18 август — Улуғ шоир ва мутафаккир Абдураҳмон Жомий таваллуд топган кун
Амир Темур ва ундан сўнг бошқа темурий шаҳзодалар Имоми Аъзам ва Хожа Баҳоуддин Нақшбанд таълимотларининг сиёсий ҳомийлари сифатида майдонга чиқиб, шиддатли даврнинг ғоявий-мафкуравий курашларида ўз атрофларига Хожа Алоуддин Аттор, Хожа Аҳрори Валий, Саъдиддин Кошғарий ва Абдураҳмон Жомийдек маърифат пешволарини тўплашга эришган эдилар. Тарих ва тақдир эса ушбу даврнинг диний, ирфоний, илмий, адабий ва ҳатто сиёсий саҳналарида кўпроқ Мавлоно Нуриддин Абдураҳмон Жомий вужуди ва ҳузурини кўришни хоҳларди. Davomini o'qish









