ижодининг яна бир асосий йўналиши унинг илмий асарларидир. У ҳам талантли адабиётшунос, ҳам кучли тилшунос эди. «Ўзбектили грамматикаси» («Сарф», «Нахв», 1924 — 1930 йилларда олти марта нашр этилди), «Тожик тили грамматикаси» (1930) ва «Тилимиз» каби тил ҳақидаги ўнлаб мақолалари унинг зўр тилшунос бўлганлигини кўрсатади. Адабиёт соҳасидаги фаолиятига назар ташласак, унинг ўзбек ва форс адабиётларини, адабиёт назариясининг чуқур билимдони эканига ишонамиз. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Ulug’larni ulug’lar tiriltirgay & Sadriddin Ayniyning uch kitobi

09 Садриддин Айний таваллудининг 140 йиллигига

   Давр, Замон, Муҳит, Дин, Сиёсат, Мафкура таъсири ва талабларидан йироқ ҳолатда қалам тебратадиган ижодкор бўлмаган, бўлиши мумкин ҳам эмас. Бироқ аксарият пайтларда на замон, на сиёсат, на дин ижодкорнинг эрки, ижодий хоҳиш-иродаси билан ҳисоблашиб, ундан ғоявий ва мафкуравий хизматкорлик, кўтаринки тарғиботчиликни талаб этган. Мана шунинг ўзи адабиётнинг асл вазифаси ва бурчидан четлашиб, адибни санъаткорлик туйғусидан мосуво айлаш учун етиб ортган… Davomini o'qish

Ulug’bek Hamdam. Qarzdorlik va umidvorlik tuyg’usi & Halima Xudoyberdiyeva. Ikki she’riy to’plam

07   Неча замонлардан бери шоир деганда, одатда, девонатабиат одам тушинилади. Гап-сўзлари ва хатти-ҳаракатларида кўникилган йўлдан, таомилдан салгина четроққа чиқадиган инсонларга халқ ҳам енгилгина кулиб “Эҳ, шоир!” деб қўяди. Лекин бугун у мезонлар ўзгаришга юз тутди. Бугун ҳатто шоир ҳам кучли шахсият эгаси бўлиши кераклиги аён бўлиб қоляпти… Davomini o'qish

Nodir Normatov. O’rol og’a saboqlari & O’rol Tansiqboev asarlari. Videoalbom

033    Ўрол оға ўзини табиат қўйнида худди ўз уйидагидек ҳис қилар, айниқса, тоғларнинг ашаддий ошиғи эди. Сон-саноқсиз тоғлар тасвири фикримизни тасдиқлаб турибди. Ҳатто, асарлар номи ҳам тоғ билан боғланган. Эътибор қилинг: “Тоғда куз”, “Тоғ ён бағирлари”, “Тоғ қишлоғи. Оқшом”, “Тоғда баҳор”, “Чимён йўли”, “Помирдаги баланд Қоракўл кўли”, “Тоғда колхозида”, “Олой водийси”. Рассом тоғнинг фақат рангларинигина илғабгина қолмай, у ердаги гиёҳларнинг ҳам номларини яхши билган. Davomini o'qish

Sherali Eshbo’ri. She’rlar & O’rolboy Qobil. Ishq tashrifi

09    Шералининг ёзганларида унинг қиёфаси акс этади. Унинг шеърларидаги лирик “мен” ҳам заиф, суст табиатли, дардсиз эмас. У – аниқ, телбаларча, девоналарча, дарвешона ошиқ. Унинг қалбида ишқ ташрифи жилоланади. Бу ишқ гоҳ Ватан, гоҳ она, гоҳ ота, гоҳ ёр тимсолида намоён бўлади… Davomini o'qish

O‘zbekiston xalq shoiri Halima Xudoyberdiyeva vafot etdi & Shoira xotirasiga bag’ishlov

Бугун (17.08.2018)  ўзбек адабиёти яна бир азим чиноридан айрилди. Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева вафот этди. Буюк шоира, яхши инсон эди опа. Аллоҳ раҳматига олсин. Инна лиллаҳи ва инна илаҳи рожиун. Davomini o'qish

So’zlarni qayraylik, shoir jo’ralar! & Shavkat Rahmon. Yurak qirralari

002Инсон умри қанча яшагани билан эмас, қандай эзгу ишлар қилгани билан, инсониятга қолдирган хизматлари билан ўлчанади. Кимдир мактаб қуради, кимдир кўприк тиклайди, кимдир уч-тўртта кўчат ўтқазади, кимдир ҳеч нима… Шавкат Раҳмон эса Шавкат Раҳмон аталмиш сўлмас шеърият боғини яратиб кетди, у кўнгилларга кўприк қурди, мангуликка иморатлар тиклади. У тоғлардай улуғвор ҳиссиётлар билан яшади, у юлдузлардай теран нигоҳлар билан яшади, у ҳақиқатни куйлаган қалби билан яшади. Davomini o'qish

Yo’ldosh Sulaymon. She’rlar & Yo’ldosh Sulaymon haqida xotiralar & Osmonga sig’magan muhabbat

09     12 август — Шоир Йўлдош Сулаймон туғилган кун

…Ўзинг самимий меҳр билан суйган, бениҳоя ҳурмат қилган, ҳаттоки бошингга кўтариб юргудай даражада чин кўнгилдан эътиқод қўйган Инсон ҳақида ёзиш жуда-жуда мушкул иш эканлигига мен Йўлдош ака мисолида қайта-қайта амин бўлганман. Davomini o'qish