Азим Суюн ўзбекнинг катта ва номдор шоирларидан. Азим Суюн боз устига менинг курсдошим. Яна бир сирни айтсам, Азим Суюн ўша олис талабалик йилларида шеърларимни кўриб берган биринчи муҳарририм,қарайиб устозим. Шеърларимни кўриб бергандан кейин устоз демай, нима дейин?! Davomini o'qish
Bo'lim: Muborak kun
Jahon, qardosh turkiy xalqlar va o’zbek tarixi, ilm-fani, adabiyoti va san’ati tarixidagi qutlug’ sanalar
Abdunabi Boyqo’ziyev. Ikki hikoya & So’zim mening, o’zim mening (331 ta so‘z va ibora yoxud nurayotgan qadriyatlar haqida)
15 ноябр — Шоир ва таржимон Абдунаби Бойқўзиев таваллуд топган кун
Тил – миллатнинг қалби, деган эди Жан Жак Руссо. Демак, тилнинг қашшоқлашиши миллат маънавияти ночорлашаётганидан даракдир. Йўқликка юз тутган тиллар, халқлар, элатлар камми тарихда! (Абдунаби Бойқўзиевнинг «Сўзим менинг, ўзим менинг!» тўпламига ёзган сўзбошисидан. Тўплам билан саҳифа сўнгида танишинг) Davomini o'qish
Ozod Mo’min Xo’ja. Pahlavon Mahmudning sevgisi
12 ноябрь — Ёзувчи Озод Мўъмин Хўжани 65 ёши билан қутлаймиз
Ёзувчининг қайд этишича, бу ҳикоя Хива сафари таассуротлари-ю, шаҳар кезганда Паҳлавон Маҳмуд ҳақида эшитган ривоятлар ва нақллар таъсирида ёзилган… Davomini o'qish
Jamol Kamol. Adabiyot — nurli so’z & Rajabboy Raupov. Millatning tashrif qog’ozi
Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол таваллудининг 80 йиллиги олдидан
Маълумки, ижодкорнинг улуғлиги ёш билан эмас, адабиёт уммонида чеккан заҳмати, меҳнат-машаққати билан баҳоланади ва бу баҳони унга халқ – мухлислар беради. Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол истеъдоди, қатъияти, шеъриятга бўлган садоқати ва пок шахсияти туфайли ўқувчиларнинг баланд эътирофига сазовор бўлди… Davomini o'qish
Ashurali Jo’rayev. Donishmand
Саҳифа таниқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланади
Биз Шароф Рашидов даврининг фарзандларимиз. У киши республикамизга раҳбарлик қилган йилларда дунёга келдик, ўсиб-улғайдик, ўқидик, вояга етдик. Ўша тузум тақдиримизга ёзган яхши-ёмон кунларни кўрдик, оғир ва мураккаб кунларнинг азобларини тортдик, синовларидан ўтдик. Айни пайтда яхши, нурли, қувончли кунлардан ҳам баҳраманд бўлдик. Бандаси ўтган кунларга баҳо беришда шошма-шошарликка асло йўл қўймаслиги керак экан. Тарих ҳамма-ҳаммасини ўз ўрнига қўйганида бунга амин бўлади, киши. Davomini o'qish
Nabijon Boqiy. Yoshlik hikoyalari
7 ноябр — ёзувчи Набижон Боқий таваллуд топган кун
Роппа-роса 34 йил аввал «Ёшлик» журнали ёш ёзувчи Набижон Боқий ҳикояларини ушбу кириш сўзи билан тақдим этган эди: «Ёш ижодкорнинг адабиётга кириб келиши ҳар хил бўлади. Davomini o'qish
Baxtiniso Mahmudova. Yangi she’rlar
Шоира қизим Бахтинисо, туғилган кунинг қутлуғ бўлсин!
Бу қалб сизни Қайғу билан ҳам кулиб таништиради. Мен шоира кўнглининг ёруғ табассумини ҳис этаяпман. Ҳаммаси рост, ҳаммаси кўнгил сатрлари. Мен бу шеърларни ўқиётиб, Бахтинисонинг қалбини кўраяпман, Бахтинисонинг ўзини англаяпман. Муҳими шу! (Эшқобил Шукурнинг «Бахтинисо шеърларини ўқидим» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish
Maqsud Shayxzoda. She’rlar & Shoirning o’zi o’qigan she’rlar
25 октабр — Aтоқли шоир Мақсуд Шайхзода таваллуд топган кун
Ўзбек адабиётининг буюк намояндалари – Ғафур Ғулом ва Ойбек каби оташнафас санъаткорлар сафида ижод қилган Мақсуд Шайхзода зуваласи шеърият шуъласи билан ёрилган куйчи эди. Унинг асарларида буюк инқилобий идеаллар, жўшқин ватанпарварлик туйғулари, чинакам ижодий ҳиссиётлар билан яшаган ёниқ қалбнинг гулдурос акс садоси мужассам топган (Мирзо Иброҳимов,Озарбайжон халқ ёзувчиси).
Davomini o'qish
A’zam O’ktam. She’rlar & Vafo Fayzulloh. Elning ko’nglin ko’tarar shoir (A’zam O’ktam she’riyati)
4 октябр — шоир Аъзам Ўктам таваллуд топган кун
Аъзамнинг армонли, булбул чаҳ-чаҳидай ғами кўтаринки, тонготарда мўйсафиднинг ҳикматидай зиё улашадиган талай шеърлари борки, уларни ўқиган ўқувчи шоир яшаган даврнигина эмас, Қиёмат қадар давом этар инсоният ҳаётининг маъсум, ёниқ, масъул чоғларини хотирлайди… Davomini o'qish
Halima Ahmedova. She’rlar & Eng katta ustozlarim — o’qigan kitoblarim & Har bir inson ko’ngli — mo’jiza & Umid soyasi
1 октябр – Шоира Ҳалима Аҳмедова таваллуд топган кун
Адабиёт оламига кирган инсон борки, менимча бу дунёдан яхшилик излаб яшайди. Аслида мен барча ижодкорларни (хом хаёл деб ўйламанг) эзгулик элчилари деб биламан. Улар қайсидир маънода тили, миллати, мансабидан қатъи назар бир-бирига қариндошдек туюлади менга… Davomini o'qish
Umarali Normatov. Abdulla Qahhor haqida & Abdulla Qahhor zamondoshlari xotirasida
Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 110 йиллигига
Абдулла Қаҳҳор маслакдош дўст, устоз, шогирд топишда ҳеч қачон адашмаган. 2011 йили чоп этилган “Абдулла Қаҳҳор архиви каталоги”да келтирилган сон-саноқсиз далиллар бу ноёб зот одам танлашда болалигиданоқ нозик дид, зийрак ақл-фаросат билан иш тутганлигини яна бир карра тасдиқлайди. Чунончи, у илк бор Тошкентга келганида ўзи учун устод деб билган сиймолар ҳақида гап борганда биринчи галда Ғози Юнусни, дилга яқин таниш адиблардан Абдулла Қодирий, Чўлпон, Элбек, Ойбек, Ғайратийларни тилга олади. Davomini o'qish
Xulio Kortasar. O’tayotgan bog’lar
20 август — Хулио Кортасар таваллуд топган кун
«Аргентинанинг биринчи рақамли адиби» деб таърифланган Хулио Кортасар (1914-1984) насрнинг барча жанрларида баракали ижод қилди. Айтиш мумкинки, моҳир ҳикоянавис Кортасар ҳикоя жанрида кашфиёт ясай олди. Буюк адибнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган машҳур ҳикояси — «Михлаб ташланган эшик» ҳикоя жанри ҳақидаги тасаввуримизни бойитади, олам ва одам ҳақида чуқурроқ ўйлашга, фикрлашга ундайди деб ўйлаймиз. Davomini o'qish
