23 декабрь — Шоир Шодмонқул Салом таваллуд топган кун
Кўнгил деган дўст бор. Худо кўнгилга ёққан чироқ бор. Шунга ишонаман, буюрганини, авжимни келтирганини айтаман, бажармоққа етмиш икки томирим, ақлу юрагим билан интиламан. Одамга ишонаман, ҳаётни севаман! Йўлимга қараганларнинг ва мен йўлига қараганларнинг умиди менинг ор-номусим: шуни ҳар турфа шаклда гоҳ шоир бўлиб, гоҳ ўғил, гоҳ ота, гоҳ фуқаро бўлиб уддалашга танда жон бор экан, талпинавераман. Шунга кучим етмай қолса, юрагим тўхтаса керак (Шодмонқул Саломнинг «Сурхон ёшлари» газетаси анкетаси саволларига берган жавобларидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish











